Qurbon Muhammadrizo. Mushtarak tuyg’ular jilosi & Yangiboy Qo’chqorov. Yetti gujumning biri

00120 июль — Шоир ва ёзувчи Қурбон Муҳаммадризо туғилган куннинг 80 йиллиги

Умрим китоб ва китобот ишлари ичида кечмоқда. Мен бундан нолимайман. Яратганнинг бу неъмати учун ҳар қанча шук­рона этсам оз. Кўнглимда ҳали яна бир талай ижодий режаларим, орзуларим бор. Бу эзгу ишларни амалга оширишимда Ўзидан мадад сўраб қоламан. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Qizil olma.

02Исабеков бу ғаройиб олмани ўша нотаниш қизга совға қилишга қарор қилди. У қизни шаҳар кутубхонасида кўп кўрарди. Шунинг учун бўлса керак, қишлоқ хўжалиги институти жойлашган чекка жойдан шаҳар марказига судралиб борарди. Ўқув залида ўтирганча қандайдир ички туйғуга асосланиб унинг қачон пайдо бўлишини сезарди. У қизни шундай кучли ҳаяжон билан кутардики, нима ўқиётганини тушунмасди… Davomini o'qish

Komiljon Otaniyozov kuylaydi. Musiqiy film va CD albom & Umid Bekmuhammad. Oxunlardan qolgan meros

Ashampoo_Snap_2017.06.10_18h21m55s_002_.png20 июль — Комилжон Отаниёзов таваллуд топган кун

Хоразм лазгиси, мақом, суворалари, достон ва халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси Комилжон Отаниёзов ўзбек миллий мумтоз қўшиқчилик санъатида ўзига хос ижрочилик мактабини яратди. Унинг санъати Хоразм мусиқаси ва маданиятини, умуман олганда, ўзбек санъатининг энг яхши анъаналарини ўзида тўла намоён этган улуғвор меросдир.
Davomini o'qish

Yevgeniy Yevtushenko. Suhbat va she’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.04.19_23h58m54s_004_.png18 июл — Машҳур рус шоири Евгений Евтушенко таваллуд топган кун

    Рус шеъриятининг машҳур намояндаларидан бири Евгений Евтушенко Ўзбекистонда кўплаб маротаба меҳмон бўлган, бу ердаги бағрикенглик, меҳмондўстлик, шоирда мислсиз қувонч ва ҳайрат уйғотган. Бу туйғулар унинг шеърларига ҳам кўчган: Davomini o'qish

Archibald Maklish. Kitobning qudrati

08     Таниқли америкалик шоир, ёзувчи ва драматург, уч карра Пулитсер мукофоти билан тақдирланган, узоқ йиллар АҚШ конгресси кутубхонаси мудири, Америка санъат ва адабиёт академияси президенти бўлган Арчибалд Маклиш (1892 — 1982)нинг  мамлакат китоб сотувчилари ассоциациясининг 1943 йил 6 майдаги мажлисида сўзланган нутқини сизга тақдим этар эканман, Davomini o'qish

Herman Vamberi. Buxoro yoxud Movarounnahr tarixi & Umid Bekmuhammad. Vamberining yashrin sayohati

08    Вамберининг венгер тилининг келиб чиқишини ўрганишга қизиқиши уни Истамбулга етаклади.20 ёшида Усмонлилар салтанатига келгач, обрўйли турк хонадонлари болаларига ғарб тилларидан таълим беради.Вамбери Истамбулдалик пайтида турк, ўзбек, араб ва форс тилларини ҳам чуқур ўзлаштириб олади.Ислом дини қонун қоидаларини чуқур эгаллайди.Шунингдек, у тилшунослик борасида катта иш қилиб, 1858 йилда 14 минг сўздан иборат «Немисча-туркча», 1860 йилда 40 минг сўзни ўз ичига олган «Ўзбекча-немисча» луғатни Истамбулда нашр этдиради. Davomini o'qish

Usmon Qo’chqor. Akssiz sadolar & Uyqudagi minora & Laylo Sharipova. Samimiyatga yo‘g‘rilgan she’riyat

12215 июл — Шоир Усмон Қўчқор таваллудининг 65 йиллиги

   Усмон Қўчқор ўз шеърларида тарихдан тимсоллар ахтаради”. Шоир ижодига хос жиҳатлардан яна бири айнан шу: тарихга мурожаат қилиш орқали халқ дардларини ифода эта олиш, бу дардлардан маърифий сабоқ чиқара билиш. Унинг “Бухоро триптихи”, “Амударё”, “Бухоронинг акс¬сиз садолари”, “Тарих” каби шеърлари фикримизни далиллайди… Davomini o'qish

Suyima G’anieva. Amir Temur va temuriylar Navoiy nigohida & Xurshid Davron. Navoiy va temuriylar. Temurnoma (1996).19-qism.

Ashampoo_Snap_2018.03.22_16h19m10s_002_.png   Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкират уш-шуаро” тазкирасида келтирилишича эса, Темур Бағдод юришига отланиб турганда Бағдод ҳокимидан форсийда ёзилган бир қитъа олади. Унда «Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз, Семурғ каби қанотларимиз бор», қабилида сўзлар битилган бўлади. Шундан Темур “Кошки мен шеър ёза олсам эди, шу қитъага жавоб битардим. Шояд фарзандларим ёки набираларимдан бирортаси Аҳмад Бағдодийга жавобия қитъа ёзса”, деганида, набираси Халил Султон жавоб қитъасини ёзган экан… Davomini o'qish

Hofiz Sheroziy. G’azal va ruboiylar & Benazir Muhammad. Hofiz bashorati yoxud shoir qaysi davrga xitob qilgan edi?

02   Болалигимда ҳар гал бобомнинг уйига борганимда тоғаларим мен учун мўъжиза бўлган “магнитофон” деган матоҳга магнит лентасини қўйиб бир қўшиқни айлантиришарди. Қўшиқ куйлаётган кишини Қори дейишарди, яъни, қўшиқчи кўзи ожиз одам эди. “Ин чи шўраст…” деб бошланувчи қўшиқ сўзларига унчалик тушунмасам ҳам, маъносига ақл ва идроким етмаса ҳам, Қори дунёдан, одамлардан нолиётганини ич-ичимдан сезар, унга негадир раҳмим келарди… Davomini o'qish