Шаҳрисабзлик истеъдодли, изланувчан шоира Зуҳра Очилованинг “Мовий ифор”, “Гулшамол”, “Тафтли ошён” номли шеърий тўпламлари нашр қилинган. “ Сезимлар ҳисси” тўплами нашр этилиш арафасида. Бугунги саҳифамизда шоиранинг янги шеърлари билан танишасиз. Шахсан менга бу шеърлар яхши таассурот қолдирди… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Asqar Mahkam. Ruhoniyat va so’z & Asqar Mahkam «Yonimizdagi odam» teledasturida
27 ноябр — Шоир Асқар Маҳкам таваллуд топган куннинг 60 йиллиги
Сўз асл маънода илоҳийдир. Сўз ҳамма истифода этиши мумкин бўлган Оллоҳ марҳаматидир. Чунончи, булоқдан одам ҳам, қуш ҳам баҳраманд бўлаверади. Сўз ёлғон бўлмайди. Унинг соҳиби ёлғончи бўлиши мумкин. Агар бу ёлғончига барча ишонса, унда фалокат рўй беради. Davomini o'qish
Naim Karimov. Qimmatga tushgan to’lov… & Elmurod Zokirov. Turkiston Muxtoriyatini ag’darish chog’ida sovetlarning yerli xalqqa nisbatan qo’llagan qatag’on siyosati
1917 йил 27 ноябрда Қўқонда тўпланган 1У Умуммусулмонлар қурултойи Туркистонда мухтор ҳукумат тузилганини эълон қилди
Шўро даври тарихининг бу даҳшатли саҳифасини ўз кўзи билан кўрган кишилардан бири мана бу сўзларни ёзган: «Кенг юртимиз қурбон бўлган ўз болаларининг қони билан сувланиб, уларнинг тани билан қопланди. Мингларча Туркистон йигитлари янги ниқоб кийиб чиққан эски мустамлакачиларга қарши курашда ўлдилар. Шу тариқа севинч, умидлар билан қарши олинган инқилоб умумий миллий фожиамиз шаклини олди». Davomini o'qish
Xurshid Davron. Osmonga talpingan shoir & Asqar Mahkamning “Haq” kitobiga bagʻishlangan “Qalb gavhari” koʻrsatuvi & Asqar Mahkam. Adabiyot ibodati
27 ноябр — Шоир Асқар Маҳкам таваллуд топган куннинг 60 йиллиги
Илк шеъри туғилган кун аниқ ёдида: Бола эди,баҳор эди. Уни нимадир далалар томон бошлаб кетди. У бирдан ўзининг ёлғиз эмаслигини сезди. Кофарниҳонга ёнбош адирларда очиладиган анвойи чечаклардек, баҳорий дарёнинг бўтана сувларида акс этган шиддатдек, илк севги фаслида юракда уйғонган масъум туйғулардек шеър туғилмоқда эди… Davomini o'qish
Odil Ikrom. «Qahraton qishlarga vidolar aytdim…» & Asqar Mahkam. She’rlar
Асқар Маҳкам таваллудининг 60 йиллиги олдидан
Асқарали ака тунни яхши кўрарди, суҳбатларимизда тунни “фариштасифат ҳолат” дерди. Дарҳақиқат, тунда одам барча ниқоблардан холи кўнгил ҳаётини бошдан кечиради. Кундузи кўзингизга балодай кўринган қаттол душманингиз ҳам ўша лаҳзада содиқ дўст, жонингизни жабборга бериб, ортидан қувган ташвишларингиз ҳам ўша ҳолатда майда, иддаоларингиз беҳуда туюлади. Davomini o'qish
Madina Norchayeva. Dashtga maktublar
Бир мунча вақт аввал шеъриятимизнинг янги авлоди вакилларидан бўлмиш Мадинанинг шеърларини катта мамнуният билан тақдим этган эдим. Бугун унинг бир бадиҳасини мутолаа қилишингизни истадим (Мадина Норчаева шеърларини мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Sa’dulla Quronov. Modern she’riyatda tasvir
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Ф.Ницше, З.Фрейд, А.Бергсон, К.Юнг каби файласуф ва руҳшуносларнинг қарашларидан таъсирланган бир гуруҳ ижодкорлар янгича – модернизм йўналишига асос соладилар. Дастлаб Европа маданиятида кенг тарқалган мазкур йўналиш ХХ асрга келиб бутун дунёда оммалаша бошлади. Модернизм жаҳонда глобаллашув жараёнлари бошланаётган бир вақтда сиёсий, маданий, иқтисодий омиллар ўзаро кесишган нуқтада вужудга келади. Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Kuz she’rlari
Рафиқ Сайдулло ўзбек шеъриятига кириб келган янги авлод вакилларидан. Унинг шеърларида бугунги ижодкор наслнинг изланишлари ва тажрибалари яққол намоён бўлмоқда. Бугунги саҳифамизда унинг янги шеърлари билан танишасиз. Davomini o'qish
Ergash Jumanbulbul o’g’li. Uch doston & Ibrohim Haqqul. Baxshilar bulbuli
Эргаш Жуманбулбул ўғли таваллудининг 150 йиллигига
Буюк бахши шоир, донишманд оқин Эргаш Жуманбулбулнинг ижодиёти нафақат ўзбек, балки туркий халқлар тафаккур тарихидаги мустасно ҳолатлардандир. Эргаш Жуманбулбул асарлари, энг аввало, миллий руҳ, дунёқараш, эътиқод ва ишончларнинг ҳам ҳаққоний, ҳам ҳаётий оҳангларда акс эттириши билан ибратлидир. Davomini o'qish
Alisher Narzullo. Har lahzada tazarru…
Шоир ва таржимон Аскар Махкам таваллудининг 60 йиллиги олдидан
Боғда шамол эсар, хаста шоир, гўё парво қилмагандай сўйларди. Шамол сарғайган япроқларни худди қасдлашгандай шоирнинг паришон боши узра сочар, сўнг оёқлари остига тўшарди. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Qanday gapirsam, shunday yozdim yoxud tanqidning yuzi yorug’, so’zi halol bo’lsa…
Қалам тутиб, қоғозга тўкилишни мақсад қилдингми, албатта, қоғозга тўкиб олгулик дил оғриқларинг, ҳайрату ҳаяжонларинг бўлсин. Инсоний дард, изтиробу қувончларга йўғрилмаган ёзув бир дуйсанба гап бўлади. Бошқа нарса эмас!.. Davomini o'qish
Abulg’oziy Bahodirxon. Shajarai turk & Shajarai tarokima & Umid Bekmuhammad. Gorkiyni hayratlantirgan Abulg’ozixon
Таниқли рус адиби Максим Горький доимий равишда Шарққа, хусусан, фольклорига доир китобларни тўплаб, ўқиб-ўрганган.Унинг шахсий кутубхонасидан ноёб асарлар қаторида ўзбек эртак, афсона, маталлар тўплами,Вамберининг «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи» Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» асарлари, «Записки Восточного отделения императорского археологического общестово» тўпламининг 1895 йилда нашр этилган 9-томи ҳам жой олган эди.Эътиборлиси шундаки, кейинги тўпламда Горькийнинг замондоши Муқимий (1850—1903) қаламига мансуб «Викторбой» деган ҳажвий шеърнинг русча насрий таржимаси ҳам келтирилган. Davomini o'qish
