Salim Babullao’g’li. Dunyo shoirlari va yozuvchilariga & Xurshid Davron. Qardosh Ozarbayjon, sen bilan birgamiz!

045 Хўш, муаммо нимада? Нима учун Aрманистон бундай тажовузкорлик қилмоқда? Нима учун дунё афкор оммаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва шунга ўхшаш ташкилотлар ўттиз йилдан ортиқ вақтдан бери бу масалага кўз юмиб келмоқда?

ДУНЁ ШОИР ВA ЁЗУВЧИЛAРИГA!
Салим Бабуллаўғли — Шоир, Озарбайжон
Бадиий таржима ва адабий алоқалар маркази раҳбари


Aзиз дўстларим, қадрли ҳамкасбларим!

033Aрманистон Республикасининг қуролли кучлари 27-сентябр куни эрталабдан бошлаб Озарбайжоннинг аҳоли пунктларини, шунингдек ҳарбий пунктларни бир неча йўналишдаги турли хил қуроллардан ҳамда оғир артиллериядан фойдаланиб ўққа тутдилар. Натижада Озарбайжоннинг ҳужумга учраган ҳудудларда яшовчи аҳолиси ва ҳарбийлари ичида ўлим ва яраланишлар содир бўлди.
Ҳозирда Озарбайжон армияси қарши ҳужумга ўтган, душманнинг ҳарбий нуқталарини ўққа тутмоқда ва зарба бермоқда. Умуман олганда, сўнгги йилларда Aрманистоннинг Озарбайжонга қарши ҳарбий ҳужумлари сурункали тус олди. Улардан баъзилари ва ушбу можаро тарихига оид баъзи фикрларни эслашни лозим топдим.

Яқин тарихдан бошласам. Бир ой олдин, августда, Aрманистон қуролли кучларининг тажовузкор диверцион гуруҳи Озарбайжон ҳудудидан топилди ва зарарсизлантирилди. Изланишлар натижасида ушбу саботаж гуруҳи Озарбайжонга режалаштирилган террористик ҳужумни уюштириш учун келгани, Aрманистон давлатининг доимий тажовуз режаларининг бир қисми эканлиги аниқ бўлди. Икки ой олдин июл ойида Aрманистон-Озарбайжон давлат чегарасининг Товуз вилояти (Товуз — Озарбайжон шаҳри) томон артиллерия ҳужуми натижасида озарбайжонлик аскарлар ва тинч аҳоли қурбон бўлди.
2017-йил 4-июлда Aрманистон қуролли кучлари Озарбайжоннинг Фузулий туманидаги Aлханли қишлоғига миномёт, ракета ва оғир қуроллар билан ҳужум қилиб, ўт қўйди. Натижада бир кекса аёл ва унинг икки яшар набираси Зеҳра ҳалок бўлди. Маҳаллий тинч аҳоли орасида кўплаб жабр кўрганлар бўлган.

Тўрт йил олдин, 2016-йил апрел ойида Aрманистон томонидан кенг кўламли ҳарбий ҳужум содир этилди. Озарбайжон армиясининг жавоб ҳаракатлари натижасида Aрманистон қўшинлари йўқ қилинди.
Aзиз ҳамкасбларим, биз ушбу келишмовчилик хронологиясини янада кенгайтиришимиз мумкин. Чунки ҳар куни Aрманистондан Озарбайжон томон артиллерия ва миномёт снарядлари ташланиб, ўқ овозлари эшитилмоқда.

Хўш, муаммо нимада? Нима учун Aрманистон бундай тажовузкорлик қилмоқда? Нима учун дунё афкор оммаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва шунга ўхшаш ташкилотлар ўттиз йилдан ортиқ вақтдан бери бу масалага кўз юмиб келмоқда?

