
Жунунваш Шоирнинг суратлари ҳар ёнга сочилиб ётарди…Шамолга осилиб яшаган одам қисматидан яна не кутиш мумкин? Ҳайратингиз Ҳаёт манзараларини имкон қадар тиклашга уриндик.
Davomini o'qish
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari

Жунунваш Шоирнинг суратлари ҳар ёнга сочилиб ётарди…Шамолга осилиб яшаган одам қисматидан яна не кутиш мумкин? Ҳайратингиз Ҳаёт манзараларини имкон қадар тиклашга уриндик.
Davomini o'qish

Айрим вилоят одамлари ҳатто ўз болаларини ҳам сизлайди: “Ўғлим, сиз шу ишни пешингача битириб қўйинг” дейди, қизини-ку, қўяверинг – “Она қизим”, “Пошша қизим” деб бошига кўтаради. Негаки, бир хирмон буғдойнинг баракаси битта донда бўлади, шунинг учун ҳар бир донани увол қилмаслик керак деган удумимиз бор. Davomini o'qish
11 июнь — Буюк япон адиби Ясунари Кавабата таваллуд топган кун.
Америка адабиётига ва шу орқали маҳаллий сиёсат аҳли шуурига «тинчлик» деган бебаҳо сўзни олиб кирган ёзувчи Эрнест Хемингуейнинг машҳур ҳикматлари кўп. Масалан, ўз ҳаётидан хулоса қилиб: «Буюк ёзувчи бўлиш учун ижодкорнинг буюк болалиги бўлиши керак», деганди у. Ясунари Кавабата ҳам, таъбир жоиз бўлса, болалиги ёзувчи қилиб тарбиялаган юксак ижодкорлардан бири ҳисобланади. Davomini o'qish

Ўзбекистон халқ артисти, профессор, композитор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий 1912 йил 11 июнда Бухорода машҳур дуторчи, халқ ҳофизи Ашрафжон ҳофиз оиласида дунёга келди. 7 ёшдан бошлаб ўзбек халқ чолғу асбобларини чала бошлади. Ёш Мухторжоннинг илк устози отаси бўлиб, ўғлига дутор чертиш сирларини ўргатди. Қолган мусиқий сабоқларни у дастлаб Бухоро мусиқа техникумида (1928 йил), сўнг Самарқанд мусиқа ва хореография институтида(1928-30 йиллар) олди .1934-36 йилларда Москва консерваториясининг С.Н. Василенко ва Б. Шихтер синфларида таҳсил олди. 1941-44 йилларда М.Штейнбергдан мусиқа сирларини ўрганишни давом эттирди. 1948 йилда Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) консерваториясининг дирижёрлик факультетини тугатди. Davomini o'qish

Selvi Boylum Al Yazmalım, Atıf Yılmaz tarafından yönetilen, başrollerinde Kadir İnanır ve Türkân Şoray’ın oynadığı, 1977 tarihli film. Türk sinemasının başyapıtlarından biri olarak sayılmaktadır. Kırgız yazar Cengiz Aytmatov’un 1970 yılında yayımlanan aynı adlı romanından uyarlanmıştır. Filmin özgün müziğini Cahit Berkay bestelemiştir.»Selvi Boylum Al Yazmalım» 1978 Uluslararası 15. Antalya Sanat Şenliği’nde Maden filminin ardından ikinci en iyi film seçilmişti.
У водителя-дальнобойщика Ильяса есть молодая жена Асия и маленький сын Самлет. Их сближает любовь, а разделяют ревность, алкоголь и долгие отлучки Ильяса. Однажды он исчезает совсем. После долгого ожидания Асия принимает чувства обаятельного Кемсита. Самлет зовет его отцом. Но Ильяс внезапно возвращается к брошенной семье… Davomini o'qish

Документальный фильм про поэта Чингиза Айтматова. В фильме участвуют: сын и жена писателя, социолог Рустем Хаиров, президент СССР Михаил Горбачев, художник Таир Салахов. Davomini o'qish

Ҳозиқ ўзбек ва форс тилларида ижод қилган. Навоий, Фузулий, Бедил, Зебуннисо шеърларига мухаммаслар боғлаган. Лирикаси мавзуи ранг-баранг, унда замон норасоликлари, жоҳил ва одил ҳукмдорлар ҳақида мулоҳазалар билдирилган, севги ва муҳаббат тараннум этилган. Шеърларида замонасидаги ҳукмдорларни адолатга ундаган. Davomini o'qish

Ҳар бир авлод дунёни ўз талқинида, ўз услубида тасвирлашга интилади. Бу қадим жаҳон айвонига чиққанига чорак аср бўлиб-бўлмаган тенгдошларим ҳам қўлига қалам олиб, муаззам ҳаёт манзараларига чизгилар беришга қасд қилган экан, бундан фақат мамнун бўлиш керак. Хўш, уларнинг юраги қандай изтироблар билан ураяпти? Ёш ижодкорларимиз нималардан қувониб, нималардан қайғураяпти? Тенгдош қаламкашларни қандай хусусиятлар бир давра атрофига жамул жам этади?
“…Мен уни Москвада, аҳволи жуда оғирлашган пайтда кўрдим. Дўстимнинг ҳузурига келганда, у мени танимади. Ҳар гал қулоғига шивирлардим: бирор-бир сўз, кўпроқ Пушкин исми уни ҳушига қайтарарди…” В.Шкловскийнинг “Тинянов” китобидан. Davomini o'qish

Машҳур юнон файласуфи Суқрот (Милоддан аввалги 469-399 йиллар) Аттика шаҳрида ҳайкалтарош Софроникс ва доя Фенаретта оиласида дунёга келди. У жуда кўримсиз қиёфага эга бўлган. Паст бўйли, қорни осилган, калта бўйинли, кенг ва дўнг пешонали, япалоқ, танқайган бурунининг тешиклари катта, лаблари дўрдоқ Суқротнинг укки кўзлари кишига зимдан боқишга мойил эди. У доим эски либосларда, ялангоёқ юрган.
Аёллар борасида ҳам Суқротнинг омади юришмаган. Гарчи икки марта уйланган бўлса-да, оилавий бахтга эришолмаган. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Turkiston ruhi. Saylanma: she’rlar,tarjimalar. / Nashrga tayyorlovchi va so’zboshi muallifi Vafo Fayzulloh. Toshkent.,»Sharq», 2013. — 320 + 8 bet suratlar.
Рауф Парфи. Туркистон руҳи. Сайланма: шеърлар,таржималар. / Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи Вафо Файзуллоҳ. Тошкент.,»Шарқ», 2013. — 320 + 8 бет суратлар.
Davomini o'qish

Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Ёқуб ўғли Чокар 1889 йил Хива шаҳрида туғилди ва ўша ернинг мактаб ва мадрасаларида таҳсил олди. Чокарнинг дадаси Муҳаммад Ёқуб Харрот Хоразмда жуда машҳур машшоқ бўлган. Айниқса классик куйларни ғоят мароқли ижро қилган. У, адабиёт билан ҳам қизиқиб, бўлажак шоир, композитор ўғли Юсуфнинг тарбиясига алоҳида аҳамият берди. Натижада Чокар жуда ёшликдан санъат ва адабиёт билан қизиқади. Ўзбек ва шарқ классик шоирлари ижодини ҳавас билан ўрганади ва ёш вақтидан бошлаб ижод қила бошлайди. Davomini o'qish