Xurshid Davron. Mirzo Bobur pirlari. Ikkinchi maqola. Mavlono Abdulloh Qozi & Maxdumi A’zam

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h28m05s_002_.png      14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Бобур мирзонинг ёшлигидаги илк пири Хожа Мавлоно Абдуллоҳт Қози бўлиб, «Бобурнома»да ёзилишича, бу зот Шайх Бурҳониддин Қилич авлодидан ва Хожа Аҳрори Валининг халифаларидан бўлган. Хожа Аҳрор Вали вафот этганларидан сўнг, Бобур мирзонинг отаси Умаршайх мирзо  Хожа Мавлоно Қозини пир тутган. Шунинг учун ёш Бобур мирзо ҳам отаси вафотидан сўнг ушбу муршидни пир ва устоз деб билган. Davomini o'qish

Mening «Samarqand xayoli» kitobimni o‘qimoqchi bo‘lgan kitobxonlar uchun ma’lumot

34Тарихни билиш ўтмишдаги хатоларни такрорламаслик учун ҳам керак. Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон қаламига мансуб ушбу тарихий бадиалар фикратингизда ўтмишнинг сирли саҳифаларини кашф қилади, тасаввурингизни чархлайди.
Икар китоблари доналаб Uzum market га сотувга қўйилди, «Самарқанд хаёли» китобини
мана шу ҳавола орқали сотиб олса бўлади.
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Eski va yangi daftardan she’rlar & Shoir she’rlariga bastalangan qo’shiqlar

045Бугун Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон туғилган кун

      Бугун сизга тақдим этаётган асарларимнинг бир қисми ёшлик йилларидаги шеър дафтарларимда қолиб кетган, бирон бир китобимга кирмаган шеърлардан намуналар бўлса, иккинчи қисми сўнгги йилларда ёзилган шеърларимдан айримларидир. Эски дафтарлардаги ҳар бир шеърнинг тўпламларимга кирмай қолганининг сабаби турлича: айримлари ўша пайтда ўзимга ёқмагани, айримлари мавзу такрорлиги учун ва яна бир қисми ҳафсаласизлик оқибатида назардан четда қолиб кетган. Davomini o'qish

Xurshid Davron «She’r va shuur» ko’rsatuvida & Eshqobil Shukur. She’rda ustoz vijdondir faqat…& Xurshid Davron. Qaqnus

0_1496b3_a5974a15_orig.png20 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллудининг 65 йиллиги

   70-йиллардаги ўзбек шеъриятини “жасорат шеърияти” десак муболаға бўлмайди. Бу авлод адабиётнинг атмосферасини ўзгартириб юборди. Наср ва назмда об-ҳаво янгиланди. Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон… Улар 60-йиллардаги катта адабий кўтарилишнинг давоми, аниқроғи, гўзал якуни сифатида майдонга келдилар. Адабиёт – миллат овози эканлигини улар яна бир карра исботлаб бердилар. Чунки, уларнинг асарларида халқ қалбининг туб-тубида кўмилиб ётган озодлик туйғулари бетонни ёриб чиққан гиёҳдек бўй кўрсата бошлади. Чўлпон, Фитратларнинг армонлари улар ижодида қайта ниш урди. Айни шу “жасорат шеърияти”нинг вакилларидан бири – Хуршид Даврон бўлди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ustoz ibrati & Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov

034 28 декабрь — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун. Оллоҳим устозимни, ўзбекнинг тенгсиз шоирини раҳматига олган бўлсин

   Эркин Воҳидов  бутун ижоди мисолида бизга, ўзидан кейинги авлодга  энг аввало, миллий қадриятлардан узилмай ижод қилиш лозимлигини уқтиради. Бу билан у, ҳар қандай ижодкор асрий анъааналарни ўзида мужассам эта олгандагина нафақат миллий адабиёт, шу билан бирга дунё адабиётининг бир қисми бўла олиш ҳақида ўгит беради. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Samarqand she’rlari & Xurshid Davron. Samarqand xayoli

Ashampoo_Snap_2016.10.16_14h30m04s_001_.png18 октябрь — Самарқанд куни

    Бир пайтлари қишлоғимиз мозори ёнидаги ариқдан ҳатлаб ўтсангиз , улкан тепаликка дуч келардингиз. Болаликда ҳамма нарса катта туюларкан. Мен ҳозир ҳатлаб ўтсангиз дедиму аслида ўша ариқ болалик пайтида каттакон сойдай, тепалик эса тоғдай бўлиб кўрингани ёдимда. Мана шу  ҳайбатли тепаликка чиқиб Самарқандни — Регистон минораларини, Гўри Мир гумбазини кўриш мумкин эди…(Хуршид Давроннинг «Хотира парчалари» дафтаридан). Davomini o'qish

Xurshid Davron: Bibixonim qissasini nima uchun yozdim?

943 Хуршид Даврон  1990 йилда  «Бибихоним қиссаси ёхуд чала қолган достон» қиссасини нима учун ёзган?  Шунингдек, қиссадаги шеърлардан бир парча ўқийди. Шеърларни юборган қашқадарёлик адабиёт муаллимаси, илми бир адабиётшунос олимдан кам бўлмаган Хуршида Атауллоҳга раҳматлар бўлсин. Шеърдаги айрим исмлар ва атамаларни тўлиқ англашингиз учун асарни тўлиқ ўқишни истасангиз Davomini o'qish

Kibriyo Qahhorova. Chorak asr hamnafas. & Xurshid Davron. Kibriyo opani eslab & Muhammad Ochil. Bir uchrashuv tarixi & Kibriyo Qahhorova. Hujjatli film

07    Кибриё опа ҳаёт бўлганларида айни шу кунларда 100 ёшга кирган бўлардилар. Ишончим комилки, Абдулла Қаҳҳордек донишманд адибнинг ҳам турмушда, ҳам адабий фаолиятида садоқатли ёрдамчиси бўлган, таржимон сифатида ўзбек китобхонини жаҳон адабиётининг энг сара асарлари билан таништирган Кибриё Қаҳҳорованинг хизмати ҳеч қачон унитилмаслиги учун етарли асос бўлади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Xalq ichra bo’lginu Haq birla bo’lgil.

Ashampoo_Snap_2016.09.03_01h28m21s_001_.png16 сентябр – Баҳоуддин Нақшбанд куни

    Буюк ватандошимиз, тариқат пири Хожа Баҳоуддин Нақшбанд кунлари муносабати билан 1993 йили «Ватан» газетасида чоп этилган ушбу мақолани тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish