
Олимжон Салимов (1947.30.8, Наманган вилояти Косонсой ш.) — режиссёр, актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1990). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик (1969), режиссёрлик (1993) факультетларини тугатган. 1969—84 й.лар Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида актёр, кейинчалик режиссёр 1984—93 й.лар Фарғона театрида бош режиссёр, Ёш томошабинлар театрида бадиий раҳбар. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Кшиштоф Кесьлевский. О себе. Глава 1. Возвращение домой & Фильмы Кесьлевского

Книга «О себе» (впервые опубликованная в 1993 году под названием «Кеслевский о Кеслевском») основана на серии бесед режиссера с англичанкой Данутой Сток, однако это не сборник интервью, а цельное хронологическое повествование, которое заканчивается периодом съемок цикла Три цвета. Таким образом, книга охватывает весь творческий путь режиссера. Она завершается словами: «Буду ли я еще снимать кино?.. Пожалуй, нет. Скорее всего, нет». Излишне напоминать, что именно так и случилось – Кеслевский умер в 1996 году, не дожив до 55 лет, а Три цвета стали его последним триумфом. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Olis qishloq xotiralari.

Жанубий Кореянинг Пажу шаҳрида 2013 йилнинг кузида Халқаро Адабиёт симпозиуми бўлиб ўтди. Анжуман қатнашчиларининг барчаси битта мавзуда “Мен туғилган қишлоқ (шаҳар)” мавзусида нутқ сўзлашлари керак эди.Таниқли шоир Эшқобил Шукур ўзбек адабиёти вакили сифатида анжуманда иштирок этиб, турли мамлакатлардан йиғилган ижодкорларга ва корейс адабиёт ихлосмандларига “Олис қишлоқ хотиралари” эссесини тақдим этди. Davomini o'qish
Behzod Qobulov. Men odamlarni shunday ko’rgim keladi.

Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст тили, услуби билан ўзбек адабиёти ва киносига янги нафас олиб кирган ижодкорлардан саналади. Унинг асарларида қаҳрамонларнинг киноя-кесатиқ, қочирим ва нозик сўз ўйинлари борки, баъзилар чўчиб, дангал айта олмайдиган ҳақиқатларни мутлақо табиий йўсинда, битта тагдор жумла орқали ошкор этади. Биз Назар Яхшибоевлару Саидқул Мардон нутқларини шу боис ҳам ўзгача иштиёқ билан ўқиймиз. Davomini o'qish
A’zam Obid. She’rlar.

Аъзам Обид 1974 йил 8 ноябрда Наманган шаҳрида туғилган. 7-ўрта мактабни олтин медаль билан битириб, Наманган давлат университети ва Тошкент давлат иқтисодиё туниверситетида таҳсил олган. Ўқувчилик йилларида «Менинг биринчи китобчам» республика ёш ижодкорлари танлови ғолиби бўлган. “Йўлимни пойлайди мўъжиза”, “Муҳаббат, оқавер томирларимда”, “Соғинтириб кетгум қадамларимни” китоблари нашр этилган. “Осиё оҳанглари” (ўзбек шеърияти антологияси инглиз тилида, 2004 йил), “Нурли тонглар орзуси” (Чўлпон ва Усмон Носир шеърлари инглиз тилида, 2000 йил) таржима китобчалари босилган. Davomini o'qish
Sobir O’nar. Ikki suhbat.
Собир Ўнар билан бўлган бу икки суҳбатнинг ораси беш йил. Биринчиси 2009 йилнинг июнида «Hurriyat* газетасида босилган, иккинчи суҳбат шу йилнинг март ойида «Кitob dunyosi» газетасида босилган. Ўтган 5 йиллик вақт мобайнида ёзувчининг адабиётимиз ва ижодкорлар ҳақидаги фикрларида ўзгариш юз бердими? У 2009 йилда нималарга диққатини қаратдию, бугун қандай муаммолар ҳақида гапирмоқда? Айни шу жиҳатдан ҳар икки суҳбат ўқувчи учун қизиқ бўлади деб ўйладим ва уларни сизга тақдим этдим. Davomini o'qish
Mamarasul Boboyev. She’rlar.

