Fathulla Namozov. Abdulla Qahhorning ikki oilasi

087

Шоир ва ёзувчиларнинг шахсий ҳаётини улар ижодидан ажратиб, алоҳида тасаввур этиш мумкин эмас. Шахсий ҳаётнинг ёзувчи, шоир ижодида қанчалик муҳим ўрин тутишини машҳур адабиётшунос олим Озод Шарофиддинов ўринли тарзда шундай таърифлаган эди: “Ёзувчи ҳар куни мунтазам равишда иш столига ўтириб, қоғоз қоралаши керак. Бунинг учун биринчи навбатда хаёли жойида бўлиши, турмушнинг бирор икир-чикир ташвишини ўйламаслиги керак. Фақат хотиржам бўлгандагина бирон маънили нарса чиқади”. Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Jodu

022

   Уни биринчи марта кўрганимда, “Наҳотки, ер юзида шундай гўзал аёллар ҳам бор?”, — деб ўйлагандим. Негаки, у тимқора сочларини елкаси узра ёйиб, оппоқ садафдек тишлари кўриниб шунақанги силкиниб кулгандики, худди эрка шамолда ҳилпираб, турган даста оқ гулни эслатди: озод, қўл етмас ва нозик… Беихтиёр “турмуш ўртоғи қанчалик бахтли бўлса керак”, — деган ўй ўтди хаёлимдан. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Xaykular

023

    Буюк япон адиби Рюноскэ Акутагава мероси нафақат дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган ҳикоялардан иборат. У, шунингдек, Текодо тахаллуси билан япон мумтоз шеърияти, хусусан, хайку (учлик) жанри анъаналарига амал қилган ҳолда шеърлар ёзган. Бугун унинг хайкуларидан айримларини Холдор Вулқон таржимасида сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Maxtumquli. Asarlar

033
Махтумқули, Асарлар. Тошкент. «Истиқлол нури» нашриёти, 500-бет, 2014. Таржимонлар: Абдумўмин Жумаев, Жуманазар Зулпиев. Тақризчилар: Хуршид Даврон, Шафоат Раҳматуллоҳ Термизий, Муҳаррирлар: Аннақул Жаббор, Сирожиддин Иброҳим / Maxtumquli, Asarlar. Toshkent. «Istiqlol nuri» nashriyoti, 500-bet, 2014.  Tarjimonlar: Abdumo’min Jumaev, Jumanazar Zulpiev. Taqrizchilar: Xurshid Davron, Shafoat Rahmatulloh Termiziy, . Muharrirlar: Annaqul Jabbor, Sirojiddin Ibrohim Davomini o'qish

Nega Navoiyni qo’msaymiz?

003
Ўзбек қирқ ёшга етганида Навоийни қўмсаб қоларкан. Фақат ўзимга тегишли бўлганида бундай кескин хулосани матбуотга кўтариб юрмас эдим. Ишонаверинг, мен тенгиларнинг қайси биридан сўрасангиз, бу фикримни тасдиқлашади, кафолат бераман. Қизиғи шундаки, уларнинг орасида Ғарб адабиётига буткул ружу қўйганлари ҳам, ўзбек адабиёти у ёқда турсин, умуман мумтоз шарқ адабиётини писанд қилмай юрганлари ҳам, Гомердан бошлаб, Гонгора, Эдуард Юнггача, Кантдан тортиб Ницше, Фрейд, Фромму Карл Юнгларгача, Жойсдан Кафка-ю Беккет ва Камюгача сув қилиб ичганлари ҳам талайгина. Davomini o'qish

Usmon Azim. Kuzgi bog’

044

  Ёмғир — Усмон Азимнинг севимли образларидан, ёмғирли кун ёки тун эса унинг қалбини жунбишга келтирувчи табиат мўъжизаларидан бири. Агар ёмғир ёш йигит ва қизларнинг муҳаббат туйғуларига жўровозлик қилса, умр баҳорини ортда қолдирган кишиларда дафъатан армон туйғусини уйғотиб юборади, ўтаётган умрнинг учқурлигини ёдларига солиб, уларни ҳазин ва мунгли кайфият оғушига олади. Биз мазкур шеърда айнан шу руҳий ҳолатнинг тасвирини кўрамиз. Davomini o'qish

