
Кеч қолган бозорчилардан бир тўдаси отларига шўх-шўх қамчи бериб кўчадан ўтгач, камқатнов кўчанинг кўпда увалиб егмаган йирик чанглари ҳар томонни булутдек босди. Шундан кейингина масжид жиловхонасида ўлтурганлар кўзларини юмдилар. «Туркистон вилояти газети»ни уларга ўқиб бераётган Мулла Шамсиддин ҳам кўзини юмуб, газет билан бетини тўсди. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Eshqobil Shukur. Manzil yiroq, umid sendan.

Аслида бу ҳаёт инсоннинг кўз очиб кўргани. Унда муюлишлар, довонлар, ютуқлар ва ютқизиқлар бор. Булар кўз юмиб ўйланганда теранроқ гавдаланади. Китобимда бола тилидан айтилган шеър бор. «Ўзим қалдирғоч бўлсам, Сўзим бўлса суюнчи» деб бошланади. Бу мурғак қалбнинг Ватан ҳақида ўйлари, деганлари. Дунёни ўз қаричида ўлчаб, ўз кўзларида кўрганлари. Аммо улғайиш ҳар бир бошда бор. Ўшанда ўтган йиллар ва йўлларни қалб чиғириғидан ўтказиш, юрак тарозусида тортиб кўриш керак бўлади. Кўз юмиб кўриш аслида шу меъзонларга асосланган (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан иқтибос). Davomini o'qish
Farog’at Kamolova: She’riyatimiz baland yuksakliklarga yana ko’tariladi

Китоб тарғиботида ҳам гап кўп. Бу соҳада озроқ камчиликларимиз бор. Ҳозир иқтисодий шароитга кўра, пули тўланган ҳар қандай китобни китоб деб, ҳар қандай шеърни шеър деб чиқариб туришибди. Мана шу нарса шеъриятга катта таъсир қилади. Шеър одамни эргаштира олиши ҳам керак. Шеър деб чоп қилинган асарлар бадиий жиҳатдан ҳам, руҳи жиҳатдан ҳам мукаммал бўлиши керак. Қачон шундай бўлса, шеърият яна ўша баландликка кўтарилади, деб ўйлайман. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Ozodlik.

Ҳикоялар тўпламининг иккинчи жилди нашрга тайёрланаётган чоғларда Шукур ака: «Озодлик»нинг остига «Набижон Боқийга бағишлайман. Муаллиф» деб ёзиб кўйинг, илтимос», деди. Бу ҳикоя, чамаси, ўн йил бурун «Ватан» газетасида сонма-сон эълон қилинган, лекин ўшанда бағишлов йўқ эди. Чунки ўзим ўша газетада хизмат қилардим, энди тўпламнинг муҳарририман… Davomini o'qish
Boybo’ta Do’stqorayev. «Hurriyat»ning ko’ksiga gul taqaylik».
Абдулҳамид Чўлпон жўшқин шеъларида Ватан озодлиги, мустақиллигини бор овоз билан куйлаганини ҳозир деярли барчамиз биламиз. Айни пайтда у ҳуррият, эрк йўлида фаол бир фуқаро сифатида ҳам жонбозлик, фидойилик кўрсатган инсондир. Оташин шоир ҳам ижоди билан, ҳам ижтимоий фаолияти билан мустақиллигимиз йўлида ёниб яшаган инсонлардан бўлган…
«Temir sandiq»larda saqlangan misralar.

Ғаразгўй танқидчи шоирнинг мустамлакачилик сиёсатига қарши ёзилган “Дунёларча маъюк кунларим! Сафолатли тунларим” мисраларини таъкидлаб, жимжимадор қилиб икки марта, бири сиёҳда, бири қаламда қўл қўйган. Санасини ҳам эсдан чиқармаган: 20 март 1935 йил. Ёлланган танқидчи тўпламдаги шеърларни ўқир экан, салбий тақриз учун материаллар тўплаш мақсадида айрим бетларга «» шаклдаги белги, айримларига салбий фикрлар ёзиб қўйган. Davomini o'qish
Prezident Islom Karimovning Samarqandda o’tayotgan xalqaro konferentsiyaning ochilish marosimida so’zlagan nutqi
Бугунги конференциямизнинг мақсади – Ўрта асрларда Шарқ оламида яшаб ижод этган буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий меросини чуқур муҳокама қилиш ва англаш, унинг замонавий цивилизация тарихида тутган ўрни ва ролига баҳо беришдан иборат. Davomini o'qish
Damin Jumaqulov. Ikki hodisaning bir xil sababi.