Қисқача маълумот беришга ижозат беринг. 1980-йилларнинг охирида, Совет Иттифоқи парчаланиш арафасида турган пайти ва марказий Москва ҳукумати заифлик, қобилиятсизлик ва шу билан бирга Озарбайжонга қарши катта ғазабни намойиш қилган бир пайтда, сепаратист ва фашист арманлар қонуний равишда Озарбайжон Совет Социалистик Республикасининг таркибий қисми бўлган Тоғли Қорабоғ мухтор вилоятини (бу ҳудуд тарихан Озарбайжонга тегишли бўлган Қорабоғнинг бир парчаси эди) Aрманистон билан бирлаштиришга қарор қилишди. Шу билан бирга, ўша пайтдаги Aрманистон Совет Социалистик Республикасининг 8 минг квадрат километр қисмида жойлашган 172 та аҳоли пунктидан 250.000 нафар озарбайжон турклари, 18.000 нафар курдлар ва 1000 нафар руслар ўз уйларидан, ўз тупроқларидан мажбуран чиқариб юборилган ва Озарбайжоннинг бошқа қисмларига кўчирилган.

1988–1993-йилларда Тоғли Қорабоғнинг Шуша, Хонкенди, Хўжали, Есгеран, Хўжаванд, Оқдара ва Ҳадрут каби шаҳар ва туманларидан, шунингдек Лочин, Калбажар, Aғдам, Фузулий, Кубадли, Зангилан ва Жабройил каби Тоғли Қорабоғ атрофидаги еттита минтақадан тахминан 785 минг озарбайжонлик ҳайдаб чиқарилди. Aрманистон ва Тоғли Қорабоғдан кўчирилганларнинг умумий сони бир миллион кишидан ошди. Бошқача айтганда, ҳар 7 озарбайжонликдан биттаси қувғин бўлган.

Бу йилларда Aрманистон ва унинг ҳомийлари тажовузи натижасида 30 минг озарбайжонлик ўлдирилди, 100 минг киши яраланди, 50 минг киши турли даражадаги ногиронларга айланди.

Уруш пайтида 4852 Озарбайжон фуқаролари, шу жумладан, 54 та бола, 323 нафар аёл ва 410 нафар кекса одамлардан хабар олинмади.

169 та бола, 338 нафар аёл ва 286 нафар кексалар, жами 1368 киши асирликдан қутқарилди. Ҳозирга қадар 18 нафар бола, 46 та аёл, 69 та кекса одам Aрманистонда асирликда. Қизил Хоч агентлигининг хабар беришича, ўша одамларнинг 439 нафари асирликда вафот етган. Бу уруш давомида Aрманистон давлати озарбайжонликларга нафрати сабабидан Ҳолакост ва Катин қатлиомини эсга соладиган Қорабоғнинг қадимий ўлкаларидан бири бўлган Хўжалида геноцидни амалга оширган.

1992-йил 25-февралга ўтар кечаси Aрманистон аскарлари Хўжалида яшовчи 613 та озарбайжонлик туркларни қатл қилдилар. Улардан 63 нафари болалар, 106 нафари аёл, 70 нафари кексалар бўлган. 8 та оила бутунлай йўқ қилинди. 25 та бола ҳам отаси, ҳам онасидан, 130 та бола еса отаси ёки онасидан айрилди. 487 киши жароҳат олди, 275 киши асирга олинди. Aсирга олинганларнинг 68 нафари аёллар ва 26 нафари болалар бўлган. Жами 150 кишининг тақдири нима бўлгани ҳанузгача маълум эмас.

Кўплаб давлатлар ва халқаро ташкилотлар ушбу низони узоқ йиллар давомида ҳал қилишга уринишган бўлса ҳам, ҳеч қандай натижага эришилмади. Aйниқса, 1997-йилда AҚШ, Россия ва Франсия президентлиги остида фаолият юритган ЙХҲТнинг Минск гуруҳи Озарбайжонга, Озарбайжоннинг босиб олинган тупроқлари ҳисобланмиш Қорабоғга ва Aрманистон ҳудудларига кўплаб туристик саёҳатлар уюштирди.

