Истеъдодли ёзувчи Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романини ўқишимга муаллифнинг яқинда эълон қилинган, дунё адабиётида бор, аммо миллий романчилигимизда унча урф бўлмаган мураккаб ифодали “Озод” асари туртки берди. Бадиий асарга баҳо беришда анча талабчан ёш танқидчи олдида “Озод”дан гап очган эдим, у мамнун оҳангда: “Сиз “Боқий дарбадар”ни ўқинг, жуда баланд, жуда. Уни Умарали ака қандай баҳолаганини эшитган бўлсангиз керак”, деди. Ўша куниёқ муаллифнинг ўзига мурожаат қилиб, китобни дастхат билан олдим-да, ўқишни бошладим. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Xurshid Davron. She’r qanday yoziladi?
Тўғри,бугун сўз нималигини ҳали англамаган ва балки англамай узоқ вақт шеър ёзишга маҳкум этилган Зулфия номидаги мукофот билан қатор-қатор тақдирланаётган ўсмира қизлар ҳам шеър ҳақида шеър ёзадилар (тавталогия учун узр) дейишингиз мумкин. Аммо,шеър туроқу қофиядан иборат эмас. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. «Qaro ko’zum kelu…» Bir bayt tahlili

Навоийнинг ижод йўли, энг аввало, Кўнгул ва Руҳоният йўли. Навоий ҳаётга кўнгил нигоҳи билан назар ташлар экан, маъно, туйғу, таассурот, тасвир – ҳамма-ҳаммасини ё дард, ё изтироб ёки ҳолат орқали албатта кўнгилга боғлайди. Унинг “Не назмки ўтлуғ кўнгулдин чиқардим…” дейиши ҳам шунчаки гап эмасди. Davomini o'qish
Asqad Muxtor. «Bizning bog’da'» turkumidan. She’rlar

Дўрмондаги ижод уйидаги чорбоғларнинг бирида 4 йилча яшадим, ижод қилдим. Кўнгил жўраларим Эркин Аъзам,Иброҳим Ҳаққул,Усмон Азим билан тонготар суҳбатлар айни шу чорбоғда бўларди. Мен чорбоққа шунчаки бориб қолганим йўқ. Унда узоқ йиллар устоз Асқад Мухтор яшагани учун борганман. Ўн йилча аввал ўша пайтдаги уюшма раисидан чорбоғ ажратишни сўраганимда, у «Мен билмайман, А.( А. ўша пайтдаги ижод боғининг маъмури эди) билади» дегани учун «Куним А.га қолдими» деб аразладиму чорбоғ ҳақидаги орзуни четга суриб қўйдим. Ҳатто орага Саид Аҳмад тушиб, «Аразлаб юраверасанми,Соибқирон, келиб ўтирсанг-чи», дейишига қарамай,бормадим. Саид Аҳмад мени «Соҳибқирон» сўзини «Соибқирон» дейишимдан кулиб, менга шу лақабни осиб қўйган эди. Davomini o'qish
Jabbor Eshonqul. Folklorda tush ta’biri

Инсон руҳияти жуда кенг олам бўлиб, ундаги ҳиссиёт ва туйғулар икки хил шаклда ўзини намоён этади: биринчиси англанган, маълум мантиққа бўйсунган, ташқи дунёга нисбатан ўзининг қатъий хулоса ва йўналишига эга туйғулар. Бу туйғу инсоннинг жамиятга, одамларга, атроф-муҳитга муносабати ва булар ҳақидаги маълум тушунчага эга бўлган қарашларни ифодалайди; буларнинг барчасини онг синтез қилиб беради, яъни онг бевосита иштирок этади. Иккинчиси, онг ости ҳислари, онгга қалқиб чиқмаган, лекин инсон руҳиятида доимо мавжуд, ташқи дунё билан тинимсиз алоқа қилиб турувчи ҳислар. Бу ҳислар инсон ҳаракати, руҳиятининг асосини ташкил этади. Гарчи гапираётган гапларимиз, фикрларимиз, ўзимизни тутиш ва ҳолатларимиз бизга англанган, маълум бир мантиққа бўйсунгандай туюлса-да, аммо шу ҳисларни юзага чиқарувчи, ушбу тушунчаларга туртки берувчи асосий нарса онг ости ҳисларидир. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad: Eng o’zbekona tuyg’u — sog’inch

Таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад 1951 йили Тошкентда туғилган. Ўрта мактабни битиргач, 1969—1973 йилларда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиди. «Фан» нашриётида, «Фан ва турмуш» журналида, «Қишлоқ ҳақиқати» газетасида ишлади. 1986 йилдан «Ёш куч» журналида бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир сифатида фаолият кўрсатди.
Адибнинг дастлабки ҳикояси 1981 йили «Гулистон» журналида, «Нигоҳ» номли биринчи қиссаси эса 1987 йили «Ёшлик» журналида эълон қилинган. «Ҳовли этагидаги уй» номли биринчи китоби 1989 йили нашр этилган. Шундан буён унинг «Паноҳ», «Оромкурси», «Сўроқ», «Соф ўзбекча қотиллик», «Ҳижроним мингдир менинг» қиссалари, «Бозор» романи ва ўнлаб қикоялари чоп этилди. Адибнинг «Жажман» (1995) китобидан бир неча қиссалари қатори «Маҳзуна», «Жажман», «Ибн Муғанний», «Ёлғизим — сиз», «Кўз қорачиғидаги уй» сингари ҳикоялар ҳам жой олган. Адиб «Бозор» романи, «Ҳижроним мингдир менинг» ва «Озод изтироб қувончлари» китоблари учун 2000 йилги «Офарин» мукофотига сазовор бўлди. Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. XX asr Mashrabi

Муҳаммад Юсуфнинг шеърларидагина эмас, ҳатто тушган сувратларида, юз тузилишида, кўз қарашларида, умуман, бутун қиёфасида маъюс бир оҳанг яшардики, шоир шеърияти ана шу билан қоим эди гўё. Ҳатто бу шеъриятнинг беҳад халқчиллиги, Қодирий романлари сингари миллийлиги айни оҳанг билан изоҳланар, балки… Davomini o'qish
ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси. Муҳаммад Юсуф
Kecha — 26 aprel kuni atoqli o’zbek olimi Najmiddin Komilov vafot etdi.

Ўзбек тафаккури, илму фани, хусусан фақат мустақилликдан кейингина шакллана бошлаган замонавий тасаввуфшунослик илмининг асосчиларидан бири Нажмиддин Комилов кеча — 26 апрель куни оламдан кўз юмди. Davomini o'qish
No’mon Rahimjonov. Iymon asiri

Ўзбек шоирлари томонидан унга бағишланган шеърларнинг ўзи бир китоб бўлади… Рауф Парфи Ўзтурк ўзбек адабиётида мутлақо ўзига хос мактаб аратган шоир. Ўзбек-туркларининг юксак миллий руҳиятини ўз шеърияти орқали таниш ва танитиш учун олис йўлга чиққан, толмай кетаётган йўл аҳлидандир. Замондошлар букун уни Туронзаминнинг, Турк Дунёсининг, Улуғ Туркистоннинг порлоқ шоири, деб тан олмоқдалар. Davomini o'qish
Nurilloh. «Poyezd»ni o’qib

Нуриллоҳ
(Нурилла Нарзуллаев)
«ПОЕЗД»НИ ЎҚИБ
“Поезд”ни ўқиб, авахтада ўтирган икки инсон ҳақидаги ибратли воқеа эсимга тушди. Икки маҳбусдан бири авахтанинг кичкинагина туйнугидан нуқул атрофдаги чиркинликка, ифлос манзараларга қарайди. Иккинчиси эса, дарахтларни, гулларни, мовий осмон ва юлдузларни кузатади. Биринчи маҳбусни кимга ўхшатишни билмайсан, лекин аниқки, иккинчи маҳбус ҳақиқий санъаткордир.
. Davomini o'qish
Метафорические образы в поэзии Хуршида Даврона & Стихи Хуршида Даврона в русских переводах
В статье проанализированы метафорические образы и их место в художественном тексте на примере стихотворений известного узбекского поэта Хуршида Даврона (Поэт родился в древнем городе Самарканде (20.01.52). Автор 15 книг поэзии и прозы.Народный поэт Узбекистана.
Davomini o'qish

