Mahkam Muhammedov «Hammasi hayot haqida» ko’rsatuvida

077

Ҳаёт нима деган саволга бир ёзувчи “бу эсда қоладиган дамлар”, деб жавоб берган экан. Тақдир тақозоси билан кўп йиллар давомида Ўзбекистон телевидениеси, О.Хўжаев номли Сирдарё вилоят театри ва Республика Ёш томошабинлар театрида бош режиссер вазифасида ишладим. Шу давр ичида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида сиртқи ва кундузги бўлимнинг “Телевидение режиссёрлиги”, “Санъатшунослик журналистикаси”, “Театршунослик” йуналишларида ўқиётган талабаларга дарс бериб келдим.

011

011

012   Маҳкам Муҳаммедов 1935 йили Чимкент вилоятининг Қорабулоқ қишлоғида туғилган. Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини тугатган. У Ўзбекистон телевидениесининг «илк қалдирғочлари»дан бири саналади. Кўп йиллар давомида телевидениеда режиссёр ва бош режиссёр вазифаларида ишлаган. Биринчи ўзбек телевизион фильм ва ўзбек телесериали ҳам айнан ана шу санъаткор томонидан яратилган. Маҳкам Муҳамедов Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун», Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Падаркуш», Ҳамзанинг «Майсаранинг иши», Нозим Хикматнинг «Ажал шамшири», Парда Турсуннинг «Ўқитувчи», Лев Толстойнинг «Кавказ асири», Чингиз Айтматовнинг «Биринчи ўқитувчи», Т. Абдумуминовнинг «Шикоятга ўрин йўқ», Асқад Мухторнинг «Давр — менинг тақдиримда», «Қорақалпоқ қиссаси» асарлари асосида телевизион спектакллар қўйган. Шунингдек, Абдулла Қаҳҳорнинг «Қўшчинор чироқлари», Жонрид Абдуллахоновнинг «Азизахон», Машраб Бобоевнинг «Ирода», Хайриддин Султоновнинг «Мозийдан бир саҳифа», Комил Авазнинг «Сақили наво» сингари асарлари асосида кўп қисмли телевизион ва видеофильмлар суратга олган. Айниқса, Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романи асосидаги 15 қисмли ва Машраб Бобоевнинг «Кўнгил кўчалари» номли 51 қисмдан иборат телесериаллари алоҳида эътироф этилган.

Маҳкам Муҳаммедов ўзбек театр санъатининг ҳам пешқадам намояндаларидан саналади. У бир неча йиллар давомида Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят драма театрида бош режиссёр вазифасида фаолият кўрсатган. Машраб Бобоевнинг «Ўттиз ёшлилар», «Эр томири», Вильям Шекспирнинг «Ричард III», А. Гелманнинг «Имзо», В. Маяковскийнинг «Ҳамом», Ҳ. Мухторовнинг «Неварали келин» сингари песаларини муваффақиятли саҳналаштирган. Йўлдош Охунбобоев номидаги Республика ёш томошабинлар театрида бош режиссёр бўлиб ишлаган кезлари саҳналаштирган Ч. Айтматовнинг «Оқ кема», Р. Файзийнинг «Ўз уйингдасан», В. Гюгонинг «Гаврош», Чўлпоннинг «Асорат», А. Обиджоннинг «Қўнғироқли ёлғончи» спектакллари эса жамоатчилик томонидан қизгин кутиб олинган. У Бухоро вилоят театрида Максим Каримовнинг «Қалам қошлигим», Фарғона вилояти театрида Туроб Тўланинг «Қизбулоқ», Самарқанд вилоят театрида В. Розовнинг «Шодлик излаб», Қўқон шаҳар драма театрида Ҳ. Расулнинг «Суюнчи беринг, одамлар», Хоразм вилоят театрида Эркин Воҳидовнинг «Иккинчи тумор» сингари асарлари асосида спектакллар саҳналаштирган.
Маҳкам Муҳаммедов кўп йиллардан бери педагогик фаолият билан ҳам шуғулланиб келади. Театр ва телевидение режиссурасига бағишланган ўнлаб мақолалари ва санъат институти «Ўқув театри»да саҳналаштирган спектакллари санъаткор ижодининг ўзига хос бир саҳифасини ташкил этади.