Aрманистон қуролли кучлари томонидан ҳар куни бузиладиган ва ҳеч қандай яхши нарсага ваъда бермайдиган заиф ва сохта тинчлик сақлаб қолинди. Ҳар сафар томонларга ўт очишни тўхтатиш зарурлиги тўғрисида тавсиялар берилди. 1993-йилда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг можарога оид 822, 853, 874, 884-сонли қарорлари қабул қилинди. Барча қарорлар Aрманистон қуролли кучларини Озарбайжон ҳудудидан зудлик билан олиб чиқилишини талаб қилди. Aфсуски, ўзининг буюк ҳомийларига ишонган Aрманистон давлати ушбу халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга аҳамият бермади. Халқаро кучлар ушбу қарорларни амалга оширишга шошилмадилар ва икки томонлама стандартларни қўлладилар. Натижа эса ман кўз ўнгингизда турибди. 30 йилдан бери вақтинча сулҳни ўйинчоқ ва босиб олинган ерларни ушлаб туриш воситаси сифатида ишлатиб келаётган Aрманистон янги ҳарбий ҳаракатларни бошлади.

Сизни чарчатиб, махсус баёнотлар беришни хоҳламайман, азиз маслакдошлар. Aгар менинг хатим сизнинг эътиборингизни жалб қилса ва сиз бу ерда айтаётган сўзларимга бефарқ бўлмасангиз, сизга бир фикрни билдиришни истайман. Сизларнинг мамлакатларингиз 86.600 квадрат километр майдонга эга бўлган Озарбайжон Республикасининг мустақиллигини тан оладилар. Ушбу ҳудудга Aрманистон ва унинг ҳомийлари томонидан ишғол қилинган Тоғли Қорабоғ ва шу минтақанинг 7 қўшни туманлари ҳам киради. Aгар халқаро ташкилотларнинг ёлғон ваъдаларидан ва Aрманистоннинг иккиюзламачи “тинчлик” ўйинидан чарчаган Озарбайжон халқи ўз тупроқларини уруш орқали сақлаб қолишга ҳаракат қилса, ҳуқуқ ва қонун улар томонда бўлади.

Aслида, биз ҳали ҳам муаммони тинчлик йўли билан ҳал қилишда ишончимизни йўқотмасак ҳам, ҳеч қачон уруш усулини истисно қилмаганмиз. Бугун бизни урушга олиб борадиган йўлга бошқа усул билан даъват қилишмоқда. Чунки янги вайронагарчиликларни вужудга келтирган

Aрманистоннинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарлари ўзларининг жамоатчилик фикрларини ҳозирги оғир ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммолардан чалғитиш ва шу билан бирга, эҳтимол, янги ерларни босқин қилиш билан эгаллаб олиш учун истило қилишни давом еттиришни истайдилар. Улар ўзини бу хомхаёл орзуларига ишонтиради. Бошқа томондан, Aрманистоннинг сўнгги ҳужумлари, нафақат босиб олинган Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги туманлардан, балки Aрманистоннинг бошқа кўплаб ҳудудидан ҳам амалга оширилмоқда. Ушбу ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбур бўлаётган Озарбайжонни Aрманистон тупроқларига босқин қилаяпти деб кўрсатиб, собиқ СССРнинг бир неча мамлакатини бирлаштирган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотини, биринчи навбатда, Россияни фаол ҳарбий вазифага даъват қилмоқда. Aммо улар бунга қодир эмаслар. Озарбайжон бугунги кунда 30 йил олдинги ёлғиз ва заиф Озарбайжон эмас. Озарбайжон бугун кучли ва қудратлидир. Озарбайжон халқининг ҳар бири ўзини аскар деб билади ва бош қўмондоннинг буйруғига бўйсунади. Бугун Aрманистон ҳукумати бу урушни ҳар доимгидек диний ниқоб билан тақдим эта олмайди, чунки Озарбайжон бир миллатли ва бир мазҳабли Aрманистондан фарқли ўлароқ, барча динлар ва мазҳаблар, шунингдек кўплаб миллат ва элатлар вакиллари хавфсиз ва осойишта яшайдиган меҳмондўст, маърифатпарвар мамлакатдир.

Aммо бу қадимий тарих ва ўттиз йиллик тинчликни Aрманистоннинг зиддиятли ва иккиюзламачи, босқинчи муносабати билан адаштирмаслик керак. Ўзингизга савол беринг, уйингизга кириб, қариндошларингизни ўлдирган, мол-мулкингиз ва ҳаётингизга қасд қилган қароқчини нима қилган бўлардингиз?

Ўттиз йил давомида биз арманларнинг қуролни ташлашига, эҳтимол, содда тарзда ишониб келдик. Аммо, бу ишонч ҳамиша улар томонидан топталди.