Шуҳрат Сирожиддиновнинг мазкур асари Навоий ҳаётига оид энг пухта тадқиқотлардан бири бўлибди. Чунки олим бу асар устида жуда кўп вақт сабр-тоқат билан ишлаган, баъзи ўринларда бир сўзда ишлатилган ҳарфларни аниқлаш мақсадида ўнлаб қўлёзма манбаларни қиёсий ўрганган. Натижада, шу вақтга қадар биз тўғри деб ҳисоблаб келган ҳодисалар аслида бошқачароқ эканини аниқлашга, бизни асл маълумот билан таништиришга эришган. Китобнинг ҳар бир қисмида ўқувчини ҳайратга соладиган, баҳсга чорлайдиган мавзулар бисёр, биз эса ўшалардан айримларинигина танлаб олдик, холос Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. «Xayyom». Roman.

15 (18) май — Буюк шоир ва мутаффакир Умар Хайём (1048-1122) таваллуд топган кун.
Умар Хайём ҳақида дунё миқёсида жуда кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган. Уларнинг муаллифлари шоирни турлича талқин қилишган ва баъзилари даҳрий, осий инсон сифатида тасвирлашган. Биз манбаларда «Ҳужжатул Ислом» номини олган Имом Ғаззолий билан шоирни қарама-қарши қўйиш ҳолатлари ҳам учрайди. Наби Жалолиддиннинг мазкур асарида эса бу жиҳатга бутунлай янгича ёндашилган. Ҳар икки буюк сиймонинг ақлу тафаккури, ўй-ҳаёллари, илм йўлидаги заҳматлари меҳр билан очиб берилган. Романда гўё тарих тирилади. Davomini o'qish
G’ulom Karimiy. Noyob qo’lyozmalar izidan & Uch hikoya.

Саҳифани яқинда вафот этган адабиётшунос олим ва ёзувчи Ғулом Каримий хотирасига бағишлаймиз.
“Ҳазрати рисолат замонидан бери ул миқдор аиммаи исломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бўлибтур, ҳеч вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай”, — деб ёзган эди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг “Бобурнома” китобида. Бундан хулоса қилиб, ўша даврда ҳеч бир ўлкада Мовароуннаҳрдагичалик кўп китоб ёзилмаган, десак хато бўлмаса керак. Ҳар ҳолда, жаҳоннинг турли мамлакатларидаги китоб хазиналарида сақланаётган Шарқ қўлёзмаларининг салмоқли қисмининг муаллифлари Туронзамин фарзандларидир. Davomini o'qish
Xolis e’tirof ehtiyoji. Adabiyotshunos olim Qozoqboy Yo‘ldoshev bilan muloqot
Таниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошевни 65 ёшга тўлиши билан чин дилдан табриклаймиз.
Менинг назаримда, сўнгги йилларда жилд-жилд “Танланган” ва “Сайланган” асарларнинг пайдо бўлишига аслида адабий танқиднинг оқсаб қолгани сабабчидек туюлади. Эндиликда истаган одам роман ёзиши, шеър ёзиши, китоб чиқариши мумкин бўлиб қолди. Ҳатто, бундай тасодифий китобларга катта-катта “Сўзбоши”лар ҳам илова қилинмоқдаки, беихтиёр ўқиётганинг ростдан ҳам “асар” эканига ишонгинг келади. Минг афсуски, бу ҳолатга бизнинг тайёр жавобларимиз бор: ҳаммасини вақт кўрсатади! Вақтнинг кўрсатишини кутиб ўтириш шартмикин? Ахир қачонгача адабий асарларни вақтга саралатамиз. Вақт асарларни саралагунча минглаб китобхоннинг бадиий диди нима бўлади? Davomini o'qish
Xurshid (Shamsiddin Sharafiddinov). G’azallar va ularga bastalangan qo’shiqlar
20 июнь – Шоир ва драматург Хуршид (Шамсиддин Шарафиддин ўғли Хуршид) таваллуд топган кун.
Ўзбек мумтоз адабиёти билан XX аср янги адабиётини бир-бирига боғлаб турувчи кўприклардан бири Шамсиддин Шарафиддин ўғли Хуршиддир. У ўзбек драматургиясига пойдевор қўйган дастлабки ижодкорлардан бири, шоир, ёзувчи, таржимон ва режиссёрдир. Ана шу кўп қиррали ва самарали ижодий фаолияти учун 1990 йилда унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» деган юксак унвон берилган. Davomini o'qish
