Shukur Xolmirzayev. «O’zbekning soddasi»

Ashampoo_Snap_2017.03.08_16h33m13s_003_.png23 март — Шукур Холмирзаев таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

    Шу кечаси бир маҳалгача кулбада ўйин-кулги қилиб ўтиришдилар. Ташқарида ҳам давом этди. Мен ўзимни ухлаганга солиб ётар эдим. Йигитлар келиб, чироқни ёқишгач, мен тўғримда тўнғиллай-тўнғиллай ўтиришди. Кўпчилигининг кайфи бор эди. Кайфдаги одамнинг гапига ишониш қийин-у, лекин… ҳа-ҳа, ўша, худди ўйлаган гапингиз бўлди: пушаймонлик… Э, бири қўйиб, бири олди, бири қўйиб, бири… Чамаси ҳаммасининг оғзи теккан экан ўша гўштга. Davomini o'qish

Dono Bekchanova. «Etakdagi kulba» shukuhi

05Бугунги кунда тинимсиз ўқиладиган, инсонлар қалбига эзгулик уруғини сочиб, маънавиятини юксалтира оладиган, Ҳессе таъбири билан айтганда, яхши нашрлар сони анча кўпаймоқда. Шундай нашрлардан бири, шубҳасиз, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг “Этакдаги кулба” китобидир. Китобга адибнинг турли йилларда ёзилган ҳикоя, қисса ва киноқиссалари жамланган. Davomini o'qish

Shoir Tesha Saydaliyevga bag’ishlov (1)

012   Теша Сайдалиев кимга нафас қилган бўлса, у кам бўлган эмас. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Теша Сайдалиевга бағишланган бир шеърида устознинг «ҳали катта шоир бўласиз», деб нафас қилганини ёзганди… Нафас кетди, Усмон Азим катта шоир бўлди, Бугун ўзбек адабиётида у ёки бу даражада ўринга эга бўлган, эътибор топган Эркин Аъзам, Муҳаммад Раҳмон, Нодир Норматовлар ҳақида ҳам шу каби фикрларни айтиш мумкин. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (fevral-mart)

02221 март  —  атоқли ва ардоқли шоир Абдулла Орипов таваллуд топган кун

Абдулла ака, шубҳасиз, ХХ аср ўзбек адабиётининг бармоқ билан санарли номаяндаларидан биридир. Унинг шеъриятида Ойбекка хос нозик поэтик ташбеҳ, Чўлпонга хос ҳиссиёт, Ҳамид Олимжонга хос жўшқинлик, Ғофур Ғуломга хос донишмандлик уйғунлашиб, 60-йилларда ўзбек шеъриятини одам қалби билан баробарлашган поғонага кўтариб қўйди… Абдулла Орипов шеърлари миллатга дахлдор эди. Унда ўша даврнинг кечинмалари, дардлари, ҳиссиётлари ясатниб ётарди. Биз матбуотда ўқимаган кўнгил ва миллат ҳақиқатларинии бу шеърлардан ўқиб англардик (Назар Эшонқулнинг мақоласидан). Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Sanggisopoltosh

Ashampoo_Snap_2017.12.21_00h16m24s_002_.png   Роз айтиш учун суҳбатдош топиш мумкин, аммо дардкаш топиш қийин. Бугун имкон туғилганда бор дардимни “Ёшлик”ка тўкиб солмоқчиман, “Санггисополтош” шунга ишора. Онам раҳматли сўзлаб берган эртаклар орасида “Санггисополтош” ҳам бор эди… Davomini o'qish

Ma’ruf Mengli. Modern

021Ота уйқудан уйғониб тушида ўралашиб қолган воқeлардан суғурилиб чиқиш учун бошини чангаллаб ўтирди. Шу пайт уй эшигини кимдир қоқиб, Отани ташқарига чиқишини сўради. Эшик ортида одамлар ғала-ғовури, ўқ овозлари эшитиларди. Ота бу ҳолатдан сeргакланди. Аёли ва ўғлини қидирди. Уйдагилар қаёққадир ғойиб бўлишганди. Davomini o'qish

