Eshqobil Shukur. She’rlar

05520 июль — Шоир Эшқобил Шукур таваллуд топган кун.

   Қўлингиздан келса, ҳамма нарсадан поэзия изланг. Ҳаёт шуниси билан қизиқ. Яшашни бир неъмат десак шеърият унинг тузидир. Ёш болаларни қаранг, уларнинг ҳаммаси поэзия билан яшайди. Ҳайратланади. Агар ҳаётнинг поэзияси бўлмаса, бешикдаги бола ҳам зерикиб қоларди. Одам қалбини ҳайрат ва муҳаббат улғайтиради. Шунинг учун ҳар қандай насрий асарнинг ҳам замирида назм ётади. Назмсиз наср бир ўлик нарса. Ҳамма яхши насрий асарларга қаранг, уларнинг ҳар бири битта асл шеър тасвирлаши мумкин бўлган туйғуни ифодалайди (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Abdulla Ulug’ov. So’zlarning kuylarida ko’ringan shoir.

091    Шоирлар наслнинг жавҳари, миллатнинг таянчи, элнинг обрўси, юртнинг шарафи, даврнинг кўзгусидир. Уларнинг сўзи атомдан зўр қувватга эга бўлади. Шоирига қараб , элни тасаввур қилса бўлади. Элига боқиб, шоирига баҳо бериш эса ҳақиқатга жуда мос келади. Эшқобил Шукурнинг ижоди миллионлаб кишиларнинг қалбидан жой олгани шундан далолат беради. Davomini o'qish

Turob Niyoz. She’rlar

044 Ўтган асрнинг 90-йилларида ўзбек шеъриятига кириб келган шоирлардан бири Туроб Ниёздир. Шу пайтгача унинг “Муҳаббат осмони”, “Гуллаган боғлар”, “Муҳаббат гуллари”, “Очиқ юрак”, «Кўнгилга мурожаат», «Уммон юрак» ва бошқа бир қатор шеърий китоблари нашр этилган. Бугун шоирнинг сўнгги йилларда ёзган шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Saodat Fayziyeva. 20-yillarda tarjima bo‘lgan asarlarga mulohazalar

002   Ўзбек адабиётида таржимачилик тараққиёти қадим илдизларга бориб тақалиши ҳеч кимга сир эмас. 20-йиллар мана шу қадимиятнинг энг муҳим саналарини ўзида жамлаган бир даврдир. Бу даврда таржимашунослик ва таржима танқидчилиги билан шуғулланиш иши ошланди, таржимага оид бир танқидий мақолалар ва ахборотлар газета ва журналларда босилиб турди. 1918-йилда Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон коммунистларининг I сездида русча материалларни ўзбек ва бошқа Ўрта Осиё тилларига таржима қилиш ҳамда бу тиллардаги материалларни рус тилида бериш масаласи қўйилди. Davomini o'qish

Abdul Kalom. O’shanda hali bola edim

043    Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Кези келганда муҳим саналарни, зарур нарсаларни, бурчларимизни эсдан чиқариб қўямиз. Шунча йиллар мобайнида ўрганган нарсам шуки, бир-биримизни камчиликларимиз билан қабул қилишимиз керак. Davomini o'qish

Denov: E’tirof va ehtirom

Ashampoo_Snap_2016.12.25_17h27m31s_001_.png«Денов: эътироф ва эҳтиром. Тошкент, ”Тафаккур”нашриёти, 2014, 500 нусхада. Тўплаб нашрга тайёрловчи: Тожиддин Раззоқ. Муҳаррир: Исроил Шомиров

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари номзоди Тоштемир Турдиевнинг номини мамлакатимиз адабий жамоатчилиги яхши билади. Ушбу китобга толмас тадқиқотчи ва адиб   Тоштемир Турдиев ҳақидаги мақолалар жамланган. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. She’rlar

003   Сирожиддин дўстим, менга ёзган хатингиздаги «Мени шеър ёзиш завқи тарк этиб кетганига ҳам кўп вақт бўлаяпти» деган сўзингиз мени ўйлантириб қўйди. Дастлаб  бу гапни ёшликка хос максимализмга йўймоқчи бўлдим. Аммо, кейин бундай таъкиднинг сабаби бошқа деган ўйга бордим.  Сизга  бир фикр (насиҳат)  айтишдан тийилдим.  Аввало, нима бўлгандаям,  бирон  қарорга келиш мутлақ  сизнинг ҳаққингиз. Пешонангизга нималар битилгани эса ёлғиз Яратганга аён. Қарор сиздан, аммо ҳукм Оллоҳдандир. Унинг ҳукмини вақт айтади. Бугун сиз ўз  йўлини излаётган одамсиз, мақсадингизга шеър ёзишни тарк этиш билан  етмоқчи экансиз, ихтиёрингиз. Зеро, комилликка элтгувчи йўллар  кўп. Ана шу машаққатли йўлдан олис нур томон  кетаётган сиздек  ёш дўстимга Парвардигордан қувват ва мурувват сўрайман. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. A-ba-ba-ba-ba

