Шеър ёзадиганлар кўп. Аммо севишга қодир, кўнглини ишқ ишғол айлаган шоирлар ниҳоятда кам. Усмонни Оллоҳ севгидан қисмаган. Шунинг учун унинг Кўнгли эркин, руҳи ва фикри эркиндир. Шунинг учун унинг энг яхши шеърларида ишқ ва эътиқод шуъласи порлаб туради. Эҳтимол мана шу учун ҳам Усмон Азимнинг “Сайланма”сини ўқиган шеърхон ташқи бир дунёга эмас, балки улкан био шоирнинг Кўнгил боғларига сайру саёҳат қилгандай бўлади. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Qadam Sayid Murod vafot etdi.
Қадам Сайид Мурод билан тенгдош, адабиётга бирин-кетин кириб келган эдик. Йиллар ўтиб, қўшни бўлиб бир неча йил ёнма-ён яшадик. Бир-биримиздан ёмонлик кўрмадик.
Davomini o'qish
Shuhrat Shokir. Qalbimni chulg’aydi muazzam nurlar…

Бу дунёда ҳеч кимни шеър ёзишга ўргатиб бўлмайди. Оллоҳ бермаган бўлса,бандаси беролмайди. Менга фейсбук ва бошқа йўллар орқали кўп ёш шоирлар ўз шеърларини юборишади. Мен баъзан нима дейишни билмай қоламан. Шеърият майдонига кириб келишга уринаётган ҳар бир ёшга менинг битта,фақат битта маслаҳатим бор: Таржима қилинг. Забардаст шоирлар шеърларини таржима қилинг. Уларнинг руҳий дунёсига киринг,оҳангларини ўрганинг. Шеърнинг мазмунини эмас, моҳиятини (рангини,оҳангини, феълини,шиддатини,қувончу ҳасратини) таржима қилинг. Бундан-да ортиқ машқ,бундан-да зарур мактаб дунёда йўқ… Davomini o'qish
Minorayi Kalon. Buxoro. Aerofotopanorama
Бухородаги Минорайи Калоннинг аэротасвирга олиш билан тайёрланган ушбу видеони томоша қилар экансиз ҳаяжонга тушишингиз табиий. Шундай такрорланмас мўъжизанинг она юртимизда мавжудлигидан ва видеони томоша қилаётганда қушга айланиб парвоз қила бошлашингиздан ҳаяжонга тушасиз. Ҳозирча ҳажмининг катталиги жиҳатидан уни саҳифамизга жойлаштиришнинг иложи йўқ. Кичик ҳажмли видео эса тайёрланиши кутилмоқда. Аммо,биз қуйида жойлаштирган линк (боғлама) орқали уни томоша қилингиз мумкин. Davomini o'qish
Zuhriddin Isomiddinov. Ikki ayol.

Қалбида романтик туйғулар тўлиб-тошган, ақл-заковатда, юриш-туришда, сўзлаш ва муомалада ҳеч кимдан кам бўлмаган, миллий туйғулари ўта кучли аёллар куй-қўшиққа, рақс ва умуман санъатга берилган бўлишади. Афсуски, нисбатан олисроқ ўтмишимизда қўшиққа, куйга ишқивоз одамлар камситилган, хўрланган. Айниқса, бирон қиз ашула айтиб номи чиқса, жоҳил одамлар уларни бузуқ санаб, ҳазар қилиш даражасида яккалаб қўйишган. Кийикнинг айби кўзида деганларидай, гўзаллик, латофат ва романтик фазилатлари уларнинг бошига бахтсизлик келтирган. Ашула айтгани учуноқ сўйилганлар эса битта Турсуной ва битта Нурхон эмас эдилар. Шунинг учун ҳам ўзбек аёлларининг қўшиқлари асосан алла, турмуш қийинчиликларидан нолиш, соғиниш, йиғи-йўқлов, хуллас, асосан “ичкари” руҳида кўпроқ шаклланган. Шунданмикин, ўзбек халқ лирикасининг энг салмоқли, энг таъсирчан қисмини аёллар ижоди ташкил этади. Уларнинг поэтик кучи ва руҳи эса бениҳоя зўр. Дунёда шу қадар теран ҳиссиётлар ҳам бўлганига тонг қоласан киши. Бундай туйғулар бизнинг аёлларга, бизнинг оналарга хос эди… Davomini o'qish
1072 yilning 25 yanvarida Mahmud Koshg’ariy «Devonu lug’otit turk» ni yozishga kirishdi.

