Shukur Xolmirzayev saboqlari

холмирзаев

    Серқирра ижодий фаолият эгаси, миллатимизнинг фидойи ёзувчиси, ҳақиқатгўй адиб Шукур Холмирзаев роман, қисса, ҳикоя, драма сингари жанрларда кўплаб бадиий асарлардан ташқари ижод психологияси, ижодкор шахсияти, адабиёт ва жамият муносабати каби масалаларга бағишлаб ўнлаб адабий-танқидий мақолалар ҳам ёзган эди. Аслида, ижод психологияси, ижодкор шахсияти ҳамда улар ўртасидаги кўзга кўринмас, ғоятда нозик робита барча замонларда баҳсу мунозараларга сабаб бўлиб келади. Қизиғи, бу борада сўнгги хулосани айтиш имконсиздир. Айни чоғда, Адабиёт ҳақида ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бўлиши ҳам табиий. Шу маънода билимдон адиб, чин зиёли Шукур Холмирзаевнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақидаги фикрлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Қолаверса, Шукур ака учун адабиёт ҳаёт кечириш воситаси эмас, балки яшашнинг шакли эдики, Сўз санъатига сўнгсиз фидойилик нафақат ўзбек, балки дунё адабий жараёнида ҳам камёб ҳодиса саналади. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Yozuvchilikning maktabi yo’q.

shukur aka

     Aсар яралиши жараёнида битта нуқтага жиддий эътибор берилишини истайман: қаҳрамоннинг (қаҳрамонларнинг) кўнглидан изма-из, босқичма-босқич ва узвий мунтазамликда кечадиган ҳамда (демак) қаёққадир кўтарилиб ёхуд пастлаб борадиган ҳис-туйғулари ва ана шулар таъсирида пайдо бўладиган (маънилими, бемаъними – фарқи йўқ) фикр-мулоҳазаларнинг Табиий чиқишига… ҳушёр бўлишини истайман: бу шу қадар нозик ва мураккаб жараёнки, ҳар қандай олий математик ҳисоб-китоб ҳам бунинг олдида ҳеч нарсадир! Davomini o'qish

Adham Arslonov. O’zbekcha yozgan yozuvchi.


     Бу авлод вакиллари орасида тасвир услуби, психологик таҳлилга эга бўлган, воқеликка ва одамларга янгича нигоҳ билан қарай олган, фақат ўзигагина хос бўлган латиф пичинг ва аччиқ кинояга йўғрилган тилга, шева сўзларидан ҳаддан ташқари унумли фойдаланган Мурод  Муҳаммад  Дўст ҳам борки, биз қуйида унинг асарлари тили хусусида фикр юритишга ҳаракат қиламиз. Davomini o'qish

Ortiqboy Abdullayev. Turkistonning qora kunlari (O’ylar)

Жаноб Марвин билан суҳбат чоғида генерал Скобелев Марказий Осиёни бўйсундириш ҳақида ўз қарашларини очиқдан-очиқ қуйидагича ифодалади: – Гап шундай, жаноб Марвин, фақат буларни газетангизда босиб чиқара кўрманг. Жаҳон лигаси назарида ғирт ёввойига айланиб қолишни истамайман. Менинг ақидам шундай: Осиёда осойишталик ўрнатиш масаласи тўғридан-тўғри одамларнинг қанча кўп қирилишига боғлиқ. Зарба қанчалик кучли бўлса, душман шунчалик тез бўйсунади. Биз Кўктепа 20.000 туркманни ўлдирдик. Кўплаб аёллар ўлдирилди. Аскарлар дуч келган одамни қилич билан чопиб ташлайверишди. ”Тирик қолганлар бу сабоқни бир умр унутмайдиган бўлади.
Davomini o'qish

O’zbek adibi va adabiyotshunosi Ulug’bek Hamdam ijodiga chizgilar.