Muhayyo Rustam qizi. She’rlar

011Ўтган йилнинг охирида сайтда Муҳайёнинг шеърларини тақдим этар эканман, мухтасар сўз ёзгандим. Бугун ҳам ўша сўзимни илова қиламан: Муҳайёнинг шеърлари ҳам ҳаётийлиги, ҳам хаёлийлиги билан, ҳам шеър, ҳам ҳикоя бўлиб юрагимга кириб келди. Бу шоира исмини адашим — Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ҳайрати олиб келди. Анна Ахматованинг сокин шиддати, туғёнли шивирлари юрагимни сармаст этган олис йилларни эсладим Davomini o'qish

Xolmuhammad Karimiy. Buni hayot deydilar

033
Холмуҳаммад Каримий. Буни ҳаёт дейдилар / Х.Каримий. — Тошкент: Аkademnashr, 2014. — 128 б. / Xolmuhammad Karimiy. Buni hayot deydilar / X.Karimiy. — Toshkent: Akademnashr, 2014. — 128 b.

   Холмуҳаммад Каримийнинг бу тўпламида оддий одамларнинг тўю азаси, ғам-ташвишлари, орзу-умидлари, тирикчилик кўйида елиб-югуришлари – барча-барчаси самимият билан қаламга олинади. Содда ва самимий суҳбатдош топасиз бу китобда. Айрим ҳикояларда қўшнингизни, бошқасида узоқ (ёки яқин) қариндошингизни ва, эҳтимолки, қаердадир ўзингизни таниб қолиб, топиб олишингиз ҳам мумкин. Davomini o'qish

Uyatsizlikning chegarasi bormi?

011
Агарки, шу “бўтқа”нинг “кимёвий таркиби”ни аниқлаб, бутун филмни таҳлил қилиб бераман дея бел боғлаган одам топилса, камида ўз инсонлик аъмолини ҳурмат қилмайдиган ёки, янада аниқроғи, сира тушунмайдиган бир кимса бўлади холос. Бинобарин, камина бундай маломатни зиммамга олмоқчи эмасман, асло. Фақат руслар “за державу обидна” деганидек, минг-минглаб юртдошларимни ўзим каби бу ҳар қандай мантиқдан йироқ “маънавий ўлат”ни боихтиёр ёки беихтиёр томоша қилиб, асаб торлари ўйнашидан, юраги сиқилиб “нима қиляпти булар ўзи?”, “ким бу бетамизликка жавоб беради?” деган саволлар исканжасида азобланишидан хавотирдаман… Davomini o'qish

Nosir Fozilov. Adabiyot yasalmaydi, yaratiladi

022

Менинг таваллуд топган йилларим мамлакатимиз тарихининг энг алғов-далғовли кезларига тўғ­ри келди. Яъни, 1929 йили камина ёруғ дунёга келган даврда қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш тадбири авж олган экан. Ундан буёғи очарчилик (1930-33), мамлакатни ёт унсурлардан тозалаш баҳонасида қама-қама (1937-38), Иккинчи жаҳон уруши (1941-45) йиллари… Бундан кейинги даврларда ҳам одамларимизнинг кундалик ҳаёти анча йилларгача вайроналигича қолаверди. Урушдан чарчаб чиққан мамлакатни қайта тиклаш, (1950) тағин мамлакатни ёт унсурлардан тозалаш баҳонасида миллатимизнинг гули ҳисобланмиш зиёлиларни қатағон қилишди. Мана шу суронли давр­ларга қараб, бизнинг болалигимиз қандай кечганини тасаввур қилсангиз бўлади. Davomini o'qish

Erkin A’zamning asarlari ingliz tilida nashr etildi.

044   Таниқли ўзбек адиби Эркин Аъзамнинг асарлари «Farevell to Fairy Tales» («Эртаклар билан хайрлашув» ёки “Алвидо, эртаклар” деб ўгириш мумкин) номи билан инглиз тилида нашр этилди. 12 март куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида ўтказилган маданий кечада китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Davomini o'qish