«Ҳаммаси ҳаёт ҳақида» кўрсатувида таниқли фольклошунос олим ва ёзувчи Шомирза Турдимов нафақат ўтмиш ва бугуннинг узвийлиги, илоҳий битиклар мақсад-мазмуни, ХХI асрда иинсон табиатида рўй бераётган ўзгаришлар, оила қадриятлари, халқ оғзаки ижоди масалалари, эркин инсон қандай бўлиши ҳақида мулоҳазалар юритади.
Шомирза Турдимов 1957 йил 13 декабрда Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Қўштамғали қишлоғида туғилган. 1979 йили Тошкент давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. Ҳозирда Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг фолклор бўлимида ишлайди. Филология фанлари доктори.
2007 йили “Йўл бўлсин” филми сценарийси учун Ўзбекистон Давлат мукофотини олган.»Гўрўғли достони генезиси ва тадрижий босқичлари», «Этнос ва этос» каби китоблари нашр этилган. Фольклорга оид 200 яқин илмий мақолалари Ўзбекистон ва чет-эл илмий нашрларида чоп этилган.
Shomirza Turdimov 1957 yil 13 dekabrda Samarqand viloyati Qo’shrabot tumanidagi Qo’shtamg’ali qishlog’ida tug’ilgan. 1979 yili Toshkent davlat universitetining filologiya fakultetini tamomlagan. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi Til va adabiyot institutining folklor bo’limida ishlaydi. Filologiya fanlari doktori.
2007 yili “Yo’l bo’lsin” filmi stsenariysi uchun O’zbekiston Davlat mukofotini olgan.»Go’ro’g’li dostoni genezisi va tadrijiy bosqichlari», «Etnos va etos» kabi kitoblari nashr etilgan. Fol`klorga oid 200 yaqin ilmiy maqolalari O’zbekiston va chet-el ilmiy nashrlarida chop etilgan.