31 июл — Антуан Де Сент-Экзюпери хотираси куни
Антуан де Сент-Экзюперидан, сиз учун қайси бири муҳимроқ – учувчиликми, ёзувчиликми, деб сўрашганда: “Буларнинг иккисини қандай қилиб ажратиб кўрсатиш, боз устига, бир-бировига қарши қўйиш мумкин, тушунмайман. Мен учун учиш ва ёзиш – бирдай иш. Ҳамма гап – инсоннинг талпинишида, ўзлигини топишида. Учувчи ва ёзувчида ўзаро мутаносиблик мужассам. Иккиси ҳам дунёни бир хил кўради, бир хил англайди”, дея жавоб қайтарган экан…
Davomini o'qish


Адабиёт ихлосмандларига кўпроқ ёзувчи сифатида танилган Аҳмад Аъзам (1949-2014) ўз ижодини адабий танқидчи сифатида бошлаган эди. У ўтган асрнинг 80-йиллари ,маълум маънода, айни ўша пайтда адабиётга кириб келган ўзи тенгқур авлоднинг дунёқараши,ижодий матлаблари билан ўзбек китобхонини таништиришга бел боғлаган, Иброҳим Ҳаққул билан бирга янги авлоднинг адабиётшунослик майдонидаги овози бўлди.
Баҳор кунларининг бири эди, ҳовлида хаёл суриб тургандим, тўсатдан момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақиб тунни ёритиб юборди, бир зумда бутун борлиқни нурга тўлдирдию сўнг ўчди……Хаёлим олис кузнинг сокин оқшомларига кетади…
1987 йиллар бўлса керак, шоир Исмоил Маҳмудни қидириб Ёзувчилар уюшмасига бордим. Йўлакда қайси эшикни тақиллатишни билмай иккиланиб турган эдим, рўпарадаги эшик очилиб, хушбичим, соч-соқоли ўсган ва оқарган бир киши чиқиб келиб, мен билан эски қадрдонлардай сўрашди…
Раҳмат Бобожон бугунги ўзбек шеърияти иқлимида янги шеърлари баробар таржима соҳасида энг фаол ишлаётган ижодкорлардан биридир. 
Алвидо,Баҳодир ака!.. Сиз менинг бу дунёда чинакам йўлдошим бўлган энг азиз (саноқли) инсонлардан бири эдингиз…
Орадан тўққиз юз йил ўтиб ғаройиб тонгларнинг бирида Шероз ва Жируфт орасида бир боғдаги хурмо шохига иккита қуш келиб қўнди. Узоқ чуғурлашди бу икки сайрон. Сўнг учиб кетдилар тўққиз юз йил олдинги икки хат каби.Ҳозир ҳам қайдадир учиб юрарлар ўша икки мактуб икки қуш каби…
Истеъдод тарбияси ёзувчи учун оригинал ёзувчиларни танлаб ўқиш, уларнинг яхши сифатларини ижодий ўзлаштириш ва шу билан биргаликда ўзининг услубини топишда намоён бўлади.