Go’zal Ro’ziyeva. She’rlar

039    Мамлакатнинг пойтахтдан узоқдаги шаҳару қишлоқларида яшаб ижод қилаётган ёш шоирлару носирлар ижодини кузатишни яхши кўраман. Фейсбукда урчиган графоман «шаир»лар уммони уларни кузатишни анча мураккаб жараёнга айлантирган бўлса-да, улар фалакдаги сонсиз юлдузлар орасидан биттаси «ярқ» этиб кўзга ташланганда, кўзим илғаб қолади. Мана шу кузатишларим натижасида Рафиқ Сайдуллони, Муслимбек Мусалламни, Маъруф Менглини, Сирожиддин Иброҳимни топиб олганман. Davomini o'qish

Somerset Moem. Malla

007
Таниқли инглиз адиби Сомерсет Моэм реалистик ҳикояларнинг моҳир устаси сифатида шуҳрат қозонган. Бу ҳикояларида ёзувчи китобхонни инсон руҳиятининг мураккаб дунёсига олиб киради, ҳаётга янгича назар билан — ҳам куюниб, ҳам кулиб қарашга мажбур этади. Адиб асарларига хос бўлган жонли, аниқ-тиниқ, ростгўй ва самимий тил уларнинг катта қизиқиш б илан ўқилишини таъм инлаган. Ёзувчининг сизга тақдим этилаётган “Малла” ҳикояси жаҳон ҳикоячилигининг мумтоз намуналари қаторидан ўрин олган. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Ikki fantastik hikoya

022
Ҳар бир инсон ўзини ўраб турган муҳитдаги яшаш қоидалари асосида ҳаёт кечиради. Бу – аксиомадир, яъни исбот талаб қилинмайдиган қонундир. Олайлик, биз, агар, ўзга мамлакатга сафар қилсак, у ерда қанчадир кунларни ўтказишимиз лозим бўлса, албатта ўша юртдаги шароитга мослашишга мажбурмиз. Акс ҳолда, ўзимизни ўзимиз турли кутилмаган қийин ҳолатларга тушириб қўйишимиз тайин. Davomini o'qish

O’zbek folklorining Yevropadagi «elchi»si

08

Бу суҳбат анча йиллар олдин — адашмасам, 2003 йилларда бўлиб ўтганди. Ўша пайти “Моҳият” газетасида чоп этилди. Кейин бу суҳбатни йўқотиб қўйдим. Излаб юриб тополмай, яқинда ҳужжатлар орасидан чиқди. Гарчанд Карл Райхл бугун етмишдан ошган бўлса-да, у ҳали ҳам элчилигини давом эттирмокда. Мен Карл Райхлнинг уйида бўлганман. Рейн дарёси бўйидаги вилласида уйнинг йўлагидан тортиб, иккинчи қаватга кўтариладиган зина деворлари ҳам, юқори қаватдаги хоналарнинг ҳаммаси китоб билан — Ўрта Осиё фольклорига оид китоб билан тўла эди. Ўшанда бу олимгу жуда ҳавасим келган. Davomini o'qish

Yo’ldosh Eshbek. Ko’nglimda qaynaydi bir buloq

044

Йўлдош Эшбек 80-йилларда адабиёт майдонига кириб келган ёрқин авлоднинг ўз овозига эга вакили. Дастлаб Тошкент давлат политехника институтига ўқишга кирган бўлса-да, кейинчалик адабиётга бўлган меҳри уни Тошкент давлат университетининг (бугунги миллий университет) нинг филология факультетига бошлаб келди. Шу пайтгача унинг ўндан ортиқ шеърий тўпламлари нашр этилган. Davomini o'qish

Roziya Tujjor. Shisha ayol

Ashampoo_Snap_2017.05.23_17h04m05s_001_.png    ХХ аср Эрон адабиётининг йирик намояндаларидан бири,асосан ҳикоя жанрида қалам тебратиб келаётган адиба Розия Тужжор ўзига хос услубда ёзади. Унинг ёзганлари фалсафий мушоҳадалар билан бойлиги, тил ва услуб гўзаллиги ва ижтимоий муаммоларнинг ўртага қўйилиши жиҳатидан бошқа ёзувчиларнинг асарларидан ажралиб туради. Розия Тужжор шарқона тафаккур билан дунёга қарайдиган сюрреалист ёзувчидир. У кўпроқ қаҳрамонларининг руҳий кечинмалари ва ботиний ҳолатларини моҳирона тасвирлашга интилади. Davomini o'qish