Sirojiddin Ibrohim. Yurt ori.

006
Тоғай Муроднинг асарларини ўқиганмисиз? Ўқиш керак!  Ўзбекчиликнинг қандай гўзал эканлиги-ю, ўзбек бўлиб яшашнинг нечоғлик бахт эканлигини ҳис қиласиз, англайсиз. Орли одам кимлигини билмоқчи бўлсангиз, шу ёзувчининг асарларидаги кўп қаҳрамонлар сизга намуна. Davomini o'qish

Adham Arslonov. So’qmoq.

011

   Қишлоқни пиёда кезганга нима етсин. Айниқса, ҳамалнинг бошида, ўтлар қулоқ ёзган паллада, шудринг тушган қирга оёқяланг чиқсанг, бунинг ҳузури барибир бошқача. Тайиниб-тайиниб борсанг ҳам, юзингга танбеҳ бераётгандай енгилгина шапатилаётган шамоллар, оёқларингни болакай каби қитиқлаётган юмшоқ майсаларни ҳис этмоқ ҳузурли… Davomini o'qish

Betakror aktrisa Rimma Ahmedovaga bag’ishlov.

001

   Истараси ниҳоятда иссиқ, туйғулари паришон юзига майин қалқиб чиққан, маҳзун қиёфали, ҳар қандай ҳолдаям дилбарлигича қолган, сочлари кумушга айланган маъсума Аёл. Унинг муҳаббатга айланган маъюс кўзларида юракни уйғотадиган илиқ ҳарорат мужассам. Актрисанинг ўйчан қиёфасига ёшликка хос лирика ҳам сингиб кетган эди. Бу унинг ниҳоятда нозикхаёл эканидан дарак берарди. Мана шу ҳолатда кўнглимни найнинг дилўртар навосидек титратди. Ва бу ҳазин куй кўмагида гўёки юрагимни кафтимга олиб томоша қилгандек бўлардим… Davomini o'qish

Habibulla Qodiriy. «Otam haqida» kitobidan.

01
Бу ой ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 120 йил тўлди.

    Дунёда Абдулла Қодирийдек бахтиқаро ёзувчи кам бўлади. Мустабид шўро жаллодлари уни қатағон қилдилар, минг бора жабр кўрсатдилар, охири ўлдириб қутулдилар. Дунёда Абдулла Қодирийдек бахтиёр ёзувчи ҳам камдан-кам бўлади. Ҳар қандай қатағонларга, қамоққа тиқилиш ва сургун бўлиш хавфига қарамай, китобхонлар “Ўткан кунлар”ни ўқийвердилар, ўқийвердилар, ўқийвердилар!.. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. “Yarim asr daftari” kitobidan.

004
“Мовароуннаҳр” нашриёти халқимизнинг севимли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Ярим аср дафтари” китобини чоп этди. Адибнинг ушбу китоби қарийб эллик йиллик кузатувлар маҳсулидир. Ундан адибнинг яқинлари – ота-она, оила аъзолари ҳақидаги мақолалари, сафдошлар, устозлар, замондош ижодкорлар билан боғлиқ хотира ва ўйлари, ҳаёт, адабиёт тўғрисидаги мулоҳазалари ўрин олган. Саҳифаларни варақлар экансиз, адиб атрофдагиларга чексиз меҳр, самимият, эътибор билан ёндашганининг гувоҳи бўласиз. Ҳар бир сатрда ёзувчига хос бағрикенглик, одамлар қалбидаги эзгуликни ҳис этиш, атрофдагиларнинг қувончига шерик, дардига малҳам бўла олиш каби хислатларни кўрасиз… Davomini o'qish

«Как я полюбил себя» (“As I began to love myself”). Речь Чарли Чаплина на собственное 70-летие.

70
Одной из знаменитых речей американского актера Чарли Чаплина является речь, сказанная на его собственное 70-летие. Эта речь Чаплина называется «Как я полюбил себя» (“As I began to love myself”).
Несмотря на большую популярность текста, возникают сомнения относительно того, что эти слова действительно были сказаны Чарли Чаплином. К сожалению, ни рукописей, ни видео и аудио записей выступления не существует и сложно понять, каким образом стал доступен текст этой речи. Но одно можно сказать точно – речь очень красивая и заслуживает вашего внимания, как великолепный пример ораторского мастерства.
Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Mijmardagi cho’g’.

035
    Бугунги ёшларнинг китоб ўқимаётгани ҳақдаги ёзғиришлар ўрнига эҳтимол, замонавий тарзда интернет ресурсларидан фойдаланиш керакдир. Ёмоннинг ёнида яхшининг жой олмоғи, азалий курашнинг тезликка ҳамоҳанг шаклда истеъмолга киритилиши фақатгина бизнинг фойдамизга ишлайди. Ёшларнинг талпинаётган томонидан китоб чиқса ва бу унинг истакларига мос бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ботқоқда гул унганидек, компьютер экранига термулган нигоҳлар ана шу техника бағридан илиқ нур, ҳаёт топмоғи ҳам мумкин-ку. Шу ўринда миллийни севимли қилиш, тимсолга айлантира олиш бутун зиёлилар аҳлидан катта фидоийликни кутаётганини ҳис этмоқ лозимдир (Шодмонқул Саломнинг «Думалаётган тош»  мақоласидан). Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. «Ko’zimni yashnatsa rubobiy ranglar…»

0221
Шавкат Р а ҳ м о н. Абадият оралаб. Тошкент, “Mовароуннаҳр”, 2012.

Шавкат Раҳмон шеъри – тириклик ва тирикчилик тарҳу фарқи оша тийрак боқаётган нигоҳларга аталган, ҳақиқат ҳақида ёниб, мижмардаги чўғдай яллиғланиб турган эзгу, курашчан, юртпарвар, одамий қалблар шеъри. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. Og’riqlaring halovatga aylansalar.

012..Чин шоирлар шеърни ҳаёт, тириклик шарти деб билганлари ҳолда ҳаётни ҳам энг гўзал, бенуқсону баркамол шеърга айлантириш илинжида машаққат чекадилар. Ерга сиғмаган улкан қалбли шоир осонгина шеърга сингиб кетади. Шеър ичида яшаш, сўзларга қарам каби кун кечириш шуниси билан завқли, шуниси билан фожиали! Шеърдан кейинги шеърга ўхшамаган ҳаёт-чи? Ташқарига чиқиб яна ўша бадбин кўзлар, нурсиз юзлару буқаламун қиёфаларга дуч келиш азоби оғир. Шунданми, Рауф Парфи умр бўйи шеър ичида, сўзлар қуршовида бўлди. Ўз иқрорича, бир умр шоир деган ном уни таъқиб этди. Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Sabr.

091    Зиёвиддин Мансуров, Дилором Эргашева каби устозлар мактабидан сабоқ олиб, улар меҳридан баҳраманд Муслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман. Davomini o'qish