3 октябрь — улуғ рус шоири Сергей Есенин таваллуд топган кунга 125 тўлди
Сергей Есенин менинг болалик дўстим десам хато бўлмас. Ҳассос шоир ижодини мактаб ёшимдан яхши кўриб, талабалик йилларда таржималар қилганман. Мени адабиётга олиб кирган устозларимдан бири ҳам Сергей Есенин. Мана,бугун яна ўша ёшликдан кўнглимга жо бўлган еллардек шўх, шабнамдек тиниқ, ойдек ёруғ ва ғамнок сатрларга қайтмоқдаман. Davomini o'qish






Бу ўттиз беш ёшга кирган, кўзлари кулранг, киприклари сарғиш кишининг номи Карл Мюллер бўлиб, маҳалла одамлари уни олдинига Карл Мулла, кейин Кал Мулла дейишарди. Карл ягона яшар, онаси етти йил бурун вафот этган, отаси, таниқли этнограф Герхард Мюллер, кўп вақтини археологик сафарларда ўтказар, нега бу немис оиласи ўзбек маҳалласида туриб қолганини ҳеч ким билмас эди…
Озарбайжон адабиётининг атоқли сиймоси Самад Вурғун нафақат она халқи, шу билан баб-баробар ўзбек халқининг ҳам севимли шоиридир. У туркча шеърият хазинасини ўлмас сатрлар билан бойитган ижодкор сифатида ардоқлидир. 
