Сен тирмизак, Болта қоровулнинг қўллари қайроқтошдай қаттиқ ва ғўрашалигини қаердан биласан, дейсизми? Биламан-да! Чунки қаршимиздан чиқиб қолгудай бўлса, биз болалар тирра қочадиган, сингалаб тикилса, болалар у ёқда турсин, катта кишиларнинг ҳам дамини ичига тушириб юборадиган ўша ёввойи одамнинг чанггалига тушиб омон чиққан “қаҳрамон бола” мен бўламан. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Shavkat Rahmon. She’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. Yangilangan so’z & & Shavkat Rahmon: Shoirlik — qismat
12 сентябр — Шавкат Раҳмон туғилган кун
80-йиллар ўзбек шеъриятида рўй берган ўзгаришлар, хусусан, ижтимой мавзунинг устувор кўриниш олиши поэтик тафаккурнинг босқичма-босқич янгиланиши баробарида воқе бўлди. Бу ҳолатлар шоир Шавкат Раҳмон ижодида янада ёрқинроқ кўринади. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. She’rlar & Ibrohim Haqqul. Qismat tuyg’usi — Vatanni tanish
12 сентябрь — атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун
Ватанини топган ёки уни англашга интилаётган, юрагида Ватани яшайдиган шоирлар бор. Булар, шубҳасиз, шеъриятни қисмат билган, қалб ва виждон амри билангина қалам тебратадиган, дунёда кечаётган воқеа-ҳодисаларга, у ё бу даражада масъул, гражданлик даражаси юқори истеъдодлардир. Шавкат Раҳмон ана шундай шоирлардан. Davomini o'qish
Omon Matjon. She’rlar & Seni yaxshi ko’raman. She’rlar kitobi
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг 80 йиллиги
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 80 йиллигига бағишланган учрашувлар: 12 сентябр соат 15. 00 да Ўзбекистон Миллий кутубхонасида, 18 сентябрда Самарқанд Давлат Университетида (илмий-амалий конференция тарзида), 20 сентябрда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида бўлиб ўтади.
Davomini o'qish
Rustam Xudoyqul. O’tkir Hoshimovga aytolmagan gaplarim…& Rustam Xudoyqul haqida «Umr daftari» teledasturi (2021)
Менинг курсдошим, таниқли журналист ва ёзувчи бўлмиш Рустам Худойқуловнинг атоқли адиб Ўткир Ҳошимовга бағишланган эссесини ва курсдошимнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Умр дафтари» телекўрсатувини тақдим этаман. Davomini o'qish
Olim Oltinbek. Ona Turkistondir turklarning toji
Унинг юраги Туркистон эди, унинг қайғуси Туркистон эди, унинг боласию маъшуқаси Онаси Туркистон эди. Оламга ҳам “Туркистон” деб, унинг учун ҳар нарсадан азиз ва муқаддас бўлган шу кўҳна тупроқ кўзи билан боқди, Туркистон сари дарё бўлиб оқди… Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. Kenglik sog’inchi. She’rlarni shoirning o’zi o’qigan
12 сентабр — Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун
Шоирларнинг баланд овозда шеър ўқишларига кўникиб қолганмиз. Эҳтимол, шундай бўлиши табиийдир. Лекин секин, бир маромда шеър ўқийдиган — Шавкат Раҳмонга ўхшаган — шоирлар ҳам бўладики, уларнинг овози ортида улкан қалб, буюк идрок яширинганини ҳис этганингда гўё ғафлат уйқусидан уйғониб кетасан киши… Davomini o'qish
Abu Rayhon Beruniy. O’gitlar.
Бугун улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Беруний Беруний туғилган кун
Абу Райҳон Беруний Беруний 973 йил 4 сентябрда Хоразмнинг Қиёт (Кат) шаҳрида дунёга келган. Дастлабки таълимни она шаҳрида олган, машҳур олим Абу Наср ибн Али Ироқдан илми нужум, риёзат каби фанлардан дарс олади. У 17 ёшида илк астрономик кузатишларни ўтказади. У 150 дан ортиқ илмий асарлар ёзади. Буюк бобокалонимиз 1048 йил 13 декабрда Ғазнада вафот этган. «Берун» ёки «Бирун» сўзи «ташқари» деган маънони англатади. Davomini o'qish
Shoir G’ulom Fathiddin vafot etdi & Qahhorjon Yo’lchiyev. Kechinmaning badiiy ifodasi & G’ulom Fathiddin. She’rlar
Ҳам укам, ҳам дўстим бўлмиш шоир Ғулом Фатҳиддиннинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Яхши инсон ва яхши ижодкор эди. Оллоҳ раҳматига олсин. Бир пайтлар (2018 йили) унинг шеърларини тақдим этарканман, мана буларни ёзган эканман: Davomini o'qish
Xurshid Davron. Unutilmas sizning nomingiz

31 август — Қатоғон қурбонлари хотирасини ёд этиш куни
Шеърларининг бирида: “Устимдан асрлар, мозийлар ўтар”, — деб ёзган Хуршид Давроннинг битикларида боболар тоғдек виқорли, қоядек чўнг, булоқдек тоза, тоғ ҳавосидек тиниқ қилиб тасвирланганидан шеър ўқирмани уларни дарҳол суйиб қолади. Шоир ўз битикларида элу-юрт тарихининг нафақат шонли, балки қонли саҳифаларини ҳам яширмай акс эттирган. Davomini o'qish
Feruza Bo’riyeva. Xurshid Davronning meditativ (sof) lirikasi
Мазкур мақола лириканинг алоҳида йўналиши бўлган медитатив(соф) лирика ҳақида. Шоир Хуршид Даврон ўз ижодининг илк даврларида кўнгил чизгиларини ифодаловчи назмий тасвирларга эътибор ажратиб, кўпроқ муҳаббат, яқинларга бўлган меҳр, дўстлик, соғинч туйғулари ҳақида қалам тебратган. Ва улардаги ҳиссий кечинмалар асосан шоирнинг ўзига тегишли бўлиб, ижодкорнинг ўзлигини, “мен”ини ифодалайди. Шоирнинг бу йиллардаги ижоди ниҳоятда самимийлиги билан эътиборга моликдир. Мақолада медитатив лирикани таърифловчи назарий қоидалар асосида шоирнинг шеърлари таҳлил этилди. Davomini o'qish
Chin yurakdan qutlaymiz!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан «Дўстлик» ордени билан мукофотланган Миразиз Аъзам устозимизни, «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони билан сийланган Абдулла Шер акамизни, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан қутланган Йўлдош Эшбек дўстимни, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган Орзиқул Эргаш жўрамни ва барча мукофотланган ижодкорларни чин юракдан табриклайман. Умрлари узоқ, ижодлари янада баракали бўлсин! Davomini o'qish
