8 октябрь — Марина Цветаева туғилган кун
Адабиётга ўзига хос овоз билан кириб келган Марина Цветаева ижоди рус шеъриятининг ўлмас хазинасидан муносиб ўрин олган. Унинг шеърларидаги тетизгин ҳаяжон,фақат шоира илҳомига хос безовта оҳанг шеърхон юрагини эҳтирослар ва ҳаяжонларга кўмади. Мен шоиранинг шеърларига жуда эрта мафтун бўлиб, унинг бир неча шеърини ўзбек тилига таржима қилганим билан фахрланаман. Davomini o'qish


4-октябрь. 1938-йил. Ўзбек халқи тарихига энг қайғули ва қонли кун сифатида муҳрланган сана. 86 йил муқаддам миллат гуллари, халқ фидоийлари, маърифат тарафдорлари жисман йўқ қилинган кун… 





Тасаввуримда, “Шаҳардаги олма дарахти” бугун бор бўйи-басти билан олис-олислардан кўриниб туради. Бу дарахтнинг япроқларини ҳилпираб туриши, бу дарахтнинг шивирларини, бу дарахтнинг эзгулик қўшиқларини айтаётганлигини мен ҳар қадамда ҳис этиб тураман. Кундузми, тундами ё саҳарда бу дарахт шовуллашларидан илҳомланиб, мен ҳам ўзимча қўшиқлар битаман.