9 май – Хотира ва Қадрлаш куни
Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур. Davomini o'qish
Jahon, qardosh turkiy xalqlar va o’zbek tarixi, ilm-fani, adabiyoti va san’ati tarixidagi qutlug’ sanalar
Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур. Davomini o'qish
Тасаввуфнинг йирик намояндаси Хожа Абдуллоҳ Ансорий фалсафа ва тасаввуфга оид “Кашф ул-асрор”” (“Сирлар кашфи”),“Илоҳийнома”, “Зод ул-орифийн” (“Орифлар йўл озиғи”), “Канз ус -соликин” (“Йўловчилар бойлиги”), “Қаландарнома” ва бошқа асарларни ёзган. “Муножот ва мақолот”, “Манозил ус-соирин” каби асарлари,айниқса машҳур бўлган.
2 май – Атоқли шоир Мирзо Турсунзода таваллуд топган кун– Жон укажон, яна “Дили модар”ни айт? – деб йиғларди у Фазлийга ялиниб. Фазлий ҳам ҳозиргина Мирзо Турсунзода шеъри билан Жўрабек Муродов айтган «Она дили» қўшиғини яна такрорлаш малолли бўлса-да, қайтадан бошларди Davomini o'qish
29 апрел — Таниқли юнон шоири Константинос Кавафис таваллуд топган кунХХ аср юнон шеъриятида Константинос Кавафис ижодидан таъсирланмаган шоир йўқ, деган гапни эшитсангиз, бу эътирофни адабий лоф эмас, айни ҳақиқат сифатида қабул қилинг. Асосий ижоди қирқ ёшидан бошланган шоир бутун ҳаёти давомида бор-йўғи 154 шеър ёзган. Бу гапни бугунги айрим шоирларимиз эшитганда, ҳайрон қолишса керак. Davomini o'qish
Бугун (26.04) шоирнинг туғилган куниЙигирманчи аср бошида яшаган Абдулла Тўқай шеърияти татар туркларининг, Ҳусайн Жовид шеърияти озори туркларининг, Яҳё Камол шеърияти Туркия туркларининг, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон шеърияти ўзбек туркларининг, Абдухолиқ Уйғур шеърияти эса уйғур туркларининг юрак саси бўлган эди. Davomini o'qish
АТОҚЛИ ЁЗУВЧИ МУРОД МУҲАММАД ДЎСТНИ 75 ЁШИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙМИЗ!Тонготарда итни уйқу элитди. У тушида онасини кўрди. Кейин уни хўжайин чакмонининг бағрига солиб, уйига опкелди. Унга сири кўчган сопол товоқчада сут беришди. Хўжайиннинг болалари суйиб эркалашди, унинг жажжи оқ-қора холдор панжаларини ўпиб, юзларига суркашди… Davomini o'qish
10 апрел — Буюк адиб Абдулла Қодирий таваллуд топган куннинг 130 йиллиги Сўз сўзлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. Ёзувчининг ўзигина тушуниб, бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли ёзувчилик айтмоқчи бўлган фикрни ҳаммага баробар англата билишда, орага англашилмовчилик солмасликдадир… Davomini o'qish
***
Ҳар кунунг байрам бўлуб, жоминг ҳилол ўлсун мудом,
Кўрмагил беайш умрунг муддати бир соатин. Davomini o'qish
Устоз шоир ва таржимон Миразиз Аъзамни веб-саҳифамиз номидан муборак 81 ёши (мақола ёзилган 2016 йили ёзилган) билан чин юракдан қутлаймиз ва сиҳат-саломатлик, янги асарлар, оилавий бахт, фарзанду набиралар камолини кўриб юришларини тилаймиз. Орзуга ҳам Яратгандан отасига ўхшаб етук ижодкор бўлиш бахтини сўраймиз. Davomini o'qish
29 март — Атоқли шоир Миразиз Аъзам таваллуд топган куннинг 88 йиллигиМиразиз Аъзам ўзбек шеъриятида ўзининг муносиб ўрнига эга ижодкор. У 1936 йили Тошкентда таваллуд топган. Унинг ижоди талабалик йилларидаёқ бошланган. Унинг биринчи шеъри 1960 йилда «Ғалати туш» номи билан чоп бўлган. Ижодининг дастлабки палласида болалар шоири сифатида машҳур бўлган бўлса, кейинчалик катталар учун ҳам бир қатор салмоқли шеърий гулдасталар яратган. Жумладан, «Севаман» 1977), «Туйғулар» (1980), «Сабот» (1983) каби тўпламларидаги кўпчилик шеърлар ўзининг ҳаётий ва жозибалилиги билан ўқувчи қалбини забт этади. Davomini o'qish
Устоз учун сўз, шунчаки тил безаги эмас, дил ҳақиқати, виждон овози ва фикр яроғи эди. Иброҳим Ҳаққулни салладор сўзлар, доно фикрлар эмас, холислик ҳоли, мухлис калимасининг риёдан холи, самимий деган маъноси қизиқтирган.
Davomini o'qish
24 март — Устоз адиб Шукур Холмирзаев (1940-2005) таваллуд топган кунСултон катта-катта одим отиб борар, шундоқ ҳам эсиб турган шабада унинг кўкрагига урилар, жонсиз, узун, саноқли сочларини тўзғитар (у онда-сонда бармоқлари билан сочини силаб қўярди), у энг олий, энг одамий ниятини амалга ошириш учун бораётир, қутлуғ айём арафасида (эртага — наврўз!). У бу ниятни амалга ошириш учун илгари ҳам бир мунча хаёлларга толган эди, бироқ шу ишни амалга оширса — бачканалик қилгандек туюлган, кейин бир хўрсиниб: «Барибир, айб менда эмас-ку!» деб қўя қолган эди. Энди, наврўз арафасида… Davomini o'qish