Таниқли бастакор, санъат арбоби Мустафо Бафоев Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари асосида яратган «Бухоройи Шариф» филм-достонидан бир қўшиқ. Илк марта Амир Темурнинг 660 йиллигига бағишланган тантанали маросимда намойиш этилган. Қўшиқни Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова ижро этган. Davomini o'qish
Bo'lim: ADIB XURSHID DAVRON HAYOTI VA IJODI
Xurshid Davron hayoti va ijodi
Xurshid Davron & Salohiddin Azizboyev. Muhabbat o’lmagay, muhabbat o’lmas
MUHABBAT O’LMAGAY,MUHABBAT O’LMAS
Chеchaklar nish urgan bahoriy chog’lar,
Shamol ila kеtar,bahor to`xtamas,
Ko`zlarni yashnatib gullagan bog’lar,
Sarg’ayib to`kilar,zinhor to`xtamas.
Faqat yuraklarda muhabbat so`lmas,
Muhabbat o`lmagay,muhabbat o`lmas.
Xurshid Davron & Mustafo Bafoyev. Buxoroyi Sharif. Doston-opera. Lavhalar
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари асосида таниқли бастакор,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мустафо Бафоев басталаган «Бухоройи Шариф» достон-операси қадимий Бухоронинг 2500 йиллигига бағишлаб тайёрлаган эди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Asrlar o’tadi hamon o’shasan…
Сен ҳам яшасанг-чи, фикр қилсанг-чи,
Тош қотган қалбингга яқин келсанг-чи!
Бир дам бошдан олиб яғир дўппингни,
Ҳа деб ўйлайвермай озу кўпингни,
Тонгларни қаршилаб яйраб кулсанг-чи! Davomini o'qish
Abdulla Sher. She’riyat
Шеърият чидамдир, шеърият — сабот,
Умрга жабрдир, умрга жабр.
Шеър — дорда тебранган энг ўжар ҳаёт,
Энг сўнгги нафасдир ҳар битта сатр. Davomini o'qish
Mixail Lermontov. She’rlar.
Михаил Юрьевич Лермонтов [1814.3(15).10, Москва — 1841.15(27).7, Пятигорск] — рус шоири. Болалик чоғлари Пенза губернясидаги Тархан (ҳозирги Лермонтов) қишлоғида кечган. 1827 йилда бувиси Е.А.Арсеньева билан бирга Москвага кўчиб борган ва 1828 йилда Москва университети қошидаги пансионнинг 4-курсига ўқишга кирган. Дастлабки шеърлари, «Черкеслар» (1828) ва «Кавказ асири» (1929) достонлари шу ерда ёзилган. Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov: Klod Lorren suvratlarini ko’rganman & Xurshid Davron. She’rlar
Клод Лоррен сувратларини кўрганман.Уларда қасрларнинг вайроналари жуда қадим замонлардан қиссалар айтаётгандай.Сокин кўрфазлар,қанотли малоикалар,кўпириб ётган оқ булутлар,тонглар,тунлар,сўлим чошгоҳлар.Эски ғишт кўприклар чуқур оқаётган дарёлар узра…Дарахтлар эса…Клод Лоррен сувратларида дарахтлар доим марказда,доим борлиқ узра юксалиб сирли ҳикоятлар сўйлайдилар.Улар гўё кўп юриб,заминни айлана-айлана ҳориб шу ерда чўккандайлар,нафас ростлаётгандайлар.
Хуршид Даврон шеърларини ўқиганда Клод Лоррен сувратлари ёдимга тушади.Ўхшашлик бор эди улар ўртасида. Davomini o'qish
Majnun. Ikki she’r
Мажнун — еттинчи асрда яшаб, ижод қилган бани узро қабиласидан бўлган араб шоири Қайс ибн ал-Мулавваҳнинг тахаллуси. Ишқий шеърлари билан машҳур бўлган шоирнинг номи кейинчалик шарқ шеъриятида “ошиқ” сўзи тимсолига айланган. Davomini o'qish
Bahodir Mamajonov. Bir cholni uchratdim… Xurshid Davron she’ri
Фарғоналик истеъдодли қўшиқчи Баҳодир Мамажонов китоб ўқийдиган, шеър танлайдиган диди баланд ижодкор. Китобларимдан ўзи танлаган шеърларни ажойиб қўшиқларга айлантирган. У билан танишгач,айни шу шеър танлаш хислатини ҳурмат қилганим учун уч-тўрт қўшиқ матнларини ёзиб берганман. Бу қўшиқларнинг айримлари веб-сайтимиздан ўрин олган. Ҳозиргача Баҳодирнинг қўшиқларини бутун оиламиз билан тинглаймиз.. Davomini o'qish
Xurshid Davron. To’marisning ko’zlari. She’rlar va doston
Xurshid Davron. To’marisning ko’zlari
‘Yosh gvardiya’ nashriyoti. Toshkent — 1984
Muharrir — Anvar Obidjon
Adadi 10 000 nusxa. 112 bet Davomini o'qish
Uchib boraman qushlar bilan
Учиб бораман қушлар билан. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт. Тошкент — 1983. Муҳаррир — Қ.Раҳимбоева. Адади 7000 нусха. 88 бет Davomini o'qish