001   Бу воқеадан икки ой ўтиб кейинги йилнинг январи кириб келди. Аёл тўсатдан қаергадир ғойиб бўлди. Бир неча кунгагина ғойиб бўлгани йўқ. Ясукити қачон дўконга кирмасин, ғилай хўжайин эски печга суянганча ёлғиз зерикиб ўтирарди. Нимадир етишмаётганини ҳис этган Ясукити аёлнинг йўқолиб қолиши ҳақида ўзича турли хил шуб-ҳаларга бора бошлади. Аммо жўрттага ўзини қўрс тутувчи хўжайиндан: “Рафиқангиз?…” деб сўрашга ботинолмасди. Аслида эса у нафақат хўжайин билан ҳеч қачон ҳеч нарса ҳақида гаплашмаган, ҳатто унинг тортинчоқ аёлига муомалада ҳам “уни беринг, буни беринг”дан нарига ўтмаганди. Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Maktub

07

    Анна, сизни шеърларингизни асирига айланганимга ҳам мана ўн йил бўлди. Сиз ҳақингизда нимадир эълон қилинса дарров олиб кўз югуртираман. Шеърларингиздаги енгилмас матонат қаршисида хайрон қоламан. Бир аёлни умр буйи тортган ичкин изтиробларини сиз шеърларда жуда оддий, жуда содда ,жуда майин берасиз. Бу баҳор эпкинларидай дил осмонида сайр айлаган қалдирғочлар оҳидай ёқимли. Ёмғирли тонг сизни хаёл сураман. Сиз дераза пардаларини очиб борлиққа бўйлаётган бўласиз. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Sohildagi uchrashuv & Olim Otaxon. Sarhadlar

033    Ҳикоянинг сарлавҳаси асл нусхасида, яъни испан тилида “ЕL Роtго”деб аталади (Аслида “El otro”. ХДК изоҳи), бу сўз рус тилига тушунарли, аниқ, бир сўз билан таржима қилинган (“Другой”). Биз уни “Соҳилдаги учрашув” деб ўзбек тилига ағдардик. Ҳикоя қаҳрамонлари айнан денгиз бўйида учрашиб қолганликлари учун бўлса керак. Айтганча, соҳилда қаҳрамонларгина эмас, икки давр, бир ижодкорнинг ўтмиши — ёшлиги билан ҳозирги пайти — кексалиги учрашади, ғайрат, шижоат, жўшқинлик билан эҳтиёткорлик, салобат, лекин журъатсизлик учрашади. Боз устига учрашиб қолганларнинг ҳар бири шу учрашувни тушида кўраётган бўлади. Ҳикояни ўқиганингизда шуни ҳис қиласиз, бу эса кўп нарсаларга ўзгача назар лозимлигини кўнгилга солади. Муаллиф ўтмиши, бугунги кун, туш ва ҳаёт деган иплардан шундай ажойиб, нафис буюм — асар яратган, тўқиганки, кўнглингиз яйрайди. Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. She’rlar

033   Бахтинисо Чироқчида туғилган. Бугун Тошкентдаги шифохоналардан бирида даволанмоқда. Дўстим Шуҳрат Дарё ўша шифохонага бориб концерт берганида бу шоира синглим билан танишган экан. Мана шу воқеа сабаб бўлиб, Бахтинисонинг фейсбукдаги саҳифасида қўйилган шеърларини ўқиб чиқдиму  улардаги маҳзун туйғулардан осонликча қутулолмай турсам-да, юрагим шодланди.  Ёшликда бўладиган ҳали нотамом сатрларига қарамай   ҳаётга бўлмиш буюк муҳаббат  туйғулари  бор эди бу шеърларда. Яна бу шеърларда  мен соғинган  гўзал, шоирона ҳикматлар бор эди. Ҳали ёш  қалбнинг Буюк тажрибаси  бор эди.  Davomini o'qish

XX asr uyg’ur she’riyatidan

054    ХХ аср уйғур шеърияти табиий равишда умумтурк шеъриятининг ёрқин саҳифаларидан биридир. Ўтган асрда атоқли ёзувчи Эмин Усмон ва бошқа ижодкорлар томонидан таржима ва табдил қилинган уйғур шоирлари шеърларини тақдим этамиз. Яқин кунларда эса бугунги уйғур шеъриятининг ёш авлоди ижодига саҳифаси ҳам эълон қилинади. Davomini o'qish