Бундан роппа-роса 941 йил аввал 1072 йилнинг 25 январида -Маҳмуд Кошғарий туркий халқларнинг олтин китоби «Девону луғотит турк»ни ёзишни бошлади ва икки йил давом этган машаққaтли меҳнатдан кейин 1074 йилнинг 10 февралида якунлади. Бу туркий халқлар тарихидаги энг салмоқли ва бебаҳо асарни бошлашдан аввал Кошғарий “Юқори Чиндан бошлаб бутун Мовароуннаҳр, Хоразм, Фарғона, Бухоро, ҳозирги Шимолий Афғонистонга қадар чўзилган” туркий ўлкаларни, шаҳарлар, қишлоқ ва яйловларни кезиб чиқди, шу аснода турли шева ва лаҳжа хусусиятларини ўрганди, уларни адабий тил билан чоғиштирди, ўз иши учун ниҳоятда бой манба тўплади. Луғат тузишда араб тилшунослари яратган анъанадан унумли фойдаланган ҳолда, ишга ижодий ёндашди, туркий тил қонуниятларини биринчи навбатда инобатга олиб, китоби — “Девону луғотит турк”га тартиб берди.
“Девону луғотит турк” нафақат туркий халқлар,балки инсоният тафаккури тимсолларидан биридир. Шу пайтгача бу асар энг муътабар китоблар қаторида тилга олинади ва ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолажак. Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov, Xurshid Do’stmuhammad. Tarjima muhabbati va ohanrabosi.

Бизнинг беғубор болалик оламларимизга кириб келган Геклберри Финн, Том Сойер, Том тоғанинг кулбаси, Робинзон Крузо, Гулливер, Мултатули, Денгиз заҳматкашлари, Мартин Иден, Денгиз бўрилари, Минг бир кеча, Манас, Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон, Калила ва Димналар мурғак юракларимизни саргузашт, олижаноблик, жўмардлик, валломатлик, мубталолик нурлари билан тўлдирган. Бизни шакллантирган ҳодисалар ичида шулар ва яна шулар каби бошқа кўп нарсалар бор, сира хотирамиздан ўчмайди. Талабаларим қошига кирганда булардан сўз очаман… кўзлари пирпираган, тиллар лол, сезаманки, бу каби воқеалар уларга нотаниш, таъсирдан четда қолган… Юрагим увишади.
Худо ўз Пайғамбарига илоҳий мурожаатларидан бирида: “Алам нашрах лака садрок” – деб хитоб қилади: “Биз кўкрагингни очмадикми!” Яъни мурғак кўксингга бепоён олам ҳақиқатларини олиб кириб сени маърифатли қилмадикми! Шу бепоён фикрга, иқтибосан олсак, таржималар қадимда ҳам, ҳозир ҳам инсон кўксини маърифат, илм-фан, дид- фаросат, фасоҳат оламларига очади. Davomini o'qish
Nodir Normatov. Bisot.Qissalar va hikoyalar.

Нодир Норматов. «Бисот». Қиссалар ва ҳикоялар.
«Шарқ» НМАК Бош таҳририяти., 448 бет.
Тошкент — 2012
Адабиёт ва санъат шинавандалари Нодир Норматовнинг номини яхши билишади. У таниқли ёзувчи, билимдон санъатшунос, серғайрат журналист, моҳир таржимон ва ношир сифатида кўпчиликнинг ҳурматини қозонган. Унинг «Кўҳитанг ҳикоялари», «Жарликдан қушлар учди», «Камалак яшайдиган уй», «Голубые орехи», «Баригал» каби тўпламларига кирган роман, қисса, ҳикоялари муаллифнинг юксак истеъдодидан далолат беради. Шунинг учун ҳам улар ўз вақтида адабиётшуносликда муносиб баҳоланди. Davomini o'qish
O’zbek hikoyalari ingliz tilida.

