
«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жульеттага нисбатан машҳурроқдир». Davomini o'qish
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari

«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жульеттага нисбатан машҳурроқдир». Davomini o'qish
Улуғ бобомиз таваллудининг 575 йиллиги нишонланаётгани муносабати билан 50-йилларда Муқимий номли театрда саҳналаштирилган “Фарҳод ва Ширин” мусиқий драмаси (Комил Яшин либреттоси, Ю.Ражабий ва Г.Мушель мусиқаси) асосида ўзбекистон радиосида тайёрланган радиоспектаклни ва навоийшунос олима Дилнавоз Юсупованинг «Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи (Алишер Навоий даври)» ўқув қўлланмасида достон ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз («Фарҳод ва Ширин» радиоспектакли билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish
“Хамса” достонларининг биринчиси “Ҳайрат ул-аброр”даги аввалғи мақолотга бағишланган ҳикоят ана шундай бошланади. Бунда қайғу шайх Боязид ҳол тақозоси бўлиб, мурид тушиниб етмайди ва қайғунинг ўзини эмас, “ғами кайфиятин” сўрайди. Кайфият асл эмас, аразий тушинча, мақулот ул-ашара (ўнта категория)дан бири ҳисобланади. Davomini o'qish
Гулдон синибди. Уйдан чиқиб кетганимдан бери ўша ерда, икки кийим жавонининг ўртасидаги атай қарамаса кимсанинг кўзи тушмайдиган жойда турарди. Унинг нариги токчага безак учун қўйилган гулдон билан бир хил шаклдалигини синиқларни тера туриб сезиб қолдим… Davomini o'qish
Усмон Носир қисқа ҳаётида беш шеърий китоб, бир достон, бир шеърий драма ёзиб қолдирди. Бу китоблар ичида, айниқса, «Юрак», «Меҳрим» деб аталган икки тўплам Усмон Носир ижодининг қўш чўққиси ҳисобланади.Пушкиннинг «Боғчасарой фонтани», Лермонтовнинг «Демон» («Иблис») асарларини ўзбек тилига юксак маҳорат билан таржима қилди. Шоир қилган таржималар бу мушкул санъатнинг ёрқин намуналари сифатида янги авлод таржимонлари учун маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилиши шак-шубҳасиздир. Davomini o'qish
Қора камар. Шукур Холмирзаев пьесаси асосида Аброр Ҳидоятов номидаги Ёшлар театрида таниқли режисёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган спектаклнинг радиопостановкаси. Ўтган асрниг 90-йилларида ёзиб олинган. Мууаллиф матнини Шукур Холмирзаевнинг ўзи ўқиган. Бош ролларда: Фарҳод Аминов, Обид Юнусов, Тўйчи Орипов.
Бизда ота билан ўғил, она билан қиз, дўст билан дўст, оила, борингки қариндош-уруғлар муҳим гапларини ўзаро гаплашиб олишга ўрганган. Ўзаро! Бу жуда яхши одат. Энди замон шуни тақозо қилаяптики, бутун миллат ҳам худди шундай зарур гаплар ҳақида гаплашиб олишга ўрганиши керак экан…
Davomini o'qish
Сизга тақдим этилаётган машқларини юборган Умид Али ёзади: «Кейинги вақтларда хойкулар – учликлар ёзяпман. Бу шеърий жанр мени ўзига тобора тортиб бораётир. Ёзганларим бу шеърий жанр йўлида илк қадам. Шунинг учун уларни ҳали машқ дегим келади. Машқлар кейинчалик баркамол хойкуларга айланиши учун сиздек мўътабар устозлар ва зукко, зийрак, фикри теран шеърхонларнинг фикр ва таклифлари менга суву ҳаводай зарур…» Davomini o'qish
Шоирлик кутилмаган тарзда ниманидир инкор этиб, ниманингдир бошқа томонига эътибор қаратишдир. Шоҳсанам Нишонованинг муваффақиятли бир жиҳат шу:
Мен тоғни тоғ десам бир қара,
Кўкси тўла муз-қорлигини.
Осмон, қайдан билай мен сенда,
Осмон қадар дард борлигини.
(“Ёшлик”, 4-сон, 51-б.) Davomini o'qish
Қайсидир болада кексага хос хислат кўрсам, хурсандлигимни яшира олмайман. Аммо, кекса одамга болага хос камдан-кам хислат ярашар экан. Цецерон
Мен ҳеч қачон кексаймайман. Ҳисобим бўйича кексалик мендан 15 йилга кексароқдир. Францис Бэкон
Davomini o'qish
Қуёш ер юзига баробар нур сочади – Африкадан Осиёгача, Европадан ҳар икки Америка қитъасигача, Австралиядан олис Шимолий Қутбгача; ўзбегу-япон, корейсу-испан, ҳинду-мўғул, инглизу-арабгада баробар тақсимлайди ёғдуларини. У ирқ ажратмайди – европаликнинг оппоқ терисию, осиёликнинг қизғиш рангли кўриниши, америкаликнинг кўк-яшил кўзлари-ю африкаликнинг қалин қора-қўнғир сочлари уларни бир-биридан ажратувчи фарқ эмас. У дин билан табақаламайди нурларини – олам яралибдики тириклик неъматини христианми яҳудий, буддистми мусулмон демай баб-баробар улашади… Davomini o'qish
Ўлганнинг орқасидан ўлиб бўлмайди. Кунлар ўтиб бу шумхабарни одамлар унутди, ой ўтиб мухлислари бошқа китоблар ўқий бошлашди, йил ўтиб оиласи ҳам ўз орзу-ташвишлари билан бинойидек яшаб кетишди. Фақат ўша кимса унинг қабрини ҳар куни зиёрат қилишдан, ҳаққига дуо ўқишдан тўхтамади. Қўлидан унинг китоблари тушмасди, ёзган асарлари ёд бўлиб кетганди. Адибнинг руҳи ҳам буни сезди: уни тушларида кўп йўқларди. Davomini o'qish