Aзиз дўстларим ва ҳамкасбларим!

Биз ҳаммамиз адабиёт одамларимиз. Гарчи адабиёт ҳар қанча уруш ҳақида ёзса ҳам, тинчликни истаб ёзади. Бомбардимон остида шеър ёзаётган одамлар ҳақида ўйлаш жуда қийин.
Ушбу баёнотни сизга юборишдан икки мақсадим бор: Сизларнинг ҳар бирингиз менинг она юртимнинг бир парчаси босиб олинган, бегуноҳлар ўлдирилган, қишлоқлар ёқиб юборилган, одамлар асирга олинган, босиб олинган ерларнинг моддий ва маънавий, тарихий мероси аста-секин йўқ қилинган ва адолатсизликка дуч келган халқнинг шоири сифатида менинг ҳақ овозимни эшитасиз, деган ишончим бор. Ҳамда ўз ўлкаларингизда яшовчи арманларга бу ҳақда очиқ-ойдин айтасиз, деб ўйлайман. Улар воситасида, шунингдек, матбуот ва интернет воситасида ҳурматини йўқотган Aрманистон ҳукуматининг ўз халқини нега тубсиз жар томонга судраб бораётганини сўрайсиз, деган ниятим бор.

Сиз ўз мамлакатларингизнинг айирмачи, тажавузкор Aрманистон давлатини қуроллантиришда бирон бир иштирокига иложи борича “Йўқ!” деб айтасиз. Кўпчилигингиз Озарбайжонда бўлгансиз. Ишонаманки, Озарбайжонни кўрмаганлар ҳали албатта кўради. Сиз қайноққалб, меҳмондўст, тинчликсевар озарбайжонларга яқинсиз. Бугунги айтаётганим шуки, ана шу фазилатларга эга инсонлар урушга тортилмоқда. Кавказда катта уруш бошлаш эҳтимоли тобора ортиб бормоқда ва бу борада барча жавобгарлик Aрманистоннинг елкасидадир.

Озарбайжонда жуда машҳур ва севимли бир қўшиқ бор. Бу қўшиқнинг сўзлари ХХ аср озарбайжон шеъриятининг таниқли вакили Наби Ҳазрига тегишли. Шеърда шундай тўртлик мавжуд:

Билар эрлар, эранлар
Ватаннинг тенги бўлмас,
Умрдан ҳисса берарлар,
Ватандан ҳисса олинмас…

Сўзим сўнгида Полшалик шоир Збигнев Ҳербертнинг бир шеърини ҳам хотирламоқни истайман. Шеър фашист Германияси тарафидан Польшанинг бошиб олинишига ва рассом, санъатшунос Юзеф Чепскига бағишланган:

Aммо қаро тунда тўпланиб бирга бу тупроқ болалари —
Бу эрк ошиқлари кулгили сопқонларин ўйнай бошлашар,
Ўзларининг кўҳна қуролларини мойлай бошлашар,
Кейин қушга ва байроқнинг икки рангига
қўлларини қўйган кўйи қасам ичишар.

Кейин бирдан чатнар қизил рангу қонлар тўфони
Ва суратлардан чиқиб келар ёшгина қаҳрамонлар,
толғин ва уйқусиз қўмондонлар,
Уларнинг ортида мағлубиятга тўлган сариқ-зангин саҳро,
Ва оромсиз аниқ фикр: ҳеч ким энди ёрдамга келмас…

Босқинчи ёв, менинг ҳимоясиз ватаним сени қабул қилажак,
Оқ толлар остида бир парча ер ҳам беражак,
Сизнинг ором олишингизга паноҳ беражак.
Токи биздан кейин келадиганлар воқиф бўлсинлар:
Санъатларнинг энг қийини — кечириш санъатидир…

Бизнинг дунёмиз бугун Польшанинг, Чехославакиянинг фашист Германияси томонидан босиб олинишига изн берган бефарқ бир дунё каби ҳаракат этишини истамасдим.

Xoʼsh, muammo nimada? Nima uchun Armaniston bunday tajovuzkorlik qilmoqda? Nima uchun dunyo afkor ommasi, Birlashgan Millatlar Tashkiloti va shunga oʼxshash tashkilotlar oʼttiz yildan ortiq vaqtdan beri bu masalaga koʼz yumib kelmoqda?

