Ozod Sharafiddinov. Adabiyotimiz fidoyisi.

01219 февраль — Устоз Мақсуд Шайхзода хотираси куни

Шоир ва драматург, адабиётшунос ва таржимон, тарихчи ва мутафаккир, нотиқ ва педагог — буларнинг бари ҳозир, яъни 1950 йилда биз — талабаларга маъруза ўқишга шайланиб, кўз ойнагини дастрўмоли билан артиб турган одамда жамулжам эди. Ўрта бўйли, миқти гавдалик, жингалак сочлари қандайдир шоирона тарзда тўзғиган, ўзбекча сўзларни жиндай озарбойжонча оҳангда талаффуз этадиган бу одам — Шайхзода Мақсуд эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Isirg’a yoxud O’ljoy qissasi

771405 йил 19 февралида Соҳибқирон Амир Темур вафот этган эди. Аллоҳи Карим бобомизни раҳматига олган бўлсин!

Ўтрор яқинидаги кенгликда қароргоҳ тузган Соҳибқирон унча аҳамият бермаган, «бор-йўғи шамоллаш бу, уч-тўрт кунда ўтиб кетади» деб юрган дарднинг еттинчи куни ўлими яқинлашганини сезди. Сезди-ю, хотиржам мулоҳаза юритди. Ҳузуридаги аркони давлатга керакли,биринчи навбатда, валиаҳд масаласида, тирик фарзанду набираларнинг келгусидаги ўзаро муносабатлари,миллат ва салтанат учун вазифалари хусусидаги кўрсатмаларни берди, малика Сароймулкхонимга мабодо бандалик соати етса, қаерда ва қандай дафн этишгача эринмай икки-уч бор уқтирди… Кейин бирдан Ўлжойни эслади… Davomini o'qish

Xideo Takubo. Yog‘och to‘y

77   Ёғоч деворлардаги тирқишлардан кираётган қуёш нурлари омборхона биноси ичини ғира-шира ёритиб турарди. Қўлига юққан оқиш ёғоч чангини ишқалаб ювиб ташлаш учун пайраҳага эгилар экан, у ўзини жиноятчи деб ҳис қилди… Davomini o'qish

Abu Homid Muhammad al-Gazzoliy. Ey, o’g’lon! (Ayyuhal valad)

045    Эй, фарзанд, насиҳат қилиш осон, аммо уни қабул қилиш қийин. Зеро, бу насиҳат кўнгил талабига эргашиб юрувчи киши табиатига аччиқ тегади, оғир ботади. Бунинг сабаби — шариатда манъ қилинган нарсалар ўша нафс илгида юрган киши кўнглига маҳбуб ва ёқимлидир. Davomini o'qish

Talant Tolerant. Turk nasrining mezoni

24Эртага Бобурнинг туғилган куни

Бу қўшиқдай ўқиладиган сатрлар “Бобурнома”ни бош саҳифаларида ҳали. Ҳали “Бобурнома”ни ёзишга киришиш жараёнларидан. Ҳали чағалайдай бўзлаб бормаган жойлари. Қўшиқ бўлиб куйланадиган бобларига етиб синчковлаб ўқисангиз ҳайратдан ёқа ушлайсиз… Davomini o'qish

Xurshid Davron & Shuhrat Qayumov. Siz o’shamu?

Ashampoo_Snap_2017.12.21_02h06m24s_006_.png  Иқтидорли хонанда ва жонажон укам Шуҳрат Қаюмов билан ҳамкорликда бир неча қўшиқ ёзганман. Уларнинг энг машҳури буюк Абдулла Қодирийнинг ўлмас асаридан илҳомланиб яратилган «Сиз ўшаму?» қўшиғидир… Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. She’rlar va qo’shiqlar

00415  февраль —  атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон туғилган кун

   Шеъри халқ қўшиғига айланган шоирнинг умри узун бўлади. Унинг умри ўзбекман деган миллат дунёда яшагани қадар етади. Аслида мана шу халқ қўшиғига айланган шеърлар туфайли ўзбекнинг умри ҳам дунё тургунча ва қора чодирда энг сўнгги юлдуз сўниши қадар давом этади. Davomini o'qish

Omon Matjon. Seni yaxshi ko’raman. Turkum & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.17_16h40m55s_004_.png 14 февраль — Устоз шоир Омон Матжон туғилган кун. Атоқли ва ардоқли шоир оғамни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Ўзбек муҳаббат шеърияти дафтарида атоқли шоир Омон Матжоннинг алоҳида саҳифаси бор. Шоирнинг юксак туйғу ва ўзига хос оҳанг билан йўғрилган ишқий сатрларини бошқа бирон бир ижодкор билан адаштириш қийин. Унинг шеърлари қўшиқларга айланиб, инсонлар қалбини забт этиб улгурган. Davomini o'qish

Boris Pasternak. Qish kechasi & Maykl Gelprin. Sham yonar edi…

0910 — Таниқли рус адиби Борис Пастернак таваллуд топган кун

Мен узоқ йиллар Борис Пастернакнинг айрим шеърларини ўзбек тилига таржима қилишга уринганман. Неча маротиба кучим етмаётганини сезиб, нафас бағишлайдиган лаҳза ва илҳомнинг вақти-соатини кутганман. Айниқса шоирнинг «Қиш кечаси» шеъри таржимасини юзлаб карра қоралаганман десам, ишонаверинг. Фақат шу йил қиш кечаларининг бирида иш столим устида шам ёқиб, оқ қоғозга эгилишим билан керакли оҳанг қуйилиб келди.
Davomini o'qish

Izzat Sulton. Uyg’un. Alisher Navoiy. Drama & «Alisher Navoiy» radiospektakli

1fbeabed77e4489ecae41655466b142c.png      «Алишер Навоий» драмаси икки ҳамкор муаллифнинггина эмас, академик театр, қолаверса умум ўзбек саҳна санъати, унинг мухлислари бахти ва қувончи, умри боқий мумтоз томошаси бўлиб қолди. Саҳифада  1948 йилда Ўзбек академик театрида таниқли ўзбек режиссёри Маннон Уйғур саҳналаштирган спектаклнинг 1954 йили ёзиб олинган радиовариантини тинглашингиз мумкин. Davomini o'qish