3 апрел — шоир Мамарасул Бобоев таваллуд топган кун.
Мамарасул Бобоев (1911.3.4, Каттақўрғон — 1969.23.7, Тошкент) — ўзбек шоири. Тошкент педагогика институтини тугатган (1938). 2-жаҳон уруши иштирокчиси (1941—46). Республика газета, журнал, нашриётлари ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ишлаган (1947—68). «Жанубий нуқтада» (1953), «Эрон дафтари» (1952), «Садоқат ҳақида» (1954) шеърлар туркуми ва бошқа китоблари нашр этилган. «Ёшлик чоғим — олтин чоғим» (1959), «Гўзаллик истаб» (1963) каби драмалари бор. У рус (Михаил Лермонтов, Николай Некрасов, Тарас Шевченко, Николай Тихонов, Константин Симонов), татар (Муса Жалил), авар (Расул Ҳамзатов) шоирлари асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish
Ravshan Fayz: Men yoshlikni tark etib ketdim…
Равшан Файз таваллудининг 55 йиллигига бағишланади
Равшан Файзнинг китобларини мутолаа қилсангиз, унинг бадиий ўхшатишлар, ташбеҳлар ва ифодалаш санъати ўқувчини ҳаяжонлантиради. Бир мухлис сифатида китобларини варақлаб, шоирнинг она Ватанига, элига, табиатга бўлган муҳаббатини, юртининг гўзаллиги, қишлоқларнинг тароватини қалбида узоқ вақт яшириб юролмаганига, содда, беғубор, танти ва чапани халқи ҳақида бетакрор мисралар яратишга шошганига гувоҳ бўласиз. Davomini o'qish
Abdulhamid Cho’lpon.Vayronalar orasidan (Andijon — O’sh -Jalolobod).

2014 йил буюк ватандошимиз, адабиётимизнинг бетакрор сиймоси Абдулҳамид Чўлпон қаламига мансуб — 1919 йилда ёзилган «Тилимиз», 1924 йилда эълон қилинган «Адабиёт надир?», «Тарихнинг зарарли такаррури», «Вайроналар орасидан (Андижон-Ўш-Жалолобод)» каби бир қатор таниқли асарларнинг ўзига хос юбилейи йилидир. Бу йил «Тилимиз» ёзилганига 85 йил, «Адабиёт надир?», «Тарихнинг зарарли такаррури», «Вайроналар орасидан (Андижон-Ўш-Жалолобод)» ёзилганига 90 йил тўлади. Айни шу баҳонаи-сабаб уларга яна бир карра диққатимизни қаратмоғимиз керак деб ўйлайман. Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy. Adabiyot haqida ikki maqola
Бир неча кундан кейин — 10 апрелда замонавий ўзбек адабиёти асосчиларидан бири Абдулла Қодирий таваллуд топган кунга 102 йил тўлади.
«Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада … туғилғонман», дейди у ўз таржимаи ҳолида, — Ёшим тўққиз-ўнларга борғондан сўнг мени мактабга юбордилар. Мактабда икки-уч йил чамаси эски усулда ўқиб, кейин вақтларда оиламизнинг ниҳоятда қашшоқ кун кечиргани важҳидан ўн икки ёшимда мени бир бойга хизматчиликка бердилар. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Yangi she’rlar.
Элимизга ва дилимизга ташриф буюрган Наврўзи олам — Йилбоши билан атоқли ва ардоқли шоиримизни чин дилдан муборакбод этиб, туғилган кунлари билан яна бир бор қутлаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ижодий безовталик тилаб, куни кеча «Китоб дунёси» ва ЎзАС» газеталарида эълон қилинган устознинг янги ёзилган шеърларини сиз азиз, саҳифадошларимизга, тақдим этамиз. Davomini o'qish
Sa’dixon Mavlavixon o’g’li. Tanazzul. Roman.Birinchi kitob.

Икки ҳафта аввал Саъдихон Мавлавихон ўғлининг «Таназзул» деб номланган тарихий романининг биринчи китоби нашрдан чиққанидан хабар бериб, асар ҳақидаги маълумотларни тақдимот саҳифамизда эълон қилган эдик. Бугун муаллифнинг розилиги билан асарни тўлиқ ҳолда сизга тақдим этишимизни маълум қиламиз.
Тарихий романда Қўқон хонлигининг инқироз даври ўзига хос йўсинда бадиий образлар воситасида тасвирлаб берилган. Асарда кўпгина тарихий шахсларнинг қиёфалари ҳаққоний акс этганлигини таъкидлаш жоиз. Роман халқимиз тарихи, унинг яқин ўтмишдаги аҳволи билан қизиққан китобхонларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз. Davomini o'qish