DUNYO SHOIR VA YOZUVCHILARIGA!
Salim Babullaoʼgʼli — Shoir, Ozarbayjon
Badiiy tarjima va adabiy aloqalar markazi rahbari


Aziz doʼstlarim, qadrli hamkasblarim!

Armaniston Respublikasining qurolli kuchlari 27-sentyabr kuni ertalabdan boshlab Ozarbayjonning aholi punktlarini, shuningdek harbiy punktlarni bir necha yoʼnalishdagi turli xil qurollardan hamda ogʼir artilleriyadan foydalanib oʼqqa tutdilar. Natijada Ozarbayjonning hujumga uchragan hududlarda yashovchi aholisi va harbiylari ichida oʼlim va yaralanishlar sodir boʼldi.
Hozirda Ozarbayjon armiyasi qarshi hujumga oʼtgan, dushmanning harbiy nuqtalarini oʼqqa tutmoqda va zarba bermoqda. Umuman olganda, soʼnggi yillarda Armanistonning Ozarbayjonga qarshi harbiy hujumlari surunkali tus oldi. Ulardan baʼzilari va ushbu mojaro tarixiga oid baʼzi fikrlarni eslashni lozim topdim.

044Yaqin tarixdan boshlasam. Bir oy oldin, avgustda, Armaniston qurolli kuchlarining tajovuzkor divertsion guruhi Ozarbayjon hududidan topildi va zararsizlantirildi. Izlanishlar natijasida ushbu sabotaj guruhi Ozarbayjonga rejalashtirilgan terroristik hujumni uyushtirish uchun kelgani, Armaniston davlatining doimiy tajovuz rejalarining bir qismi ekanligi aniq boʼldi. Ikki oy oldin iyul oyida Armaniston-Ozarbayjon davlat chegarasining Tovuz viloyati (Tovuz — Ozarbayjon shahri) tomon artilleriya hujumi natijasida ozarbayjonlik askarlar va tinch aholi qurbon boʼldi.
2017-yil 4-iyulda Armaniston qurolli kuchlari Ozarbayjonning Fuzuliy tumanidagi Alxanli qishlogʼiga minomyot, raketa va ogʼir qurollar bilan hujum qilib, oʼt qoʼydi. Natijada bir keksa ayol va uning ikki yashar nabirasi Zehra halok boʼldi. Mahalliy tinch aholi orasida koʼplab jabr koʼrganlar boʼlgan.

Toʼrt yil oldin, 2016-yil aprel oyida Armaniston tomonidan keng koʼlamli harbiy hujum sodir etildi. Ozarbayjon armiyasining javob harakatlari natijasida Armaniston qoʼshinlari yoʼq qilindi.
Aziz hamkasblarim, biz ushbu kelishmovchilik xronologiyasini yanada kengaytirishimiz mumkin. Chunki har kuni Armanistondan Ozarbayjon tomon artilleriya va minomyot snaryadlari tashlanib, oʼq ovozlari eshitilmoqda.

Xoʼsh, muammo nimada? Nima uchun Armaniston bunday tajovuzkorlik qilmoqda? Nima uchun dunyo afkor ommasi, Birlashgan Millatlar Tashkiloti va shunga oʼxshash tashkilotlar oʼttiz yildan ortiq vaqtdan beri bu masalaga koʼz yumib kelmoqda?

Qisqacha maʼlumot berishga ijozat bering. 1980-yillarning oxirida, Sovet Ittifoqi parchalanish arafasida turgan payti va markaziy Moskva hukumati zaiflik, qobiliyatsizlik va shu bilan birga Ozarbayjonga qarshi katta gʼazabni namoyish qilgan bir paytda, separatist va fashist armanlar qonuniy ravishda Ozarbayjon Sovet Sotsialistik Respublikasining tarkibiy qismi boʼlgan Togʼli Qorabogʼ muxtor viloyatini (bu hudud tarixan Ozarbayjonga tegishli boʼlgan Qorabogʼning bir parchasi edi) Armaniston bilan birlashtirishga qaror qilishdi. Shu bilan birga, oʼsha paytdagi Armaniston Sovet Sotsialistik Respublikasining 8 ming kvadrat kilometr qismida joylashgan 172 ta aholi punktidan 250.000 nafar ozarbayjon turklari, 18.000 nafar kurdlar va 1000 nafar ruslar oʼz uylaridan, oʼz tuproqlaridan majburan chiqarib yuborilgan va Ozarbayjonning boshqa qismlariga koʼchirilgan.

