Айтишларига қараганда машҳур рассом, ихтирочи, меъмор Леонардо Да Винчи онасининг ватани жанубий Қавказ тоғлари ва Касбий денгиз орасида жойлашган Озарбойжон Республикаси деган тахминлар мавжуд.. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Shodmonqul Salom. Mijmardagi cho’g’.

Бугунги ёшларнинг китоб ўқимаётгани ҳақдаги ёзғиришлар ўрнига эҳтимол, замонавий тарзда интернет ресурсларидан фойдаланиш керакдир. Ёмоннинг ёнида яхшининг жой олмоғи, азалий курашнинг тезликка ҳамоҳанг шаклда истеъмолга киритилиши фақатгина бизнинг фойдамизга ишлайди. Ёшларнинг талпинаётган томонидан китоб чиқса ва бу унинг истакларига мос бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ботқоқда гул унганидек, компьютер экранига термулган нигоҳлар ана шу техника бағридан илиқ нур, ҳаёт топмоғи ҳам мумкин-ку. Шу ўринда миллийни севимли қилиш, тимсолга айлантира олиш бутун зиёлилар аҳлидан катта фидоийликни кутаётганини ҳис этмоқ лозимдир (Шодмонқул Саломнинг «Думалаётган тош» мақоласидан). Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. «Ko’zimni yashnatsa rubobiy ranglar…»

Шавкат Р а ҳ м о н. Абадият оралаб. Тошкент, “Mовароуннаҳр”, 2012.
Шавкат Раҳмон шеъри – тириклик ва тирикчилик тарҳу фарқи оша тийрак боқаётган нигоҳларга аталган, ҳақиқат ҳақида ёниб, мижмардаги чўғдай яллиғланиб турган эзгу, курашчан, юртпарвар, одамий қалблар шеъри. Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. Og’riqlaring halovatga aylansalar.
..Чин шоирлар шеърни ҳаёт, тириклик шарти деб билганлари ҳолда ҳаётни ҳам энг гўзал, бенуқсону баркамол шеърга айлантириш илинжида машаққат чекадилар. Ерга сиғмаган улкан қалбли шоир осонгина шеърга сингиб кетади. Шеър ичида яшаш, сўзларга қарам каби кун кечириш шуниси билан завқли, шуниси билан фожиали! Шеърдан кейинги шеърга ўхшамаган ҳаёт-чи? Ташқарига чиқиб яна ўша бадбин кўзлар, нурсиз юзлару буқаламун қиёфаларга дуч келиш азоби оғир. Шунданми, Рауф Парфи умр бўйи шеър ичида, сўзлар қуршовида бўлди. Ўз иқрорича, бир умр шоир деган ном уни таъқиб этди. Davomini o'qish
Taniqli adib Zohir A’lam vafot etdi.
Бугун таниқли ёзувчи Зоҳир Аълам 71 ёшида вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Davomini o'qish
Muslimbek Musallam. Sabr.
Зиёвиддин Мансуров, Дилором Эргашева каби устозлар мактабидан сабоқ олиб, улар меҳридан баҳраманд Муслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман. Davomini o'qish
Deyl Karnegining “Mashhur kishilar hayotidan noma’lum sahifalar” kitobidan lavhalar .

Қаҳратон қиш пайти эди. Кичкина печка хонани деярли иситмас, ёзаётган пайтда қўллар совуқдан увишиб қоларди. Грей ҳар беш дақиқада печканинг дарчасини очиб, қўлини ичига тиқиб иситишга мажбур бўларди. У бутун қиш бўйи ва ёзнинг ярмига қадар қунт ва сабр-тоқат билан янги қисса устида ишлади. Ёзиб тугатганидан кейин “Xарпер” нашриёти бу асарни ҳам рад этди. Умидсизликдан бутун руҳи тушиб кетган Зейн Грей сал бўлмаса муҳаррирнинг оёғига тиз чўккудай бўлиб, қўлёзмани уйига элтиб ўқишини ёлвориб сўради Davomini o'qish
Bahodir Sodiqov. She’riyatning ona tili.
Ушбу саҳифа мен учун қадрли бўлган икки инсон ва ижодкор: қатор йиллар бир хонада ўтириб ишлаган, ҳамсуҳбату авлоддош бўлган ўзбекнинг бетакрор шоири Муҳаммад Раҳмонга ва бор-йўғи 21 йил умр кечирган, гўдак инисини қутқараман деб ўз жонини қурбон қилган, матбуотда илк чиқишларидаёқ зукко ўқувчи назарига тушган, Бобораҳим Машраб, Сўфи Оллоёр ижодини чуқур ўрганган, Рауф Парфи, Муҳаммад Раҳмон ва камина шеърлари ҳақида эсда қоларли мақолалар ёзган ёш адабиётшунос олим Баҳодир Содиқовга бағишланади. Тирик бўлишганда шу кунларда Муҳаммад Раҳмон 65 ёшга, Баҳодир Содиқ 55 ёшга тўлган бўларди. Яратган ҳар ҳар икки муҳтарам инсонни раҳматига олган бўлсин. Davomini o'qish
Risolat Haydarova. Uch hikoya.