ЎЗБЕК ҲИКОЯЛАРИ ИНГЛИЗ ТИЛИДА
Индиана штати Блумингтон шаҳридаги “AuthorHouse” нашриёти шу шаҳардаги Индиана университети магистранти Маҳмуда Сайдумарова томонидан инглиз тилига таржима қилинган “Ўзбек ҳикоялари тўплами” (A Collection of Uzbek Short Stories) китобини 2012 йил декабрь ойида нашр қилди. Davomini o'qish
Sadullo Quronov. Teorema.

Икки ойча аввал «Jahon adabiyoti» журналида (2012 ,9-сон) эълон қилиниши билан кўпчиликнинг диққатини тортган истаъдодли адиб Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Пуанкаре» ҳикоясини сизга тақдим этган эдик (Ҳикоя билан мана бу саҳифада танишинг). Ҳикоя интернет тизимидаги ўзбек адабиёти билан боғлиқ саҳифаларда ҳам қизғин баҳсу мунозарага сабаб бўлди. Адабиётшунос олим Садулло Қуронов мазкур ҳикоя хусусида биринчилардан бўлиб ўз мулоҳазаларини билдирган эди. Дастлаб қатра-қатра бўлиб кўринган фикрлар бугун кичик,аммо яхлит бир шаклдаги мақолага айланди. Бугун эса худди тадқиқ объекти бўлмиш ҳикоя каби мураккаб,аммо изчил фикрлардан иборат мақолани сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Bokudan maktublar.

Сизга тақдим этилаётган мактублар муаллифи – адабиётшунос Иброҳим Ҳаққул. Тўғриси, уларни эълон қилиш учун олимнинг оиласидан розилик олишимиз осон кечмади. Чунки “Одатда мактубу кундаликлар одам ўзи ҳаётлигидаёқ эълон қилинмайди-да”, деган андиша бор эди. Лекин мўйсафид ВАҚТ қаршисида инсон умри – бир лаҳза. Кўнгил билан боғлиқ ҳолатлар, туйғуларимиз эса мана шу лаҳза қаърига шўнғиб кетган онлардир. Бу номалар тутқич бермас ҳиссиётларни, самимиятни ўзида муҳрлаб қолгани билан қадрли. Аёвсиз руҳ тугунларини очиши мумкин бўлган рост сўз соғинчи ҳар қанақанги одатлардан кўз юмишга ундади. Қўлимизга айрим хатларни тутқазаркан, олимнинг фарзанди Камола Ҳаққулова шундай деди: Davomini o'qish
Kitob taqdimoti: Ulug’bek Hamdam. Yangi o’zbek she’riyati & Xursandbek To’liboyev. She’riyat munaqqid nigohida
Ушбу тадқиқот (Улуғбек Ҳамдам — «Янги ўзбек шеърияти». Тошкент,.»Adib» нашриёти. 2012 йил,304 бет) ХХ аср ўзбек шеърияти тадқиқига бағишланган яхлит монографик иш ҳисобланади. Унда XIX аср адоғидан то Истиқлол давригача бўлган юз йилдан мўлроқ вақт мобайнидаги шеъриятимизнинг бадиий тадриж қирралари,бир-биридан фарқланиб турувчи авлодлар назмининг ўзига хос қиёфалари ҳамда мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг асосий хусусиятлари каби қатор масалалар баҳоли қудрат ўрганилган. Сизга монографиянинг қисқача мазмунини ўзида жамлаган муаллиф мақоласини тақдим этаман. Davomini o'qish