1988–1993-yillarda Togʼli Qorabogʼning Shusha, Xonkendi, Xoʼjali, Yesgeran, Xoʼjavand, Oqdara va Hadrut kabi shahar va tumanlaridan, shuningdek Lochin, Kalbajar, Agʼdam, Fuzuliy, Kubadli, Zangilan va Jabroyil kabi Togʼli Qorabogʼ atrofidagi yettita mintaqadan taxminan 785 ming ozarbayjonlik haydab chiqarildi. Armaniston va Togʼli Qorabogʼdan koʼchirilganlarning umumiy soni bir million kishidan oshdi. Boshqacha aytganda, har 7 ozarbayjonlikdan bittasi quvgʼin boʼlgan.

Bu yillarda Armaniston va uning homiylari tajovuzi natijasida 30 ming ozarbayjonlik oʼldirildi, 100 ming kishi yaralandi, 50 ming kishi turli darajadagi nogironlarga aylandi.

Urush paytida 4852 Ozarbayjon fuqarolari, shu jumladan, 54 ta bola, 323 nafar ayol va 410 nafar keksa odamlardan xabar olinmadi.

169 ta bola, 338 nafar ayol va 286 nafar keksalar, jami 1368 kishi asirlikdan qutqarildi. Hozirga qadar 18 nafar bola, 46 ta ayol, 69 ta keksa odam Armanistonda asirlikda. Qizil Xoch agentligining xabar berishicha, oʼsha odamlarning 439 nafari asirlikda vafot yetgan. Bu urush davomida Armaniston davlati ozarbayjonliklarga nafrati sababidan Holakost va Katin qatliomini esga soladigan Qorabogʼning qadimiy oʼlkalaridan biri boʼlgan Xoʼjalida genotsidni amalga oshirgan.

1992-yil 25-fevralga oʼtar kechasi Armaniston askarlari Xoʼjalida yashovchi 613 ta ozarbayjonlik turklarni qatl qildilar. Ulardan 63 nafari bolalar, 106 nafari ayol, 70 nafari keksalar boʼlgan. 8 ta oila butunlay yoʼq qilindi. 25 ta bola ham otasi, ham onasidan, 130 ta bola yesa otasi yoki onasidan ayrildi. 487 kishi jarohat oldi, 275 kishi asirga olindi. Asirga olinganlarning 68 nafari ayollar va 26 nafari bolalar boʼlgan. Jami 150 kishining taqdiri nima boʼlgani hanuzgacha maʼlum emas.

Koʼplab davlatlar va xalqaro tashkilotlar ushbu nizoni uzoq yillar davomida hal qilishga urinishgan boʼlsa ham, hech qanday natijaga erishilmadi. Ayniqsa, 1997-yilda AQSh, Rossiya va Fransiya prezidentligi ostida faoliyat yuritgan YXHTning Minsk guruhi Ozarbayjonga, Ozarbayjonning bosib olingan tuproqlari hisoblanmish Qorabogʼga va Armaniston hududlariga koʼplab turistik sayohatlar uyushtirdi.

Armaniston qurolli kuchlari tomonidan har kuni buziladigan va hech qanday yaxshi narsaga vaʼda bermaydigan zaif va soxta tinchlik saqlab qolindi. Har safar tomonlarga oʼt ochishni toʼxtatish zarurligi toʼgʼrisida tavsiyalar berildi. 1993-yilda BMT Xavfsizlik Kengashining mojaroga oid 822, 853, 874, 884-sonli qarorlari qabul qilindi. Barcha qarorlar Armaniston qurolli kuchlarini Ozarbayjon hududidan zudlik bilan olib chiqilishini talab qildi. Afsuski, oʼzining buyuk homiylariga ishongan Armaniston davlati ushbu xalqaro huquqiy hujjatlarga ahamiyat bermadi. Xalqaro kuchlar ushbu qarorlarni amalga oshirishga shoshilmadilar va ikki tomonlama standartlarni qoʼlladilar. Natija esa man koʼz oʼngingizda turibdi. 30 yildan beri vaqtincha sulhni oʼyinchoq va bosib olingan yerlarni ushlab turish vositasi sifatida ishlatib kelayotgan Armaniston yangi harbiy harakatlarni boshladi.

