Рамазон айёмингиз муборак бўлсин!
***
Ҳар кунунг байрам бўлуб, жоминг ҳилол ўлсун мудом,
Кўрмагил беайш умрунг муддати бир соатин. Davomini o'qish
Jahon, qardosh turkiy xalqlar va o’zbek tarixi, ilm-fani, adabiyoti va san’ati tarixidagi qutlug’ sanalar
Рамазон айёмингиз муборак бўлсин!***
Ҳар кунунг байрам бўлуб, жоминг ҳилол ўлсун мудом,
Кўрмагил беайш умрунг муддати бир соатин. Davomini o'qish
Бугун — 5 март — беназир шоира синглим Гулжамол Асқарованинг туғилган куни. Кутубхонамиз номидан чин юракдан қутлаб, узоқ умр ва баракали ижод тилаб қоламиз.
Гулжамол Асқарова – юрагига ўт кетган шоира. Ана шу ўт бутун оламини ёндиради ҳам, ёритади ҳам. Умуман, Гулжамол Асқарова билан 25 йиллик мулоқотим давомида амин бўлдимки, шоирни шоир қилган унинг дардидир. Davomini o'qish
1 март — Атоқли шоира Зулфия таваллуд топган кунЎзбекистон халқ шоираси Зулфияхонимнинг қаламига мансуб “Хотирам синиқлари” достони асосида «Дийдор» студияси томонидан саҳналаштирилган мазкур спектаклда шоир Ҳамид Олимжон ва Зулфия ўртасидаги меҳр-муҳаббат, ўтган асрнинг суронли 37- йилларидаги алғов-далғов воқеалар намойиш этилган. Зулфия ролида — Гулбаҳор йўлдошева. Саҳналаштирувчи режиссёр Баҳодир Йўлдошев. Davomini o'qish
15 февраль — атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон туғилган кунШеъри халқ қўшиғига айланган шоирнинг умри узун бўлади. Унинг умри ўзбекман деган миллат дунёда яшагани қадар етади. Аслида мана шу халқ қўшиғига айланган шеърлар туфайли ўзбекнинг умри ҳам дунё тургунча ва қора чодирда энг сўнгги юлдуз сўниши қадар давом этади. Davomini o'qish
14 феврал — Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун …Бобур монологидан: Ғурбат орзусига итоат қилған кезларим ёш эдим, ғайратли эдим. Ҳиндни оламан деб фарзандимга Ҳиндол деб ном бердим. Қиличим зўри била Ҳиндни фатҳ этдим, қувғиндиларга Ватан берай дедиму… аммо… аммо мана, умримнинг хазон фаслида англадимки, уларга Ватан эмас, бошпана берган эканман…Ватан ўша ёқда қолган экан.
Davomini o'qish
3 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод (1948–2003) туғилган кун.Тоғай Мурод ўз тупроғини севган, севдира олган аломат ёзувчи эди. Унинг асарлари кўз очган саналарга қарайман: илк ҳикояси «Бобоси билан набираси» 1966 йили ёзилган. Демак, айни ўн саккиз баҳорга тўғри келар экан. Сўнгги асари — «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романига 1998 йил — нақд эллик ёшнинг устида нуқта қуйилган. Ҳисобланса, ўттиз икки йиллик ҳайрат ва муҳаббат, илҳом ва меҳнатнинг ҳузури бизга қолди, завқи ва дарди ўзбекнинг, инсониятнинг мулки бўлди… Мен Тоғай Мурод хонадонида бўлмаганман, нашр этилмай ётган ёхуд бошлаб қўйган асарларидан хабарсизман. Лекин бўлиши керак. Кўнглидагисини эса эҳе-э… ҳисоблаб бўладими? Бетизгин бир ҳарислик билан асарлари, улар яратилган йиллар рўйхати кўз олдимдан ўтади. Тўртта ҳикоя. Тўрттагина-я… «Бобоси билан набираси», «Кузнинг бир кунида», «Ку-ку- ку», «Эр-хотин», (150 дан ортиқ ҳикоялар ёзган Жек Лондон бор-йўғи 40 ёшга кириб- кирмаган.) Davomini o'qish
Амирқул Пўлкан камтар, камсўз, лекин ишончли дўстлари даврасида дилкаш, тафаккури теран шоир эди. У билан дўстона муносабатларимиз бор эди. У „Шарқ Юлдузи“ининг шеърият бўлимида, мен эса ёзувчилар уюшмасида шеърият бўйича адабий маслаҳатчи бўлиб ишлардим. Davomini o'qish
25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кунХатларимнинг сўнгида устоз Абдулла Қаҳҳорга ўхшаб, сенга, қизим, берадиган иккита маслаҳатим бор. Биринчиси: — Бу дунёда опангчалик сенга меҳрибон, яқин, азиз, сендан жонини ҳам аямайдиган одам йўқ. Бирга бўл. Ёлғизлатиб қўйма. Асра. Иккинчи маслаҳатим: — Давр ўзгариб кетди, қадриятлар ўзгарди. Лекин ҳамма даврда ҳалол меҳнат, поклик, одамийлик қадрланган. Шу ёдингда бўлсин. Ёлғизим, суюклигим, хайр, омон бўл, бахтли бўл. Davomini o'qish
25 октябрь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров туғилган кун.Баҳор ўз қудрати билан тирик дарахтни яшнатиб, ўлигини бутун хунуклигича фош қилиб кўрсатади. Адабий истеъдод ҳам яхши билан ёмонни мана шу тарзда бир-бирига қарши қўйиб, уларнинг кескин фарқини очади, оқни оққа, қорани қорага ажратиш орқали маънавият оламида баҳорнинг хизматини қилади. Davomini o'qish
25 октябрь — Ўзбекистон халқ шоири Мақсуд Шайхзода туғилган кунЎзбек адабиётининг буюк намояндалари – Ғафур Ғулом ва Ойбек каби оташнафас санъаткорлар сафида ижод қилган Мақсуд Шайхзода зуваласи шеърият шуъласи билан ёрилган куйчи эди. Унинг асарларида буюк инқилобий идеаллар, жўшқин ватанпарварлик туйғулари, чинакам ижодий ҳиссиётлар билан яшаган ёниқ қалбнинг гулдурос акс садоси мужассам топган (Мирзо Иброҳимов,Озарбайжон халқ ёзувчиси). Davomini o'qish
10 октябрь – шоир Маъруф Жалил таваллуд топган кунҚишлоғимиз атрофи тоғлар билан ўралганга ўхшайди. Қаёққа қараманг — тоғ. Шимол томонда кўриниб турганини Оқтоғ, жануб томондагисини Қоратоғ, дейишади. Оқтоғ томондан Оқдарё, Қоратоғ томондан Қорадарё оқади. Шу икки дарё оралиғини Миёнкол, дейишади. Икки дарё аслида мустақил дарёлар эмас, Зарафшон дарёсининг Самарқанд яқинида иккига бўлиниб оқувчи ирмоқлари. Улар Хатирчида бирлашиб, яна Зарафшон бўлиб оқади Davomini o'qish
1 октябрь — шоира Ҳалима Аҳмад таваллуд топган кунБугунги шеъриятимиз юзи бўлиб турган ижодкорлардан бири Ҳалима Аҳмадни туғилган куни билан чин юракдан табриклаб, шоирага сиҳат саломатлик ва ижодий янгиликлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish