
«Ҳаммаси ҳаёт ҳақида» кўрсатувининг бу галги меҳмони Ўзбекистон Миллий университети профессори ва Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси мудири, “Абдурауф Фитрат – адабиётшунос”, “Фитратнинг илмий мероси”, “Мумтоз сўз қадри”, “Ислом тасаввуфи манбалари”, “Шарқ мумтоз поэтикаси”, “Фитрат ва жадидчилик” китоблари муаллифи, таниқли адабиётшунос олим Ҳамидулла Болтабоев. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Cho’lponning bazzoz otasi

ХIХ аср охирларига келиб, Андижоннинг Қатортерак маҳалласида яшовчи Сулаймонқул Мулла Муҳаммад Юнус ўғлининг номи бутун Туркистон ўлкасига маълум эди.Негаки, у нафақат баззоз ( ип-газлама савдоси билан шуғулланувчи дўкондор), балки тараққийпарвар маърифатчилардан ҳам бўлган. Davomini o'qish
Shomirza Turdimov ‘Hammasi hayot haqida’ ko’rsatuvida

«Ҳаммаси ҳаёт ҳақида» кўрсатувида таниқли фольклошунос олим ва ёзувчи Шомирза Турдимов нафақат ўтмиш ва бугуннинг узвийлиги, илоҳий битиклар мақсад-мазмуни, ХХI асрда иинсон табиатида рўй бераётган ўзгаришлар, оила қадриятлари, халқ оғзаки ижоди масалалари, эркин инсон қандай бўлиши ҳақида мулоҳазалар юритади. Davomini o'qish
Bibi Robia Saidova. Kuz yomg’iri
Аёлга энг завқ бағишлайдиган нарса – ёнгинасидаги мактаб қўнғироғининг жаранги ва дўкон олдидан гоҳ бир-бирини қувлаганча, гоҳ шўх кулгулари билан еру осмонни тўлдирганча ўтиб кетадиган ўқувчиларни томоша қилиш эди. Уларни кўргач, хотира китобидаги қарийб унутилаёзган қайсидир саҳифалар очиларди… Davomini o'qish
Mash’al Хushvaqt. She’rlar & Ozod Sharafiddinov. Eski haqiqatning yangi talqini
Мен Машъал Хушвақтнинг шеърларини 20 йилча аввал «Ёшлик» журналида ўқиган эдим. Ўшанда ёш шоирнинг ўзига хос овози намоён бўлган шеърлари маъқул бўлгани боис унинг номи хотирамда муҳрланиб қолди. Davomini o'qish
Zuhriddin Isomiddinov ‘Hammasi hayot haqida’ ko’rsatuvida

Журналист Гулшод Иброҳимова «Ҳаммаси ҳаёт ҳақида» кўрсатувида суҳбатдоши — таниқли адабиётшунос олим ва публицист Зуҳриддин Исомиддинов билан нафақат инсон ҳаёти мазмуни,тирикчилик муаммолари хусусида, шунингдек, адабиёт ва санъатнинг инсон мавжудлиги учун қандай ўрин тутиши ҳақида мулоҳазалар юритади. Davomini o'qish
Toshkentda Lekim Ibragimovning “Ming farishta va bir surat” megapolotnosi ko’rgazmasi bo’lib o’tadi

2014 йилнинг 6-8 октябрь кунлари “20-Тошкент Ҳалқаро сайёҳлик ярмаркаси-2014” юбилей тадбирини ўтказиш дастури доирасида пойтахтда Леким Ибрагимовнинг дунёга машхур бўлган “Мингта фаришта ва битта сурат” Мега-полотноси омма эътиборига ҳавола этилади. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Qatag’on davridagi jasorat

4-7 октябр — ўзбек миллатининг кўплаб зиёлилари қатағон қилинган кун.
Маълумки, ҳозирги пайтда тарих фанида 1937-38 йиллардаги қатағон сиёсати “Катта террор” дея номланмоқда. “Катта террор”нинг бошланиши 1937 йил 30 июлдаги СССР ички ишлар халқ комиссари Николай Ежов имзоси билан “ Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва бошқа антисовет элементларни қатағон қилиш бўйича опреация тўғрисида”ги 00447-сонли оператив “мутлақо махфий” тамғаси остидаги буйруқдан бошланганди. Davomini o'qish
Jo’rabek Ramazonov. Ikki hikoya: Baxshi & Qo’rg’on
Кечагина Жўрабек Рамазоновнинг «Мувозанат» сайти саҳифасидаги ҳикояларини ўқиб, улардан иккитасини танлаб, эрта-индин ўз саҳифамда жойлаштиришни ният қилган эдим. Бугун эса (ҳозиргина) Анвар Номозовнинг хабарини ўқидим: Истеъдодли шоир, забардаст ижодкор укамиз Журабек Рамазоновнинг вафоти ҳақида эшитдим. Davomini o'qish
Qo’sh sohil bulbuli

4-октябр — Ўзбекистон,Туркманистон,Татаристон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Отажон Худойшукуров таваллуд топганига 70 йил тўлади.
“Амударёнинг нариёғида тенгдошларидан ўзининг худо берган истеъдоди, ширали овози билан ажралиб турадиган, талантда тенги йўқ бир йигит бор. Санъат бўстонининг эртанги булбулиям, фахриям ўша йигит бўлади.Унинг овозида имконият чексиз-чегарасиз”. Бу эътироф машҳур санъаткор Комилжон Отаниёзов томонидан 1970 йилда айтилган.Комилжон ака Амударёнинг нариги томонида деганида, тўрткўллик Отажон Худойшукуровни айтган эканлар. Davomini o'qish
Avliyoxon Eshon. She’rlar

Баъзи шеърларни ўқисангиз, кўксингизга баҳор ҳавоси урилгандай, дилингиз яйрайди, завқ-шавққа тўлади, бошқаси эса нўноқ машшоқнинг оҳанглари сингари зериктириб юборади. Яна бир шоирнинг шеърлари ўқувчини фикрлашга, мулоҳаза ва мушоҳадага, бир сўз билан айтганда, таҳлилга ўргатади. Бу ўринда шоирнинг шеър ҳақидаги тасаввури, тушунчаси, билими ҳам кўп нарсани белгилаб беришини ёдда тутишимиз лозим. Лекин, нима бўлганда ҳам, ҳар қандай шеърнинг асоси ҳаётга муҳаббат бўлиши керак, деб ўйлайман ( Авлиёхон Эшон билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Tahayyur

Яқинда Душанбедаги ”Ирфон” нашриёти тожикистонлик иқтидорли ўзбек шоири Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг ”Таҳайюр” номли китобини нашр этди. Қуйида шу китоб ҳақидаги шоир Одил Икромнинг мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