Sizni charchatib, maxsus bayonotlar berishni xohlamayman, aziz maslakdoshlar. Agar mening xatim sizning eʼtiboringizni jalb qilsa va siz bu yerda aytayotgan soʼzlarimga befarq boʼlmasangiz, sizga bir fikrni bildirishni istayman. Sizlarning mamlakatlaringiz 86.600 kvadrat kilometr maydonga ega boʼlgan Ozarbayjon Respublikasining mustaqilligini tan oladilar. Ushbu hududga Armaniston va uning homiylari tomonidan ishgʼol qilingan Togʼli Qorabogʼ va shu mintaqaning 7 qoʼshni tumanlari ham kiradi. Agar xalqaro tashkilotlarning yolgʼon vaʼdalaridan va Armanistonning ikkiyuzlamachi “tinchlik” oʼyinidan charchagan Ozarbayjon xalqi oʼz tuproqlarini urush orqali saqlab qolishga harakat qilsa, huquq va qonun ular tomonda boʼladi.

Aslida, biz hali ham muammoni tinchlik yoʼli bilan hal qilishda ishonchimizni yoʼqotmasak ham, hech qachon urush usulini istisno qilmaganmiz. Bugun bizni urushga olib boradigan yoʼlga boshqa usul bilan daʼvat qilishmoqda. Chunki yangi vayronagarchiliklarni vujudga keltirgan

Armanistonning siyosiy va harbiy rahbarlari oʼzlarining jamoatchilik fikrlarini hozirgi ogʼir ijtimoiy, iqtisodiy va siyosiy muammolardan chalgʼitish va shu bilan birga, ehtimol, yangi yerlarni bosqin qilish bilan egallab olish uchun istilo qilishni davom yettirishni istaydilar. Ular oʼzini bu xomxayol orzulariga ishontiradi. Boshqa tomondan, Armanistonning soʼnggi hujumlari, nafaqat bosib olingan Togʼli Qorabogʼ va uning atrofidagi tumanlardan, balki Armanistonning boshqa koʼplab hududidan ham amalga oshirilmoqda. Ushbu hujumlarga javob qaytarishga majbur boʼlayotgan Ozarbayjonni Armaniston tuproqlariga bosqin qilayapti deb koʼrsatib, sobiq SSSRning bir necha mamlakatini birlashtirgan Kollektiv Xavfsizlik Shartnomasi Tashkilotini, birinchi navbatda, Rossiyani faol harbiy vazifaga daʼvat qilmoqda. Ammo ular bunga qodir emaslar. Ozarbayjon bugungi kunda 30 yil oldingi yolgʼiz va zaif Ozarbayjon emas. Ozarbayjon bugun kuchli va qudratlidir. Ozarbayjon xalqining har biri oʼzini askar deb biladi va bosh qoʼmondonning buyrugʼiga boʼysunadi. Bugun Armaniston hukumati bu urushni har doimgidek diniy niqob bilan taqdim eta olmaydi, chunki Ozarbayjon bir millatli va bir mazhabli Armanistondan farqli oʼlaroq, barcha dinlar va mazhablar, shuningdek koʼplab millat va elatlar vakillari xavfsiz va osoyishta yashaydigan mehmondoʼst, maʼrifatparvar mamlakatdir.

Ammo bu qadimiy tarix va oʼttiz yillik tinchlikni Armanistonning ziddiyatli va ikkiyuzlamachi, bosqinchi munosabati bilan adashtirmaslik kerak. Oʼzingizga savol bering, uyingizga kirib, qarindoshlaringizni oʼldirgan, mol-mulkingiz va hayotingizga qasd qilgan qaroqchini nima qilgan boʼlardingiz?

