ЗОҲИР (Зойир) Аҳмад (1946.6.14,Афғонистон, Лағмон вилояти — 1979.6.14, Кобул) — афғон хонандаси, бастакор ва шоир, афғон мусиқий эстрадаси асосчиларидан. Ижодий фаолияти асосан Афғонистон давлат радиоси б-н боғлиқ бўлган (1961—80). Мусиқа услубида Шарқ (айниқса, Ҳиндистон) ва Европа эстрада мусиқа йўналишлари ўзига хос тарзда уйғунлашиб кетган. Шу жумладан, Ахмад 3оҳир ўзининг ансамбли таркибида ҳинд анъанавий созларидан сетор, танпура, саруд, табла, Европа созларидан труба, гитара ва электрон клавишли чолғуларни моҳирона қўллаган. Бастакор сифатида 100 дан ортиқ қўшиқ яратган. Ахмад 3оҳирнинг дилрабо асарлари ўзбек санъаткорлари ижодига ҳам катта таъсир этган. X. Лутфуллаев, Б. Ҳамдамов, Ш. Жўраев, Н. Абдуллаева, Ҳ. Исроилова, С. Қозиева, М. Сатторова, У. Отажонов ва бошқалар Ахмад 3оҳир қўшиклари («Лайли, Лайли, Лайлижон», «Кажаке», «Боз омади», «Мара, мара, май бидеҳ», «Ёракиман», «Гули сангам» ва б.)ни ўзига хос услубда ижро этганлар.
14 iyun — Sharqning beqiyos bulbuli Ahmad Zohir tavallud topgan kun.
(Tashriflar: umumiy 263, bugungi 1)
Лайлижон кушигини якка узи айткан тасмани каердан кучирсам булади
yotubedan ko’chirishingiz mumkin