Маҳкам Муҳаммедов «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» ва «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» унвонлари соҳибидир.

Mahkam Muhammedov 1935 yili Chimkent viloyatining Qorabuloq qishlog’ida tug’ilgan. Mannon Uyg’ur nomidagi Toshkent Davlat san’at institutini tugatgan. U O’zbekiston televideniesining «ilk qaldirg’ochlari»dan biri sanaladi. Ko’p yillar davomida televidenieda rejissyor va bosh rejissyor vazifalarida ishlagan. Birinchi o’zbek televizion fil`m va o’zbek teleseriali ham aynan ana shu san’atkor tomonidan yaratilgan. Mahkam Muhamedov Alisher Navoiyning «Layli va Majnun», Mahmudxo’ja Behbudiyning «Padarkush», Hamzaning «Maysaraning ishi», Nozim Xikmatning «Ajal shamshiri», Parda Tursunning «O’qituvchi», Lev Tolstoyning «Kavkaz asiri», Chingiz Aytmatovning «Birinchi o’qituvchi», T. Abdumuminovning «Shikoyatga o’rin yo’q», Asqad Muxtorning «Davr — mening taqdirimda», «Qoraqalpoq qissasi» asarlari asosida televizion spektakllar qo’ygan. Shuningdek, Abdulla Qahhorning «Qo’shchinor chiroqlari», Jonrid Abdullaxonovning «Azizaxon», Mashrab Boboevning «Iroda», Xayriddin Sultonovning «Moziydan bir sahifa», Komil Avazning «Saqili navo» singari asarlari asosida ko’p qismli televizion va videofil`mlar suratga olgan. Ayniqsa, Abdulla Qodiriyning «Mehrobdan chayon» romani asosidagi 15 qismli va Mashrab Boboevning «Ko’ngil ko’chalari» nomli 51 qismdan iborat teleseriallari alohida e’tirof etilgan.

Mahkam Muhammedov o’zbek teatr san’atining ham peshqadam namoyandalaridan sanaladi. U bir necha yillar davomida Olim Xo’jaev nomidagi Sirdaryo viloyat drama teatrida bosh rejissyor vazifasida faoliyat ko’rsatgan. Mashrab Boboevning «O’ttiz yoshlilar», «Er tomiri», Vil`yam Shekspirning «Richard III», A. Gelmanning «Imzo», V. Mayakovskiyning «Hamom», H. Muxtorovning «Nevarali kelin» singari pesalarini muvaffaqiyatli sahnalashtirgan. Yo’ldosh Oxunboboev nomidagi Respublika yosh tomoshabinlar teatrida bosh rejissyor bo’lib ishlagan kezlari sahnalashtirgan CH. Aytmatovning «Oq kema», R. Fayziyning «O’z uyingdasan», V. Gyugoning «Gavrosh», Cho’lponning «Asorat», A. Obidjonning «Qo’ng’iroqli yolg’onchi» spektakllari esa jamoatchilik tomonidan qizgin kutib olingan. U Buxoro viloyat teatrida Maksim Karimovning «Qalam qoshligim», Farg’ona viloyati teatrida Turob To’laning «Qizbuloq», Samarqand viloyat teatrida V. Rozovning «Shodlik izlab», Qo’qon shahar drama teatrida H. Rasulning «Suyunchi bering, odamlar», Xorazm viloyat teatrida Erkin Vohidovning «Ikkinchi tumor» singari asarlari asosida spektakllar sahnalashtirgan.
Mahkam Muhammedov ko’p yillardan beri pedagogik faoliyat bilan ham shug’ullanib keladi. Teatr va televidenie rejissurasiga bag’ishlangan o’nlab maqolalari va san’at instituti «O’quv teatri»da sahnalashtirgan spektakllari san’atkor ijodining o’ziga xos bir sahifasini tashkil etadi.

Mahkam Muhammedov «O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan artist» va «O’zbekiston Respublikasi san’at arbobi» unvonlari sohibidir.

 

002
Маҳкам Муҳаммедов
БАДИИЙ АСАРНИ КИМ ЖОНЛАНТИРАДИ?
011

«Буюк ёзувчилар буюк режиссёр бўладилар» деган гап бор.
Шу маънода Шекспир, Бальзак, Лев Толстой, Абдулла Қодирийларни ҳам буюк режиссёрлар дейиш мумкин. Уларнинг ҳар бир сўзи замирида ётган маъно режиссёр учун туганмас маънавий озуқа бўлади ва саҳналаштиришнинг улкан имкониятларини яратиб беради.

Тўғри, ижодкор шахс сифатида режиссёрнинг ўз «мен»и, муаллифга муносабати бўлиши, даврга ҳамоҳанглиги, янги-янги қирраларни топиши, замондошларни ларзага келтириши лозим. Аммо кўпинча режиссёрлар ўзини намоён қилиб, «мен»и бўртиб, муаллифнинг фикри-зикри иккинчи даражали бўлиб қолаётган ҳоллари учраб турибди. Мумтоз асарларга ҳар гал янгича ифода топиб янги талқинда томошабинга ҳавола этилган «Ревизор», «Ҳамлет», «Отелло», «Қутлуғ қон», «Келинлар қўзғалони», «Қиёмат қарз» сингари спектаклларни кўриб, ҳайратга тушганман. Режиссёр асарларда ёзувчининг бирон сўзини ўзгартирмай янги қатлам фикрларини топган. Режиссёр бир асарни ҳар аснода кўриши, ўзига керакли дурни топиб олиши мумкин. Иккинчи жаҳон уруши даврида Александр Корнейчукнинг «Фронт» асари саҳналаштирилган эди. Асар қаҳрамонлари, зобит ва аскарлар душманга қарши курашади. Бу асар томошабинни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб душманга нисбатан нафрат туйғусини уйғотади. Асар ҳатто Германияда саҳналаштирилиб биронта сўзини ўзгартирмасдан кўрсатилган. Натижада, немис зобитлари ақлли, идрокли, шўро зобитлари аҳмоқ, лақма сифатида намойиш қилинган. Фарқ услубда, ижро оҳангида, яъни талқинда. Демак, саҳналаштиришда гап кўп экан. Муаллиф дарди билан саҳнада жонланган томошага режиссёр дарди ҳам ҳамоҳанг бўлиб, уйғунлашиб кетса, маслак бир жойдан чиқса, асар муваффақиятли, узоқ умр кўриши шубҳасиздир.

Баҳром Раҳмоновнинг «Юрак сирлари» драмасини машҳур қилган режиссёр, Эркин Воҳидов «Олтин девор»нинг қораламасини театрга олиб келганида, унга ишлов берган, ҳозирга қадар саҳнадан тушмайдиган комедияни яратган Тошхўжа Хўжаев эди. «Қутлуғ қон» асари саҳналаштирилаётганда, машқ жараёнида залда ўтирган Ойбек саҳнадаги безак, ижро маҳоратини кўриб, ижод жараёнининг кетишига қараб неча бор Тошхўжа Хўжаевнинг елкасига қоқиб, қойил қолганининг шоҳиди бўлганман. Драматург Шароф Бошбековнинг «Темир хотин» асари ёзилганида қатор театрлар уни саҳналаштирди. Бири комедия, бири фарс қилиб ижро

«Буюк ёзувчилар буюк режиссёр бўладилар» деган гап бор.

Шу маънода Шекспир, Бальзак, Лев Толстой, Абдулла Қодирийларни ҳам буюк режиссёрлар дейиш мумкин. Уларнинг ҳар бир сўзи замирида ётган маъно режиссёр учун туганмас маънавий озуқа бўлади ва саҳналаштиришнинг улкан имкониятларини яратиб беради.

Тўғри, ижодкор шахс сифатида режиссёрнинг ўз «мен»и, муаллифга муносабати бўлиши, даврга ҳамоҳанглиги, янги-янги қирраларни топиши, замондошларни ларзага келтириши лозим. Аммо кўпинча режиссёрлар ўзини намоён қилиб, «мен»и бўртиб, муаллифнинг фикри-зикри иккинчи даражали бўлиб қолаётган ҳоллари учраб турибди. Мумтоз асарларга ҳар гал янгича ифода топиб янги талқинда томошабинга ҳавола этилган «Ревизор», «Ҳамлет», «Отелло», «Қутлуғ қон», «Келинлар қўзғалони», «Қиёмат қарз» сингари спектаклларни кўриб, ҳайратга тушганман. Режиссёр асарларда ёзувчининг бирон сўзини ўзгартирмай янги қатлам фикрларини топган. Режиссёр бир асарни ҳар аснода кўриши, ўзига керакли дурни топиб олиши мумкин. Иккинчи жаҳон уруши даврида Александр Корнейчукнинг «Фронт» асари саҳналаштирилган эди. Асар қаҳрамонлари, зобит ва аскарлар душманга қарши курашади. Бу асар томошабинни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб душманга нисбатан нафрат туйғусини уйғотади. Асар ҳатто Германияда саҳналаштирилиб биронта сўзини ўзгартирмасдан кўрсатилган. Натижада, немис зобитлари ақлли, идрокли, шўро зобитлари аҳмоқ, лақма сифатида намойиш қилинган. Фарқ услубда, ижро оҳангида, яъни талқинда. Демак, саҳналаштиришда гап кўп экан. Муаллиф дарди билан саҳнада жонланган томошага режиссёр дарди ҳам ҳамоҳанг бўлиб, уйғунлашиб кетса, маслак бир жойдан чиқса, асар муваффақиятли, узоқ умр кўриши шубҳасиздир.

Баҳром Раҳмоновнинг «Юрак сирлари» драмасини машҳур қилган режиссёр, Эркин Воҳидов «Олтин девор»нинг қораламасини театрга олиб келганида, унга ишлов берган, ҳозирга қадар саҳнадан тушмайдиган комедияни яратган Тошхўжа Хўжаев эди. «Қутлуғ қон» асари саҳналаштирилаётганда, машқ жараёнида залда ўтирган Ойбек саҳнадаги безак, ижро маҳоратини кўриб, ижод жараёнининг кетишига қараб неча бор Тошхўжа Хўжаевнинг елкасига қоқиб, қойил қолганининг шоҳиди бўлганман. Драматург Шароф Бошбековнинг «Темир хотин» асари ёзилганида қатор театрлар уни саҳналаштирди. Бири комедия, бири фарс қилиб ижро этди. Лекин кулгу замирида ижтимоий фожиа ётганлигини режиссёр Олимжон Салимов илғади. Бир куни Шароф Бошбеков «Маҳкам ака, асаримни Фарғонада Олимжон Салимов кўнглимдагидек саҳналаштирибди» деб тан олди. Айнан шу нуқтада муаллиф ва режиссёр дарди бир ердан чиқди. Драматургнинг қочиримларини, асардаги кулгу остида дард борлигини режиссёр англай билган ва уни моҳирона ижрода рўёбга чиқарган.

Мутахассислар орасида «Пьеса бирламчи, спектакл иккиламчи» деган фикр юради. Атайин саҳнага ёзилган асарлар бор: драма, комедия, трагедия, опера, оперетта, мусиқали драма ва ҳоказолар. Саҳнага мослаштирилган (адаптация) асарлар ҳам бор. Булар — роман, қисса ва новеллалар асосида тайёрланган инсценировкалар.

Режиссёр бадиий асар устида ишлаганда аввало асар мавзуси, ғояси, шу кун учун долзарблиги устида бош қотириши, томошабинга қандай маънавий озуқа бериши ҳақида ўйлаши керак.

Маълумки, бадиий асар — тўқима, ёзувчи, драматург ўйлаб топган ҳаётий лавҳалардан иборат бўлади. Бу бадиий тўқималар албатта ишонарли бўлиши керак. Бу ўз йўлида муаллиф маҳоратига боғлиқ. Муаллиф гоҳ тарихий, гоҳ ижтимоий, гоҳ маиший мавзуга мурожаат қилар экан, инсоний муаммоларни рост, ишонарли қилиб драматургия қонунларига мослаб ёзмоғи лозим.

А.С.Пушкин «тўқималаримдан ўз ашкимга чулғанаман», — деб ёзади, яъни тўқиманинг ростлиги шоирнинг ўзини ларзага солади.

Ёзувчи муаммолар ечимини даврлардан қидиради, мурожаат қилади. Шекспир Англияда содир бўлаётган қусурларга жавобни бошқа асрдан, ўтган замонлардан топади. Абдулла Қодирий ҳам шундай, мавзуни ўтган замонлардан белгилайди. Бадиий тўқима ёзувчи иқтидорига, ҳаёлот дунёсига боғлиқ. Бу санъатга хос бўлган хусусиятдир.

Муҳаббат, нафрат, ўлим, ҳасад, рашқ каби умуминсоний абадий мавзулар, муаммолар бор. Улар ҳеч қачон ўлмайди. Инсоний хислатлар, эзгулик ва ёвузлик, итоат ва такаббурлик, меҳр ва шафқатсизлик, донолик ва нодонлик, сахийлик ва хасислик, буларнинг барчаси асарларда ўз ифодасини топади. Ўткинчи, кундалик мавзулар вазиятдан келиб чиқиб ёзилган «тезпишар» бачкана асарлар тез эскиради ва назардан тушиб қолади.

Яқин ўтмишда ёзилган ва ўша даврни улуғлаган кўпгина саҳна асарлари ҳозир кераксиз бўлиб қолгани сир эмас. Режиссёр асар танлар экан, мана шу нар- саларга эътибор бериши керак. Бундан ташқари ҳар бир ёзувчининг ўзига хос хусусияти, ёзиш услуби мавжуд. Масалан, Ойбекни Абдулла Қаҳҳордан, Абдулла Қодирийни Тоғай Муроддан тили, услуби, тасвир ифодалари, қиёфалари билан бемалол ажрим қилиш мумкин. Режиссёр ёзувчининг нимага кодир эканлигини, ўзига хослиги нимадалигини, қайси жиҳатлари билан ажралиб туришини аниқлаб олиши лозим. Демак, ёзувчи — драматург қаҳрамонлар нимани гапираётганини ёзади, режиссёр эса қандай гапираётганини очиб беради. Баъзан драматург режиссёрга ёрдам бўлсин учун воқеа содир бўлаётган жойларни ипидан игнасигача луқма (реплика)ларда тафсилотини беради. Баъзан ёзувчи режиссёрнинг ўзига талқинни ҳавола қилади. Бунда режиссёр муаллиф руҳиятини, унга яширинган муддаони илғаши, топиши керак.

А.П.Чехов, М.Горький каби ёзувчилар ўз пьесаларини комедия деб ёзганлар. Аслида уларнинг замирида драматик ҳолатлар, фожиалар ётган бўлади. Режиссёр муаллиф ижодини, дунёқарашини, унинг кайфиятини, услубиятини чуқур ўрганиши, асарни саҳналаштирганга қадар ўзига хос томонларини яққол англамоғи лозим. Баъзан бир неча муаллиф битта мавзуга қўл уради. Масалан, «Лайли ва Мажнун», «Фарҳод ва Ширин», «Саббаъи сайёр», «Садди Искандарий» ва ҳоказолар. Низомий Ганжавий, Алишер Навоий нега бу мавзуларга қўл урган, талқин турлича, ёндашувлардаги тафовут нимада? Режиссёрнинг бу асарни саҳналаштиришдан мақсади, адиб шахс сифатида нима демоқчи, қандай янги гап айтмоқчилигини аудиторияга етказиб беришдан иборат. Режиссёр пьесага ҳаёт бағишлайди, мураккаб ижодий жараённи бошдан кечиради. Саҳнада санъат маҳсулини, томошабинга мўлжалланган жонли маҳсулни рўёбга чиқаради.

