8 январь — Таниқли ёзувчи ва журналист Хуршид Дўстмуҳаммад таваллуд топган кун
Султон эсини танибдики, ҳар йили ёз кезлари уч ё тўрт бола-бақра, гоҳо кап-катта ёшдаги эркак Қичқириққа ғарқ бўлади. Кунлаб, ҳафталаб бутун маҳалла-кўй оёққа қалқийди, изиллаб-бизиллаб қидир ҳо қидир давом этади, ғарқ бўлгувчи ўша куни ё эртаси топилса топилди, топилмаса, орадан беш, етти… ўн кунлар ўтгач анҳорнинг кунботар томонларида ё беридан, ё наридан шишиб, дўмбира бўлиб кетган жасад сув бетига қалқиб чиқади… Тамоман дом-дараксиз кетганлари ҳам бўлган…
Davomini o'qish