15-декабр куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан учрашув бўлиб ўтди. Икки ярим соат давом этган учрашувда Ўзбек тили ва адабиёти факултети билан бирга Педагогика ва психология факултетини мактабгача йўналиш талабалари ва «Чашма» адабий тўгараги аъзолари иштирок этишди. Суҳбат-учрашувни адабиётшунос олима Каромат Муллахўжаева олиб борди. Хуршид Даврон ўз ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ўртоқлашди, янги шеърларини ўқиб берди. Шунингдек, тадбирда таниқли шоир Шукур Қурбон, ёш шоир Ҳусан Мақсуд ҳам қатнашиб, Хуршид Даврон ижоди ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришди, ўз шеърларидан ўқишди.Факультет талабалари ва «Чашма» аъзоларининг мушоираси ҳам ўтказилиб, унда Хуршид Даврон ва ёш шоирлар шеърлари янгради.Учрашув кўтаринки ва самимий тарзда ўтди.
УЧРАШУВДАН ФОТОРЕПОРТАЖ