Муаллифнинг ҳар бир асари режиссёр талқинига боғлиқ. Шу маънода, режиссёр ҳам спектакл муаллифи ҳисобланади. Қоғоздаги сўзларга жон ато қилган, унга умр берган, ўз заковати билан бадиий асарни ижодий жамоа билан жонлантирадиган одам режиссёр ҳисобланади. Бу ўринда, режиссёр ва муаллиф бирлиги, маслакдошлиги катта рол ўйнайди. Режиссёр дарди драматург дарди билан ҳамоҳанг бўлиши керак.

Станиславскийнинг Чехов ва Горький билан яқинлиги, Маннон Уйғурнинг Ҳамза билан маслак- дошлиги, Тошхўжа Хўжаевнинг Ойбек, Эркин Воҳидов билан ҳамкорлиги, Баҳодир Йўлдошевнинг Саид Аҳмад билан, Рустам Ҳамидовнинг Ўлмас Умарбеков билан изланишлари натижасида ажойиб саҳна асарлари яратилди.

Афсуски, баъзи режиссёрлар муаллиф танламайди, дуч келган асарни саҳналаштираверади. Бундай режиссёрлар ижодни касбга алмаштирган, у асардан бу асарга ўзини такрорлайдиган касаначи режиссёрлардир. Айримларга воқеа қаерда кечади, қачон кечади, тарихийми, замонавийми фарқи йўқ, ўз услуби, тайёр қолипига мослаб саҳналаштираверади. Бу ўз навбатида томошабин қалбини жиз эттирмайди, ларзага солмайди, натижада томошабин ҳафсаласи пир бўлиб театрни тарк этади. Қарс икки қўлдан деганидай, драматург ўйлаб топган мавзу, матн, қиёфалар режиссёр саъйи-ҳаракати туфайлигина жонланади, ҳаётий ҳақиқатга айланади, томошабин ларзага тушади, маънавий камол топади. Театр санъати — шартли санъат. Саҳнага ҳақиқий дарахтни, пахса деворни олиб чиқиб бўлмайди. Томошабин чизилган жиҳозларни, ясама реквизитларни тушунади, ҳамма гап ижрода, унинг ишонарли жонли ва ҳаётий чиқишида, талқинида. Томошабин театрга нега тушади? Актёрнинг жонли ижроси, унга юзма-юз туриб томоша қилиш, ҳар гал янги ҳолат, янгича руҳ, ҳарорат ўзига жалб қилаверади. Қиёфалар турланиши, воқеалар ривожи, ижрочиларнинг ҳар сафар ролга ўзини бахшида қилиши томошабинни ўз домига тортаверади. Театрнинг жозибаси ҳам шунда. Баъзилар телевидение пайдо бўлгандан кейин театр ўлади, деб башорат қилган эдилар, йўқ, театр ўз жонли меҳригиёси — ижроси билан абадий санъат эканлигини исбот қилди. Кино ва телевидение равнақига қарамай кейинги йилларда томошабин театрга яна оқиб кела бошлади.

