Махтумқули тақрибан йилда Туркманистоннинг жануби-ғарбидаги Атрек (Атрок) дарёси соҳилларида, маърифатли исломий оилада дунёга келади. Отаси Давлатманд Озодий ўз даврининг таниқли шоирларидан бўлиб, унинг шеърий китоби ҳамда «Ваъзи Озод» номли асари мавжуд. Озодий ижоди, айниқса, «Ваъзи Озод» китоби, чамаси, тўлиқ исломий руҳда бўлгани боис шўро даврида етарли ўрганилмаган. Бу китобда муаллиф улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ижодини яхши ўзлаштирган, айниқса, «Маҳбуб ул-қулуб» асаридан таъсир олган адиб сифатида намоён бўлади. Davomini o'qish