
Қутлибека совет тузуми пайтидаëқ “Мустақил Ўзбекистон байроғи юрагимдадир”, дея шеърлар ëзди. Туркий “санжоқ” калимасининг байроқ эканини ўша пайтда биров билди, биров билмади.
Ватан менинг ичимда шу ҳур санжоғи билан, ундаги доғи билан,
Ватан менинг ичимда шу ҳур санжоғи билан, унда титроғи билан.
Миллат менинг ичимда шикаста ҳақиқати, шундай алдови билан,
Миллат менинг ичимда, ичида ëмон қўрқинч ва ëмон ëви билан. Davomini o'qish



Бу воқеа узоқ йиллар аввал, Хитой императорларининг Тан сулоласи замонида, яъни бундан бир минг уч юз йил олдин рўй берган.Бу – ҳаёт шафқатсизлиги ҳамда меҳрибон ота ҳақидаги ҳузунли бир ҳикоядир. 