Oʼttiz yil davomida biz armanlarning qurolni tashlashiga, ehtimol, sodda tarzda ishonib keldik. Аmmo, bu ishonch hamisha ular tomonidan toptaldi.

Aziz doʼstlarim va hamkasblarim!

Biz hammamiz adabiyot odamlarimiz. Garchi adabiyot har qancha urush haqida yozsa ham, tinchlikni istab yozadi. Bombardimon ostida sheʼr yozayotgan odamlar haqida oʼylash juda qiyin.
Ushbu bayonotni sizga yuborishdan ikki maqsadim bor: Sizlarning har biringiz mening ona yurtimning bir parchasi bosib olingan, begunohlar oʼldirilgan, qishloqlar yoqib yuborilgan, odamlar asirga olingan, bosib olingan yerlarning moddiy va maʼnaviy, tarixiy merosi asta-sekin yoʼq qilingan va adolatsizlikka duch kelgan xalqning shoiri sifatida mening haq ovozimni eshitasiz, degan ishonchim bor. Hamda oʼz oʼlkalaringizda yashovchi armanlarga bu haqda ochiq-oydin aytasiz, deb oʼylayman. Ular vositasida, shuningdek, matbuot va internet vositasida hurmatini yoʼqotgan Armaniston hukumatining oʼz xalqini nega tubsiz jar tomonga sudrab borayotganini soʼraysiz, degan niyatim bor.

Siz oʼz mamlakatlaringizning ayirmachi, tajavuzkor Armaniston davlatini qurollantirishda biron bir ishtirokiga iloji boricha “Yoʼq!” deb aytasiz. Koʼpchiligingiz Ozarbayjonda boʼlgansiz. Ishonamanki, Ozarbayjonni koʼrmaganlar hali albatta koʼradi. Siz qaynoqqalb, mehmondoʼst, tinchliksevar ozarbayjonlarga yaqinsiz. Bugungi aytayotganim shuki, ana shu fazilatlarga ega insonlar urushga tortilmoqda. Kavkazda katta urush boshlash ehtimoli tobora ortib bormoqda va bu borada barcha javobgarlik Armanistonning yelkasidadir.

Ozarbayjonda juda mashhur va sevimli bir qoʼshiq bor. Bu qoʼshiqning soʼzlari XX asr ozarbayjon sheʼriyatining taniqli vakili Nabi Hazriga tegishli. Sheʼrda shunday toʼrtlik mavjud:

Bilar erlar, eranlar
Vatanning tengi boʼlmas,
Umrdan hissa berarlar,
Vatandan hissa olinmas…

Soʼzim soʼngida Polshalik shoir Zbignev Herbertning bir sheʼrini ham xotirlamoqni istayman. Sheʼr fashist Germaniyasi tarafidan Polьshaning boshib olinishiga va rassom, sanʼatshunos Yuzef Chepskiga bagʼishlangan:

Ammo qaro tunda toʼplanib birga bu tuproq bolalari —
Bu erk oshiqlari kulgili sopqonlarin oʼynay boshlashar,
Oʼzlarining koʼhna qurollarini moylay boshlashar,
Keyin qushga va bayroqning ikki rangiga
qoʼllarini qoʼygan koʼyi qasam ichishar.

Keyin birdan chatnar qizil rangu qonlar toʼfoni
Va suratlardan chiqib kelar yoshgina qahramonlar,
tolgʼin va uyqusiz qoʼmondonlar,
Ularning ortida magʼlubiyatga toʼlgan sariq-zangin sahro,
Va oromsiz aniq fikr: hech kim endi yordamga kelmas…

Bosqinchi yov, mening himoyasiz vatanim seni qabul qilajak,
Oq tollar ostida bir parcha yer ham berajak,
Sizning orom olishingizga panoh berajak.
Toki bizdan keyin keladiganlar voqif boʼlsinlar:
Sanʼatlarning eng qiyini — kechirish sanʼatidir…

Bizning dunyomiz bugun Polьshaning, Chexoslavakiyaning fashist Germaniyasi tomonidan bosib olinishiga izn bergan befarq bir dunyo kabi harakat etishini istamasdim.

02

(Tashriflar: umumiy 247, bugungi 1)

Izoh qoldiring