O’rinboy Usmon. Safo chig’irig’i. Qissa.

01

Ӯзидан беш-олти ёш катта, мактабда оддий муаллим бӯлиб ишлаган одамнинг айтаётган ҳар бир сӯзига ҳужжат келтириб гапириши Ниятбекнинг ақлини танг қилиб қӯйди. Кӯз олдига гоҳ олов қайчи келиб, одамларни ӯзлари қилмаган нарсаларга буюрадиган хатибларнинг лабларини кесар, зум ӯтмай, кесиб олинган лаблар ӯрнига бошқаси ӯсиб чиқар, олов қайчи яна шартиллатиб кесишга тушарди, гоҳ дарёда сузиб бориб, қирғоқда ӯтирган атрофи тӯла тош инсоннинг олдига етиб борганда, очилган оғзига тиқилган тошни бӯғзи-дан ӯтказиб юбораётган, яна сузиб кетиб, лекин узоққа бора олмасдан қирғоққа қайтиб, тош ютаётган судхӯр келарди… Davomini o'qish

Vaqtga mag’lub bo’lmaylik (Adabiyotshunos olim Ibrohim Haqqul bilan suhbat).

077
Файласуфларнинг умумий эътирофи бўйича олам уч нарсанинг бирлигидан иборат. Булар: борлиқ, тушунча ва ҳаракат. Борлиқни билишнинг бош йўли ва яккаю ягона асоси – ҳаракат. Бироқ, ҳаракатни фикр, хусусан, тушунча бошқармаса, ундан бир натижа кутиш хатодир. Шунинг учун фикр одами ҳаракатсизликка кўнолмаганидек, том маънодаги ҳаракат кишиси ҳам фикрсизликка таслим бўлмайди. Аслини олганда, тушунчанинг ўзи ҳам бир ҳаракат. Назаримда, бугунги ўзбек зиёлисида бу ҳаракат негадир сусайиб кетди.
Агар тафаккур ва тушунча инсонни маънан янгилаш ва ўзгартиришга йўл очса, руҳий ҳаракат уни ўз “мен”ининг тор қобиғидан қутқазиб, чексизликка олиб чиқади. Ижодкор ўз моҳиятини ана шу чексизлик ва сўнгсизликда идрок айлаш даражасига юксалса, ҳаётдаги энг қийин ва энг зарур муаммони ҳал қилишга эришган бўлади. Ана шундай мақомга кўтарилган қалам соҳибигина омма савиясининг ўзгаришига таъсир кўрсатувчи фикрни айтиши мумкин.
Davomini o'qish

Александр Генис.День Джойса

09

«Улисс» – самая трудная книга, которую я читал. Но она занимает лишь промежуточное по сложности положение между прозрачными, как у Толстого, «Дублинцами» и безнадежными, как только у Джойса, «Поминками по Финнегану». С последними я сражался три месяца, они ушли на то, чтобы прочесть первые 11 страниц. Davomini o'qish

Yosh tarjimonga tavsiya: Yasushi Inoue. Novella va hikoyalar.

077

Ясуши Иноуэ ҳарбий шифокор оиласида таваллуд топган бўлиб, олти ёшидан сўнг Сидзуок вилоятида истиқомат қилувчи бувиси қўлида тарбия топган. Вояга етгач, Канадзав шаҳрига кўчиб келган ва шу ерда ижод билан жиддий шуғулланган. У Кюсю ва Киото университетларида таҳсил олган. Кейинги йилларда унинг асарлари, айниқса оммалашиб кетган. 1949 йилда Рюноскэ Акутагава номидаги мукофотга, 1976 йилда «Миллатимиз фахри» нуфузли мукофотига сазовор бўлган. 1964 йилда у Япония Санъат Академиясининг аъзолигига сайланган. 1984 йилда «ПЭН-Клуб»нинг япон бўлими раҳбари Ясунари Кавабатадан сўнг президентлик лавозимини эгаллаган. Davomini o'qish

Salim Ashur. Muhabbat kitobi. She’rlar va doston.

salim-ashurСалим Ашур.Муҳаббат китоби: шеърлар ва достон. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2012. 396 бет / Salim Ashur.Muhabbat kitobi: she’rlar va doston. Toshkent, G’afur G’ulom nomidagi   nashriyot-matbaa ijodiy uyi. 2012. 396 bet

Таниқли шоир Салим Ашурнинг «Муҳаббат» деб номланган янги китобига севги мавзуидаги сара шеърлари ва «Атиргул» достони жамланган. Бугун сизни ушбу китоб ҳақидаги маълумот ва тўпламга кирган айрим шеърлар билан таништирамиз.
Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Ikki hikoya & Ibrohim Haqqul. Evrilish tovushi

