
Ўзбекистон Халқ артисти, миллий Ўзбек қўшиқчилигида ўз мактабини яратган Камолиддин Раҳимов 72 ёшида вафот этди. 25 феврал куни тушдан кейин Наманганда устоз санъаткорнинг дафн маросими бўлиб ўтган. Устоз санъаткорнинг «Агар ошиқлигим айтсам, «Она», “Наргиз”, «Куйгай», «Токай», «Даҳр аро», “Қайдасан”, “Тортадур”, “Ярашмас”, “Дилдорим эрурсан” ва бошқа ўнлаб қўшиқлари кириб бормаган ўзбек хонадони бўлмаса керак. Аллоҳ раҳматига олсин. Камолиддин Раҳимовнинг оила аъзолари ва яқинларига саҳифамиз номидан чуқур таъзиямизни изҳор этамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Sobir O‘nar. Tegirmonchining bolasi

Кейин ҳам кўп сувлар оқди. На бўлғай, шу сувлар Мардибой бобонинг тегирмонини ҳам юргизиб турди. Тегирмон ёнидан ўтиб қолсам, ўша ўжар чол эсимга тушади. Шу деворда ўша чолнинг бармоқ излари, нафаси қолган. Кўҳна ёғоч эшикни очиб ичкари бўйласанг, намчил ун ва яна алланарсаларнинг ёқимли ҳиди димоғингга урилади. Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Xalaji

Уй томондан мотоцикл товуши эшитилди. Фермер бурилиб қаради, улов бир муддат гур-гурлаб уй олдида турди-да, сўнгра дала бошига ортидан чанг кўтариб кела бошлади. Оқбойнинг кўнгли ғашланиб қўйди. У ким бўлсаям қишлоқдан келаётганди. Мотоцикл ўзига яқинлашгач, таниди. Мактабжўраси Хуррамнинг коллежда ўқийдиган ўғли экан. “Бобо кетибди-да”, деб кўнглидан ўтказди Оқбой. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Qit’a va g’azal munosabatiga doir

Лирик жанрларнинг бир-биридан фарқли бадиий қонуниятлари, узоқ йиллар адабиёт ва ижодкорлар тўплаган маълум усул ҳамда йўллари бўлади. Санъаткор ёзувчи буни инобатга олмаслиги мумкин эмас. Янги жанр – бу доимо ҳаёт материали ёки мавжуд материалнинг янгича ифодаси, ифоданинг янгича усули, хуллас, янги шакл ва мазмун бирлигидир. Шоирлар лирик жанрларнинг ҳаммасида ҳам бир хил услуб, бир хил имконият, бир хил руҳий кайфият билан ёза олмайдилар. Davomini o'qish
Mahmud Nomozov. Yo’ldagi yo’ldoshim

Усмон Азим ижодига эътибор қаратишим бежиз эмас эди. Авваламбор, менинг ўзимга у кишининг шеърлари жуда ёқарди. Ҳақиқий мухлиси эдим. Иккинчидан, шоирнинг сўзлари содда ва самимий, оддий халққа осон етиб борадиган тарзда тушунарли эди. Чунки кўпчилик шоирлар шеърни ёлғиз ўзинг ўқишинг учун ёзади, шунинг учун ҳам уларни кенг даврада, кўпчиликнинг ҳузурида баралла ўқиш қийин. Davomini o'qish
Azim Suyun «She’r va shuur» ko’rsatuvida (1997).
22 феврал — Таниқли шоир Азим Суюн таваллуд топган кун
Азим Суюн — ўзбек шеъриятига ўзининг дадил парвозлари ва собит қадамлари билан янги сўқмоқ очиб кириб келган шоирдир. Азим Суюн — шеъриятида Қизилқум ва Устюрт кенгликларининг, Бойсун ва Нурота тоғларининг ёқимли ва жадал шамолларини эсиб турган шоир (Тўлепберген Қайипбергенов мақоласидан). Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Muhokamat ul-lug’atayn.
Алишер Навоий тилшуносликка доир асари «Муҳокамат ул-луғатайн»ни ҳижрий 905, милодий 1499 йилда ёзди. Улуғ ижодкор умрининг сўнгида яратган бу китоб аҳамияти беқиёсдир. Она тили – туркийда «Хазойин ул-маоний», «Хамса» сингари лирик ва эпик ижодиётнинг мумтоз, буюк намуналарини яратиб, Шарқ адабиётида Низомий, Деҳлавий мақомига кўтарилган Алишер Навоий «Муҳокамат ул-луғатайн» мисолида тилимизнинг бадиий имкониятларини инкишоф этади. Асарга шоирнинг ярим асрдан ортиқ туркий тил хазинасида амалга оширган ижодий тадқиқотлари – назмий ва насрий китобларни вужудга келтириш тажрибасидан келиб чиқиб тартиб берилади. Davomini o'qish
Jo’ra Qori Bo’tako’z: «Ona tilimni deb…»
Умид сафаридан яна Истамбулга хомуш қайтдим. Қаранг, машҳур ўзбек адиби Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўтган кунлар” романининг иккинчи ва учинчи қисмлари шу ердан топилиб қолса бўладими? Шундай ажойиб китобни топганимдан қувончим бир жаҳон бўлса, уни ўқиб чиққанимдан кейинги қувончим бир дунё эди. Энди унинг биринчи қисмини ўқимасдан туролмай қолдим. Суриштирсам: “Саудия Арабистонида фалон кишида бор эди”, дейишди. Ҳайт, дедим-у, ўша ёққа қараб жўнадим. Davomini o'qish
Dilfuza Komil. She’rlar
Дилфуза Комил 1975 йили Наманганда туғилган. Наманган давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. “Асотир”, “Кўкдан келган кўнгил” тўпламлари муаллифи. “Маърифат гулшани” газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Davomini o'qish
«Alpomishdan aytayinmi,yoronlar?!»
Минг йил… Ўйлаб кўрилса, жуда узоқ муддат. Масаланинг бошқа бир жиҳати ҳам бор. Маълумки, бу достон халқ шаъни, ғурур, ор-номус ҳақида. Орадан қарийб минг йил ўтиб, достон ўз эгаларининг қўлига, изму ихтиёрига росмана ўтганида ҳикмат бордек. Ҳикматки, миллатни жипсликка, қудратли бўлишга даъват, чақириқ. Назаримда, алп йигит минг йил наридан туриб бугунги ўзбек бўз болаларини ор-номусли бўлишга чорлаётгандек… Davomini o'qish
Olim Oltinbek. Rauf Parfi va jahon she’riyati

Рауф Парфи мурожаат қилган дунё адабиёти вакиллари уч жиҳатдан: ё Озодлик туйғуси билан, ё Ватан қайғуси билан, ёхуд эстетик тамойиллари билан шоирга яқин туради. Баъзан уларнинг учаласи ҳам мужассам бўлиб келган. Davomini o'qish
Cho’lponning tarjimachilik merosidan: Yelena Zart. Ikki hikoya

Чўлпоннинг таржимонлик фаолияти ҳақида гапирилганда Эжен Потье, Максим Горький, Вильям Шекспир, Иван Тургенев, Леонид Андреев, Александр Пушкин, Абулқосим Лоҳутий, Александр Блок, Иван Франко, Рабиндранат Тагор, Антон Чехов, Николай Гоголь каби муаллифларнинг асарлари тилга олинади. Лекин ҳали Чўлпон таржимасидаги Елена Зарт асарлари билан у даражада таниш эмасмиз. Davomini o'qish
