Yangi avlod mushoirasi

Ashampoo_Snap_2017.09.06_23h33m54s_002_.png   Бугун сизга илинаётганим, бир қатор тенгдошларим ижодида Дунёни бор бўйича, жами дарду қувончлари ила қабул қилиш ва уни ўзининг фитратидаги чинакам истеъдоди ёрдамида тасвирлаш асосий ўринда…Келинг, ушбу ёш қаламкашлар — тенгдошларим ижодига кўнгил кўзи билан назар ташлайлик. Davomini o'qish

Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (2)

Ashampoo_Snap_2018.01.27_17h12m32s_002_.png    Машина-ю одамлар ғиж-ғиж бўлиб ётган бир бефайз майдонда улар сўзсиз хайрлашишди. Ойша бирон нарса деб дугонасининг кўнглидаги ғуборни тарқатиб, эҳтимол ҳаётларидаги энг сўнгги учрашувнинг хуш кайфият билан якунланишини ҳар қанча истаб турган бўлса-да, унинг кўнглини кўтарувчи ўша сўзни ўйлаб топа олмади… Davomini o'qish

Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (1)

Ashampoo_Snap_2018.01.27_17h19m12s_004_.png    Ойша намоздан сўнг одатига кўра Қуръон тиловат қилиб анча ўтирди, ўрнидан турганда хона ичи эрталабки қуёшнинг оппоқ нурларидан ёп-ёруғ бўлиб, еру кўкни саҳарҳез қушларнинг чуғур-чуғури тутиб кетган эди. Деразадан кираётган салқингина тонгги шабададан тани яйради. Айвоннинг эшигини очиши билан ҳовлининг адоғидан қўйларнинг маърагани эшитилди. Изидан нафис дока пашшахонада ётган келини ошкора зарда билан “уф” тортиб, бир ағдарилиб ётиб олди. Davomini o'qish

Odil Ikrom. She’rlar & She’r qadri & Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2018.01.27_14h38m04s_001_.png    Кеча мен шеърларини алқаб ўқийдиган шоир Одил Икромнинг таваллуд куни эди. Эзгу ишнинг кечи йўқ, деганларидек, мен сайтимиз муштарийлари номидан ардоқли шоирни чин юракдан қутлаб, энг эзгу тилакларимни йўллайман. Davomini o'qish

Shafoat Rahmatulloh Termiziyga bag’ishlov.

0_1669b4_1afea09a_orig.png   Шафоат Раҳматуллоҳ Термизийнинг шеърларини ўқиганда унинг ижоди илдизини ҳам яққол ҳис қилиб туриш мумкин: унда Сурхон воҳасининг дала-қирлари, такрорланмас табиатга эга бўлган шаҳар ва қишлоқлари, тоғлари, сойлари ва энг муҳими ҳаётсевар кайфиятли шўх-хушчақчақ йигит-қизлари манаман деб ўзини кўз-кўз қилиб туради.Қадимий ўзбек халқ оҳанглари унинг шеърларида янги тароват билан янграйди…

Davomini o'qish

Talant Bek. Ona so’z haqida so’z

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png     Ўша гап – адабиёт миллат “руҳ”и ва “қон”ини белгилайдиган ягона “фан”! Адабиёт тарихни, мозийни доим етаклаб, миллатни “МИЛЛАТ” эканлигини чин намоён этади. Адабиётда “янги гап” бўлмайди; “Ҳақ гап” бўлади, “Она сўз” бўлади. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Tafakkur chorrahalarida (1). Iymon tuhfasi & Xurshid Davron. Kashf et sen o’zingni, o’zni tanho tanla

0_167343_7cb3fc89_orig.pngАллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан

  Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида. Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш,  рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Davomini o'qish

Vali To’ra. «Olma, qalam, yalang’och ayol…»

0_166b9e_7346d9cc_orig.png   Олма… Қалам… Яланғоч аёл… Дўстим, агар мана шу сўзларни ўқиганингизда (ёки эшитганингизда) хаёлингиздан ёруғлик тезлигида шу сўзларнинг тасвири бир ўтиб кетган бўлса, демак миянгиз нормал ҳолатда ишлаётган экан. Бугун сиз билан мия ва унинг вазифалари ҳақида эмас, балки мияни бузувчи айрим унсурлар ҳақида гаплашмоқчимиз. Davomini o'qish

Tasavvurning siniq ko‘zgusi (Folklorshunos olim Jabbor Eshonqul bilan shoir Faxriyor gurungi)

Ashampoo_Snap_2018.01.12_20h39m16s_004_.png    Бир бастакор, ҳар бир товуш аслида мусиқа, фақат унинг мусиқа эканини эшитиш қобилияти борлар ҳис қилади, деган эди. Агар шу фикрни шеър томон бурсак, атрофимизни ўраб турган барча нарса – аслида шеър… Davomini o'qish

Zamonaviy tojik she’riyati antologiyasidan namunalar. Odil Ikrom tarjimalari

Ashampoo_Snap_2018.01.18_17h05m13s_001_.png   Бир неча кунки, “Замонавий тожик шеърияти антологияси” ва сўнгги йиллар тожик адабиётида ўзига хос “юриш қилган” шоирлар Фарзона ва Озарахшларнинг “Ишқ тасбеҳи” ва “Хайрли тонг” китобларини мутолаа қиламан. Китобларни менга таржимоннинг ўзи – севимли шоиримиз Одил Икром совға қилди. Davomini o'qish

Vadud Mahmud. Ikki maqola. Turk shoiri Ajziy & Ismoil Hikmatning «Turk adabiyoti tarixi» kitobi xususida

Ashampoo_Snap_2017.10.31_15h03m34s_003_a.png       Ажзийнинг ижтимоий фикрлари ҳақиқатан уйғониш даврининг руҳини ташаххус этдирадир. Қўлимиздаги асарлари ижтимоий дардлар билан кўмильган вақгида ёзилгон нарсаларидир, булардан илгари ёзилғон нарсалари босилмағондир. Бир шоирнинг тамом ҳаётини, кучини англамоқ учун, албатта, унинг тараққий даврини билмак зарурдир. Davomini o'qish

Azizxon Qayumov. Toshkent shahar hokimi Rahmonbek Usmonovga ochiq xat

Ashampoo_Snap_2018.01.19_17h50m04s_001_.png   Президентимизнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибига Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг қайтарилиши ниҳоятда тўғри ва адолатли иш бўлди. Негаки, бу Музей Ўзбекистон Фанлар академияси бағрида пайдо бўлган ва камолга етган. Унинг бутун тарихий фаолияти (келгуси 2019 йил унинг ташкил топганига 80 йил бўлади) айнан ФА билан боғлиқ бўлиб, у ўз таркиби ва моҳиятига кўра нафақат Ватанимизда балки жаҳонда ҳам ягона Музей ҳисобланади. Чунки, ҳазрат Навоий номи билан аталувчи, унинг ҳаёти, ижодини тарғиб этувчи ва кенг кўламда ўрганувчи ҳамда минг йилдан ортиқ оғзаки ва ёзма адабиётимиз тарихини кўргазмалар воситасида ёритиб берувчи бошқа бундай Музей йўқ. Davomini o'qish