004     Одатда, рамзий-мажозий ифодаларда сеҳрли бир хусусият бўлади. Шунинг учун улар хаёл ва виждонни ҳаракатга келтириб, юксак руҳ билан алоқага чорлайди. Бу хусусият “Баҳовуддиннинг ити” учун ҳам хосдурки, буни ёзувчининг асосий бир муваффақияти ўлароқ баҳолаш лозимдир. Мен бу ўринда ҳикоянинг маъно-мазмунини гапириб ўтирмайман. Чунки уни кўпчилик бир хилда тушуниб, бир йўсинда қабул қилолмаслигига ишонаман. Айни пайтда ўзликни англаш лаёқати бутунлай сўнмаган, жамият ва инсон муносабатларига мустақил нигоҳ ташлай оладиган ҳар бир киши унга бефарқ қололмаслигига ҳам шубҳам йўқ. Davomini o'qish

San’at qalb va ruhni qutqaradi. Yozuvchi Nazar Eshonqul bilan suhbat

05

    Бугун янгиланиб бораётган ўзбек адабиётининг  эътиборли вакили, ҳар бир янги асари  интизорлик билан кутилган ёзувчи ва киносценарист   Назар Эшонқул 50 ёшдан ҳатлаб,  51 ёшга тўлган кун. Шу қутлуғ кун билан адибни самимий табриклаймиз, қаламиига қувват тилаб, ундан янги асарлар кутиб қоламиз. Davomini o'qish

14 iyun — Sharqning beqiyos bulbuli Ahmad Zohir tavallud topgan kun.

090

   ЗОҲИР (Зойир) Аҳмад (1946.6.14,Афғонистон, Лағмон вилояти — 1979.6.14, Кобул) — афғон хонандаси, бастакор ва шоир, афғон мусиқий эстрадаси асосчиларидан. Ижодий фаолияти асосан Афғонистон давлат радиоси б-н боғлиқ бўлган (1961—80). Мусиқа услубида Шарқ (айниқса, Ҳиндистон) ва Европа эстрада мусиқа йўналишлари ўзига хос тарзда уйғунлашиб кетган. Шу жумладан, Ахмад 3оҳир ўзининг ансамбли таркибида ҳинд анъанавий созларидан сетор, танпура, саруд, табла, Европа созларидан труба, гитара ва электрон клавишли чолғуларни моҳирона қўллаган. Бастакор сифатида 100 дан ортиқ қўшиқ яратган. Davomini o'qish

Ahmad Zohir. Ey,Sarbon. Sa’diy Sheroziy g’azali

ahmad-zohir

14 июн — Таниқли ҳофиз Аҳмад Зоҳир таваллуд топган кун

Аҳмад Зоҳир (Зойир)(1947.6.14, Афғонистон, Лағмон вилояти — 1980.6.14, Кобул) — афғон хонандаси, бастакор ва шоир, афғон мусиқий эстрадаси асосчиларидан. Ижодий фаолияти асосан Афғонистон давлат радиоси б-н боғлиқ бўлган (1961—80). Мусиқа услубида Шарқ (айниқса, Ҳиндистон) ва Европа эстрада мусиқа йўналишлари ўзига хос тарзда уйғунлашиб кетган. Davomini o'qish

Azam Rahim. Rangin lahzalar (Shavkat Rahmon she’riyatiga chizgilar)

084
Сиз ҳам ўша лаҳзада ранглар жилвасига эврилгингиз келиб қолади.Лаҳзаларга дўнган сўзнинг ўктамлиги улуғворлиги ва айни пайтда оҳорийлиги сизнинг шаштингизга янада шашт қўшади. Шаштингиз шиддатидан туғилган маъсулият ўзини улкан сўз ва улкан лаҳза олдида жуссаси нақадар кичкина эканлигини ҳис қила бошлайди. Лекин шундай бўлса ҳам эврилинг. Адашмайсиз. Лаҳзалар ҳикоясидаги сўнгги сўз ҳам кўнглингизни орзиқтиради. Ишонгингиз келади. Ишонинг! Davomini o'qish

Muhammad Mufti Ohangoroniy. Mavlono Lurfulloh manoqibi

099
Маълумки, сўлим Фарғона водийси кўплаб фуқаҳолар, машойихлар юртидир. Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган кўплаб машҳур уламолар айнан шу масканда туғилиб ўсганлар. Ана шундай уламолардан бири Мавлоно Лутфуллоҳ Чустийдир. Мавлоно Лутфуллоҳ Фарғона водийсида ҳам кенг қулоч ёзган нақшбандия тариқатининг Махдуми Аъзам Косонийдан кейинги энг йирик вакилидир. Davomini o'qish

Sohibqalam (Xattot Habibullo Solih haqida)

077

Бостон университети профессори, лотин хаттотлиги бўйича машҳур каллиграф Маргарет Шепхерд хоним унинг маърузасини тинглагач, “Нақшин ёзувларингиз ҳикматдан яралган, жуда оҳанграболи. Қалбим билан санъатингиз юксаклигини ҳис қилаяпман, лекин ҳаётий тажриба ноқислигидан ақлим лол”, дея режа дафтаридаги икки саҳифа устидан чизиб ташлади… Davomini o'qish