22 апрел — Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева таваллуд топган куннинг 80 йиллиги
Ҳеч ким қўлламаган қиёс, тимсолни кўриш, тасвирлаш – шоирликнинг муҳим синовларидан. Ўзбек шеъриятида нозик дидли, бетакрор кўриш қобилиятига эга шоирлар кўп. Шулардан бири ҳозирги ўзбек шеъриятининг истеъдодли вакиласи Ойдин Ҳожиевадир… Davomini o'qish

Фузулий ўзидан кейинги барча туркча ижод қилган шоирлар, жумладан, ўзбек шоирларига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Фузулий таъсирида, унга эргашиб шеърлар битиш, шоир ғазалларига назира-татаббуълар ёзиш, мухаммаслар боғлаш деярли барча шоирлар ижодида учрайди. Фузулийнинг озарбайжонча девони ўзбек халқи орасида 18—19-асрлардаёқ кенг тарқалган ва бир неча бор ўзбек тилида нашр қилинган. Ғазал, мураббаъ ва мухаммаслари куйга солиниб, асрлар давомида хонандалар томонидан куйланиб келмокда («Шифойи васл қадрин ҳажр ила бемор ўландан сўр…» ва б.).
“Маънавий маснавий” ҳажм ва маъно жиҳатидан энг салмоқлиси – олти дафтар (китоб)дан иборат муҳташам асардир. Шарқнинг яна бир улуғ мутасаввиф шоири Абдураҳмон Жомий мавлоно ҳақида шундай лутф қилади: “Китоби бор, вале пайғамбар эмас”.


