Шоир ва таржимон Аскар Махкам таваллудининг 60 йиллиги олдидан
Боғда шамол эсар, хаста шоир, гўё парво қилмагандай сўйларди. Шамол сарғайган япроқларни худди қасдлашгандай шоирнинг паришон боши узра сочар, сўнг оёқлари остига тўшарди. Davomini o'qish








Оғайнилар-ов, аввал айтганимдай, Жодирнинг ёлғиз жировиман, ҳақ дeб ёнганнинг бировиман. Омон-омон давронда, аллатовир замонда қўлимга қалам олиб, кўнглимга гоҳ сeвинч, гоҳ алам солиб, улуғ бахшиларга эргашиб, ёмонлар билан тирашиб, айтишувда кўплар билан бeллашиб, созимни созлаб, овозимни ростлаб, замонасига мослаб, халқимизнинг адо бўлмас достони “Алпомиш”га чизгилик ёздим. Нeки ёзган бўлсам, барини шу халқдан олдим, қайтариб шу халқнинг ихтиёрига солдим…
Маълум бўлишича, қадимий қўлёзмаларда тиниш белгилари деган тушунчанинг ўзи бўлмаган экан. Сўзлар кетма-кет ёзилиб, қаерда тўхтатилиш ва қаерда қисқа тўхталиш қилишни китоб ўқиётган кишининг ўзи белгилаб борган. Бунда китоб сўзининг ўзи ҳам нисбий тушунча бўлиб, қадимий қўлёзмалар ўрама шаклидаги қоғоз варақларидан иборат бўлган. 
