…Бугун ўттиз биринчи декабрь. Янги йил кириб келаяпти. Кўзи эшикда, ҳамширанинг кириб келиб, сизга жавоб бўлди, дейишини кутаяпти. Тушдан кейин иккита осма укол олса, бас, агар ташхислар яхши чиқса (яхши чиқсин, ишқилиб) уйига кетади. Хона эшиги очилиб ҳамшира кириб келди. Юзида табассум. У эшик ҳатлаши ҳамоно бош бармоғини тик қилган ҳолда “зўр” ишорасини қилди… Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Vadud Mahmud. Turkistonda mayxo’rlik (1923)
Саҳифа Вадуд Маҳмуд (Маҳмудий) таваллудининг 120 йиллигига бағишланади
Бу нарса Туркистоннинг бутун шаҳар ва қишлоқлариға ёйилғон. Ҳатто баъзи бир зиёлилар ва хотинлариға ҳуррият тарафдори бўлғон кимсалар ўз оилалари билан ҳам «расман» ичишмакка бошлағонлар.
Davomini o'qish
Xurshid Davron & Shuhrat Qayumov. Siz o’shamu?
Иқтидорли хонанда ва жонажон укам Шуҳрат Қаюмов билан ҳамкорликда бир неча қўшиқ ёзганман. Уларнинг энг машҳури буюк Абдулла Қодирийнинг ўлмас асаридан илҳомланиб яратилган «Сиз ўшаму?» қўшиғидир… Davomini o'qish
Islomjon Qo’chqorov. She’rlar
Исломжон Қўчқоров шеърларини кутубхонамизга фаол кўмакчимиз Дилмурод Дўст тавсия этди. Шеърларга баҳо бериш сиздан… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Qo‘l & Qora kitob. Qissa
Салом тегирмончи қўлни ҳаммадан олдин пайқади. Агар унинг оиласи жўжабирдай жон, устига устак, оз-моз хасислиги бўлмаганда, ҳар бир тийинни худди жонини олишаётгандай бахиллик билан ишлатмаганда, эҳтимол, қўлни сезмаган ҳам бўларди… Davomini o'qish
Madina Norchayeva. She’rlar
Мадина шеъриятимизнинг янги авлоди вакилларидан. Унинг сизга тақдим этилаётган шеърларини ўқиб, иқтидори борлигини илғадиму унинг қаламига аниқлик, яъни ҳали тинмаган туйғуларига, паришон сатрларига тиниқлик тиладим, тажрибалари кашфиётларга айланишини истадим. Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Olis yulduzlar & Sa’dulla Quronov. Yillarni yutgan adib.
Ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллудининг 65 йиллиги олдидан
Юлдузлар ҳам менга қараб шитоб билан кела бошлашди. Тағин бирортасига урилиб кетмасайдим, деб хавотирга ҳам тушиб қўйдим. Қаёқда! Ҳеч уларга етолмасдим. Тавба! Кейин эслаб қолдим: эшитгандимки, юлдузларга етиш учун ойлаб, йиллаб, ҳатто асрлаб учиш керак, деб… Davomini o'qish
Rasul Hamzatov. «Dog’istonim» kitobidan. Erkin Vohidov tarjimasi
Таржимондан: Чўққилари осмон ўпган Кавказ тоғларининг бағрида бир ўлка бор. Уни Доғистон дейдилар. Дўппидеккина бу ўлкада қирққа яқин тилда сўзлашадиган бир миллион халқ яшайди. Расул ана шу халқнинг шоири, ана шу халқ шуҳратини бутун дунёга таратган шоир. «Доғистоним» шоирнинг биринчи насрий асари. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Hayot, adabiyot va til haqida
28 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 81 йиллиги
Эркин Воҳидовнинг адабий нуқтаи назари,фикрлари «Шоиру шеъру шуур» номли китобда намоён бўлади. Бу китобнинг пайдо бўлишида ҳиссам борлигини, яъни «Ёш гвардия» нашриётида ишлаб юрганимда айни менинг ташаббусим билан адибларнинг адабий ўйларини акс эттиражак рукн ташкил этилган эди. Бу рукн остида илк нашр этилган китоблар «Шоиру шеъру шуур» билан Абдулла Ориповнинг «Эҳтиёж фарзанди» тўплами бўлган эди. Davomini o'qish
Tohir Malik. Davron. Qissa & Tohir Malik «Hayot va Xayol yo’llari» teledasturida
27 декабр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллуд топган кун
Таниқли адиб Тоҳир Маликни 70 ёшга тўлиши билан веб-саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз ва Яратгандан Тоҳир акага, оиласига эминлик тилаймиз. Илоҳим, фарзанду набиралар ва шогирдлар камолини кўриб юрсинлар, янги асарлар билан халқимизни мамнун этсинлар. Davomini o'qish
Ansoriddin Ibrohimov. Bobur – aruzshunos
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Аруз” рисоласи икки жиҳатдан муҳим: биринчидан, у ўзбек шеър назариясини бойитгани, такомиллаштиргани билан беқиёс аҳамиятга молик бўлса, иккинчидан, антология сифатида ҳам улкан эътиборга сазовордир. Davomini o'qish
«Ochun» turkumidan: Zahiriddin Muhammad Bobur
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Davomini o'qish