Улуғбекнинг асарлари билан танишаётган зукко ўқувчи унинг ўзига хос йўлдан бориш истагини сезади. Адиблик ва шоирлик билан бирга адабиётшуносликни ҳам қўщиб олиб бораётган Улуғбек Ҳамдам бу соҳанинг ўз йўли ҳақида фикрлайди:
“Наҳотки, адабиётшунослигимизда ўз йўлимиз йўқ?” деган савол туғилади. Шарқ дунёқараши, диний, ҳудудий ва миллий қадриятларга суянган ўзимизнинг адабий-танқидий тафаккуримиз наҳотки коримизга ярамаса? Агар ҳаммасини четдан – рус, немис, инглиз, француз, испан ва америка сингари илғор мамлакатларнинг адабиётшунослигидан “қарз” олиб туришда давом этаверсак, оқибати нима бўлади? Davomini o'qish

Otabek Safarov. Ijod zavqi va mashaqqatlari ( Shukur Xolmirzayevning romanlari)

boysun

     Мақоладан: Cалкам етмиш йил мобайнида қатор-қатор тадқиқотларда, бадиий асар сифатида тақдим этилган битикларда «босмачилик» деб атаб келинган, аслида эса ватандошларимизнинг босқинчиларга қарши кураши ўлароқ юзага келган миллий озодлик ҳаракатига бағишланган “Қилкўприк” романи ҳам мафкурашунослар чиғиридан ўтган. Адибнинг ўзи бу ҳақда шундай эслайди: “Қилкўприк» романида эса, дунё қўлдан кетди, деганман. Бунда 18-йил воқеалари ёзилган, лекин мен 22-йил, деб сакраб ёзганман. Мени концепция қизиқтирган. «Қилкўприкдан ўтдик, жаннатга эмас, дўзахга ўтдик». Шу охирги жумла чиқмаган. Аслида, охири бундай тугаган эди: «Дўстлик қабристони тепасида бир неча кишилар пайдо бўлди. «Э, бу бойнинг қизи экан-ку. Бу эшони Судурнинг набираси экан-ку», деб уларнинг сўнгакларини олиб, Бойсунсойга ташладилар. Итлар ғажиб ташлади». Мен шу жумла учун бу асарни ёзган эдим”  Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Bahoviddinning iti

022

    Назар Эшонқул, ҳеч шубҳасиз, янги жараён яратаётган адиб. Адабиётимизнинг кейинги авлодлари орасида тубдан ўсиб келаётган пойдор чўққиларидан бири. Бу адиб мисолида адабиётимизнинг бир жойда турғун эмаслиги, ундоқ бўлди, бундоқ бўп кетяпти деган илмона башоратларга зид ўлароқ унинг ўз қонунияти бўйича ўсиб, тараққий топиб, янги кенгликларга чиқаётганини урғулаш мумкин. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки янгиланиш — адабиётнинг мазмун-моҳиятидаги замон ва шахс ўзгариши инъикоси бўлмиш ички ҳаракат ва бу ўтмиш адабиётини ёки адибларини инкор қилмайди, Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev: Aktyor bo’lishimga sal qolgan.


Шукур Холмирзаев насримизнинг энг забардаст адибларидан. Абдулла Орипов шеъриятда қанчалик улуғ мақомда турса, Шукур Холмирзаев прозанинг шу даражадаги ёзувчиси. Адибнинг қайси асарини олманг унда ўзбек кишисини, ўзбек халқини кўрасиз. Унинг асарларида ўзбеклар яшайди.
Биз адиб ижодига батафсил баҳо беришдан ўзимизни тийган ҳолда қисқагина нуқтаи назаримизни шундай изоҳлаймиз: ўзбеклар то қиёматгача яшайди, иншооллоҳ, Шукур Холмирзаев асарлари ҳам. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Adabiyot o`ladimi?

adabiyot

     «Адабиёт ўладими?» ўз вақтида кўпгина баҳсу мунозаралар қўзғаганди. Айримлар адибга эътироз билдирган бўлса, баъзилар «адабиётнинг ўлмаслиги»ни ёзувчига исботлашга ҳам тушишади. Ҳолбуки, муаллиф адабиётнинг ўткинчилигидан эмас, балки умрбоқийлигидан сўз очади. Мақола бугун ҳам кўп фикрлар уйғотиши шубҳасиз. Davomini o'qish

Umid Ya’qub. Erkakning or qo’shig’i.

01
Асл ёзувчи одамлар бахтли бўлмагунча саодат нималигини билмайди: на дунёни, на ўзини тўкис ҳисоблайди. Чин изтироб саҳна машқидан эмас, кўнгил оғриқларидан томган қонёмғирдан тўйинади. Бу изтироб тўйиндилари янги бир асарга ҳам ҳомила бўлади, ҳам доялик қилади. Зотан, асар – адибнинг ибодати, ўзи яратган дунёнинг ҳади ва қонун-қоидалари кесимидаги ҳаёт формуласидир. Davomini o'qish