Ҳаммамиз ҳам болаликни соғинамиз, кўнглимизнинг туб-тубида, гарчи энди иложи йўқлигини яхши билсак ҳам, болаликка қайтгимиз келади. Аммо яшаган сари эсимиз кириб, ақлимиз тўлишиб бораркан, болаликда қилган буюк хатоларимиз кўзимизга энди эриш туюла бошлайди. Энди ўша хатоларни қилишга ошкора уяламиз, ҳатто ор қилишимиз ҳам мумкин. Эҳтимол, болаликдаги энг тоза самимият бизни аллақачон тарк этгани туфайли олис болаликка қайтгимиз келар-у, аммо зинҳор бола бўлгимиз келмас. Бора-бора болаликни ҳам соғинмай қўярмиз. Кўнгли боладек пок шоира Н.Одинаева биз катталарнинг ана шу фожиасини энг узун шеър қилган. Davomini o'qish