Театрдаги каби кинода ҳам режиссёр филм муаллифи ҳисобланади. Кинодраматург ўйлаб топган воқеаларни жонлантирадиган, уни кўримли томошага айлантирадиган шахс бу кинорежиссёрдир. Театр санъатини синтетик санъат дедик. Кино ҳам театр каби синтетик санъат ҳисобланади. Театрдаги актёр, рассом, бастакор, чироқчи, либосчи, пардозчи, реквизитлар туфайли спектакл бунёдга келса, кинода бундан ҳам мураккаброқ, уларга қўшимча тасвирчи-оператор, ассистент, овоз оператори, монтажчи, лаблаштирувчи ва бошқа қатор техник ходимлар туфайли филм вужудга келади. Ёз демай, қиш демай, кеча-ю кундуз машаққатли меҳнат, жуда катта ижодий жамоанинг бирлиги сабабли кинофилм дунёга келади, томошабин юзини кўради. «Тоҳир ва Зуҳра», «Алишер Навоий», «Насриддининг саргузаштлари», «Ўтган кунлар», «Маҳаллада дув-дув гап» каби мумтоз филмлар мана шундай машаққатлар эвазига бунёд этилди. Наби Ғаниев, Комил Ёрматов, Йўлдош Аъзамов, Шуҳрат Аббосов кино санъатимизнинг дарға режиссёрлари ҳисобланади. Бу режиссёрлар кино санъатининг қонуниятлари, сир-асрорларини яхши билганлари учун, кинодраматурглар билан ҳаммаслак бўлиб ишлаганликлари учун ана шундай жаҳонга машҳур филмлар яратдилар. Неча йиллар ўтса ҳам бу филмларни қайта-қайта кўргинг келаверади. Кино санъатининг ажойиб хислати ҳам мана шунда. У лентага муҳрланган. Тасмада сақланаяпти. Театр санъатининг ўзига хос хислати шундаки, уни ҳар куни муҳрлаб бўлмайди, ҳар кунги жонли ижрони сақлаб қололмаймиз. Бир марта муҳрландими, тасмага туширилдими, шу қолади. Ҳозирги электрон техника тараққиётини афсуски ўтган аср ўрталаридаги буюк санъаткорлар кўра олишмади. Маннон Уйғур, Мария Кузнецова, Етим Бобожонов, Аброр Ҳидоятовларнинг юксак даражада яратган жонли қиёфа ва спектакллари сақланиб қолинмади, айрим хроникадаги лавҳалар, урвоқ кадрларгина хотира сифатида қолди. Театрдаги машҳур спектакллар айрим суратлар орқалигини кўз олдимизда гавдаланади, режиссёр ва драматург ҳамкорлигини тасаввур қиламиз. Оммавий ахборот воситаларининг шаклланиши, электрон техниканинг кескин ривожи театрга ҳам, кинога ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Режиссёр ва драматург ҳамкорлигининг янги қирралари очилди. Авваллари театр ва кино санъатида амалга ошмаган мўъжиза фильмлар, кичик новеллалар, узундан-узоқ сериаллар, ҳужжатли экран асарлари, публицистик жанрлар, филм портретлар, кундалик информацион кўрсатувлар XX аср мўъжизаси телевидение туфайли дунёга келди ва ривож топди.

Шу ўринда адабий маҳсулнинг сифати, кўтарган юки, берадиган маънавий озуқаси ҳақида режиссёр муносабатини ўйлаб кўрсак. Кейинги вақтларда саҳна ва телеэкранда ўта жўн «асар»лар тўлиб кетди. Театрга, кинога кирган, телевизорни томоша қилган томошабиннинг бундан ҳафсаласи пир бўлаяпти. Бу нима? Ҳақиқий санъатга бўлган талабнинг сусайишими? Томошабин диди ўтмаслашганими? Юксак санъат намуналари қаерда қолди? Бир домлам «сарёғ турганда маргаринни еб нима қиламиз?», деган эди. Юксак адабий асарлар, ҳақиқий ижод намуналари турган жойда ўртамиёна, томошабинга ҳеч нарса бермайдиган «асар»ларни саҳналаштириб, экранлаштириб нима қиламиз? Менимча, ҳақиқий режиссёр бадиий асар танлашда, унинг устида ишлашда мана шунга эътибор берса мақсадга мувофиқ бўларди. Агар санъатнинг бурчи юксак савияли баркамол инсонни тарбиялаш бўлса, режиссёр келгуси авлод олдида, унинг дунёқараши, савияси олдида ўта масъул эканлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак.

M: «Teatr» журнали, 5-2007

011

(Tashriflar: umumiy 1 131, bugungi 1)

Izoh qoldiring