Bo'lim: Muborak kun
Jahon, qardosh turkiy xalqlar va o’zbek tarixi, ilm-fani, adabiyoti va san’ati tarixidagi qutlug’ sanalar
Xurshid Davron. Samarqand she’rlari & Xurshid Davron. Samarqand xayoli
18 октябрь — Самарқанд куни
Бир пайтлари қишлоғимиз мозори ёнидаги ариқдан ҳатлаб ўтсангиз , улкан тепаликка дуч келардингиз. Болаликда ҳамма нарса катта туюларкан. Мен ҳозир ҳатлаб ўтсангиз дедиму аслида ўша ариқ болалик пайтида каттакон сойдай, тепалик эса тоғдай бўлиб кўрингани ёдимда. Мана шу ҳайбатли тепаликка чиқиб Самарқандни — Регистон минораларини, Гўри Мир гумбазини кўриш мумкин эди…(Хуршид Давроннинг «Хотира парчалари» дафтаридан). Davomini o'qish
Eujenio Montale. She’lar & Faxriyor. Eng sodda narsalarga ham ot qidirib
12 октябрь — таниқли итальян шоири Эуженио Монтале (1896-1981) туғилган кун
Эуженио Монтале (1896-1981) ижоди жаҳон шеъриятининг гўзал ва бетакрор намуналари сирасига киради. Албатта, итальян тилининг жарангдорлиги ва мусиқийлигини ҳисобга олсак, уни аслиятда ўқиш ўқувчида бошқача таассурот қолдириши табиий. Лекин русча таржималари ҳам унинг ўзига хос услуби, поэтикаси ҳақида муайян тасаввур беради. Шоирнинг синчков нигоҳидан, нозик тасаввуридан ҳеч нарса четда қолмайди, инжа бир муносабат ўлароқ, аста-секин қоғозга кўчади. Davomini o'qish
Marina Svetaeva. Bolalarga maktub.
Жаҳон шеъриятининг ёрқин юлдузи, ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг фарзандларига ёзган мактублари алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мактуб аслида 1937-38 йиллар, май ойларида ёзилган бўлиб, 1969 йилда «Новый мир» журналининг 4-сонида босилган (Таржимондан). Davomini o'qish
O’zbekning ardoqli shoiri Shavkat Rahmon (1950-1996) tug’ilgan kun.
Сизга тақдим этилаётган видеодаги расмлар сунъий интеллект ёрдамида жонлантирилган. Шавкат Раҳмон шеърини Қуддус Асад ўқиган Davomini o'qish
Millatning ardoqli shoiri Shavkat Rahmon haqida Ibrohim Haqqul so‘zi
12 сентябрь — Ўзбекнинг ардоқли шоири Шавкат Раҳмон (1950-1996) туғилган кун
Миллатнинг ардоқли шоири Шавкат Раҳмон ҳақида Иброҳим Ҳаққул сўзи. Ҳар икки акажўрамни Аллоҳ раҳматига олсин! Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Iqrornoma. Ostiga chizilgan parchalar
9 сентябр — Лев Толстой таваллуд топган кун
Инсоф ва нолинсофлик тўғрисида ўйлаш одамларни иши эмас. Одамлар ҳамма нарсадан ҳам кўра инсофни ноинсофликдан ажратиш бир умр адашган ва бундан кейин ҳам адашади. Davomini o'qish
Rasul Hamzatov. She’rlar.
8 cентабр — Расул Ҳамзатов таваллудига 101 йил тўлади
Машҳур шоир Расул Ҳамзатов 1923 йилнинг 8 сетябрида Доғистоннинг Хунзах районига қарашли Цада қишлоғида халқ шоири Ҳамзат Цадаса оиласида дунёга келди. У бир неча йил ўқитувчилик қилди ва кейинчалик 1945—1950 йилларда Москвада Максим Горький номидаги адабиёт институтида таҳсил олди. Расул Ҳамзатовнинг ижоди 1937 йилдан лирик шеърлар ёзишдан бошланди. У шу вақтга қадар китобхонларга «Ҳароратли ишқ ва куйдирувчи ғазаб» (1943), «Менинг Ватаним» (1950), «Бизнинг тоғлар» (1947), «Акам қиссаси» (1952), «Доғистон баҳори» (1955), «Туғилган йилим» (1950), «Қалбим тоғларда» (1959) сингари ўнлаб шеърий тўпламларини, шуниигдек, «Тоғ қизи» (1958) ва «Отам билан суҳбат» (1953) достонларини тақдим этди. Бу шеър ва достонларнннг мундарижаси хилма-хилдир. Уларда шоир Ватанга бўлган муҳаббатни, Доғистон халқларининг қайноқ ва қувноқ ҳаётини зўр кўтаринки руҳ билан тараннум этди. Davomini o'qish
Ravshan Fayz. She’rlar. Shoirning o’zi o’qigan & Xurshid Davron. Ravshan Ukamni eslab & Sobir O’nar. Daryo shoir edi
30 август — Шоир Равшан Файз хотираси куни
Равшан Файз… чиндан ҳам қалби дарё шоир эди. 80-йилларнинг бошида, талабаликда ҳозирги “Туркистон” газетаси қошида “Шуъла” деган адабий тўгаракка қатнаганимизда ўша ерда танишганман… Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Bir oqshom suhbati yoki do’stim Ro’zi Choriyev
28 август — таниқли мусаввир Рўзи Чориев туғилган кун
Шукур Холмирзаевга ҳаётда ҳам, ижодда ҳам яқин маслакдош бўлган дўстларидан бири Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев эди. “Соқоли кўксига тушган, сочи гарданига етган, бақириб-чақириб, баъзан пала-партиш, баъзан чуқур хаёлчанлик билан, гоҳи бирдан пўртанадек ғалаён қилиб гапирувчи, ҳатто кўзлари тез-тез ёшланувчи” бу жунунваш рассом бутун вужуди билан ижодга шўнғиши, илҳом отлиғ дулдул ташриф буюрган кезлари ҳар ишга этак силкиб, устахона қўйнидан чиқмаслиги, табиатан хонанишин, ёлғизликка мойиллиги ва яна қатор фазилатлари ила росмана Шукур аканинг ҳамрози, сирдоши эди. Davomini o'qish
Muslim Magomayevga bag’ishlov. Sansiz — Посвящение Муслиму Магомаеву. Без тебя
17 август — Бетакрор хонанда Муслим Магомаев таваллуд топган кун / 17 avgust — Betakror xonanda Muslim Magomayev tavallud topgan kun
Муслим Магомаев (1942-2008) озарбайжон мусиқа санъати асосчиларидан бири Узеир Ҳожибековнинг Низомий Ганжавий ғазалига басталаган «Сенсиз» қўшиғини куйлайди. Davomini o'qish
Andre Morua. «Chorshanba binafshalari» turkumidan ikki hikoya
26 июль — Таниқли француз ёзувчиси Андре Моруа таваллуд топган кун
Ёши ўтинқираб қолган хонимлар одатда очиқ кўнгил бўлишади. Ва кўпинча ғаройиб воқеаларни гапириб беришади. Кўзларида порлаб турган истеҳзо ёлқинларига қараганда эса, леди Xемптон ҳазил-мутойибага мойил аёлга ўхшаб кўринади… Davomini o'qish