Оқшомги осойишталик руҳи аста-секин тунга сингиб кетарди. Тун ўзига “юққан” шу атворни тонгга узатарди. Келинчак кўз очиб теваракдаги сокинликка қулоқ тутаркан, дили ёришиб келаётган осмон билан уйғунлашиб, тиниқлашиб кетарди. Кейин у енгил тортиб айвончага чиқарди-да, ўрик ғунчаларининг гулга айланишини кузатарди. Ёришиб келаётган осмоннинг ранги қандай ўзгариши, уфқдаги булутларнинг туси тиниқлашиб бораётгани, ер усти кўкараётгани кун сайин яққолроқ кўринарди. Деразани очиб, юзини саҳарги салқинликка тутганда шабаданинг вазни ҳам енгиллашгандек туюларди. Davomini o'qish
Bobomurod Erali. Shukur Xolmirzayev.
Вақт ўтгани сайин Шукур Холмирзаевнинг адабиётимизда тутган ўрни ҳақидаги тушунчаларимиз ўзгариб боради. Энг аввало, унинг шахсиятида ва ижодий фаолиятида намоён бўлган ўзбек адабиёти учун жон куйдирган фидойи инсон ва такрорланмас ёзувчи ҳақидаги фикримиз кучайиб бораётганини таъкидлаш лозим. Яна бир ойдин ҳақиқат шундаки, Шукур Холмирзаев бугун ҳикоя ва шеърлару достонлар қаҳрамонига айланмоқда. Бунгуги саҳифамизда истеъдодли шоир Бобомурод Эралининг Шукур акага бағишланган шеърий туркумини сўзимиз исботи сифатида тақдим этамиз. Davomini o'qish
Norqobil Jalil. Matnazar Abdulhakim bilan suhbat.
Шеър ҳам, шоирлик ҳам осмондаги булут томчиларидан эмас, балки Яратган томонидан одамзот кўнглига у дунёга келганидаёқ солинадиган дурри шаҳвор десам, янглишмайман. Сизни ҳайратга солган нарса бошқаларни ҳам ҳайратга солиши шарт. Ҳайратланмаган одам таъсирланмайди, таъсирланмаган эса тарбияланмайди. Мана шунинг ўзи шоирликнинг вазифасини белгилаб қўяди. Ишонинг, истеъдоду иқтидорни ҳам худо беради. Davomini o'qish
Nurillo Narzullayev. Rejisyor. Badia.
Табиат ҳодисалари ҳақида илк одамларда ҳам маълум тасаввурлар бор эди. Қизиғи шундаки, биз инсон тафаккури маҳсули деб ўйлаган нанотехнологиянинг асоси бўлмиш нано найчалари бундан миллион йиллар олдин ҳам мавжуд бўлган экан. Ҳозир нанотехнология орқали коинотга лифт қуриш мумкин, дейишаяпти. Техникага оид янгиликлар вақт-соати билан юзага чиқаверади, лекин одамзодга – ўзидан ташқарига чиқиб – ўзини англаши учун бор-йўғи 70-80 йил оралиғидаги умр берилган, холос. Бугунги авлод техниканинг бир авлод наридаги босқичларини кўрмайди. Ҳечқиси йўқ. Асл ҳикмат бошқа. Davomini o'qish
