Umid Bekmuhammad. Buxoro tarixidan ikki lavha

098  18 асрнинг 2 ярмида Бухоро хонлигида ижтимоий- сиёсий мувозанат бузилиб, сарой ўйинлари авж олган эди. Тахт учун курашдек сиёсат саҳнасига дам у, дам бу гуруҳ вакили чиқиб турган пайтлар. Шайбонийлар, аштархонийлар сулоласининг заифлашганидан манғит уруғига мансуб бир гуруҳ кишилар ҳокимиятни қўлга олди.

09
Умид БЕКМУҲАММАД
БУХОРО ТАРИХИДАН ТАРИХИДАН ИККИ ЛАВҲА
08

093  Умид Бекмуҳаммад (Бекимметов Умиджон Тожимуротович) 1975 йилда Гурлан туманидаги Сахтиён қишлоғида туғилган.1997 йилда УрДУнинг тарих факультетини тугатган. 1997-98 йилларда “Олтин Мерос” жамғармаси вилоят бўлимида референт, 1998-99 йилларда “Орол-Каспий” илмий ишлаб чиқариш корхонасида консультант, 1999-2000 йилларда Гурлан тумани “Олтин Мерос” жамғармаси раиси, 2000-2002 йилларда Гурлан туман маънавият ва маркази бош мутахассиси, 2002-2003 йилларда “Гурлан ҳаёти” газетаси бўлим мудири, 2003-2004 йилларда “Қишлоқ ҳаёти” газетасининг Хоразм вилояти бўйича мухбири, 2004 йилда Қорақалпоғистондаги “Ҳамроз” газетасида муҳаррир ўринбосари, 2004-2005 йилларда Қозоғистондаги “Адабиёт ва санъат” газетаси, “Бойчечак”, “Камалак” журналларида бўлим мудири, 2005-2006 йилларда Гурлан тумани ҳокимлиги кўниктириш маркази раҳбари, 2006-2007 йилларда Гурлан тумани ҳокими ёрдамчиси, 2007-2010 йилларда Урганч Давлат Университети ўқитувчиси, 2010-2013 йилларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Турон” газетасида маъсул котиб, 2013 йилдан “Олтин Мерос” жамғармаси вилоят бўлимида ишламоқда.
У.Бекмуҳаммаднинг Ўзбекистон ва хориждаги 60 та газета-журналларда 700 дан кўп тарихий-публицистик мақолалари, “Гурлан”, Гурлан тарихи”, “Тарихимизнинг теран тадқиқотчилари”, “Мозийнинг қора кунлари”, “Академикнинг гурунглари”, “Мозийдаги сирли ўлимлар”, “Ҳарбий ҳийлалар”, “Қатағон қурбонлари.Хотира.Хоразм вилояти”, “Қатағон қурбонлари.5-китоб”, “Навоийнинг армонлари”, “Хоразмга ошуфта кўнгиллар” каби 30 та китоби, “Хоразмга талпинган Пушкин” роман-эссеси нашр этилган.

08

АМИРЛАРНИ ҚЎҒИРЧОҚ ҚИЛГАН ОТАЛИҚ

Канизаклардан бири гўзалликда теги йўқ маликадан сўрашга зўрға жазм эта олди:
— Эй, маликаи жаҳон, уч соҳиби давлатнинг оғушида ораом олдинг.Буларни ҳар биридин нима хислат таъбингга мувофиқ бўлиб, сабаби шодмонлиғ бўлди?

Канизаклар даврасидаги турли мавзудаги суҳбатларга ўрганиб қолган Жаҳон подшоҳ ойим бу саволга нозу карашма билан оҳиста шундай жавоб берди:
— Ҳуснни Элбарсхонда кўрдум, хулқи хушни Раҳимхонда кўрдум, лаззати жимоъни Дониёл оталиқдан топдим…
Малика ўша пайтгача уч марта эрга теккан—Хива хони Элбарсхонга, Бухоро ҳукмдори Раҳимхонга ва Дониёл оталиққа турмушга чиққан, канизагининг саволига эса ҳар бир эрининг хислатини айтиб берганди. Лаззатни оталиқдан топдим, дея тан бергани эса Бухорода ҳокимият жиловини қўлига олган шахс Дониёлбий эди.

18 асрнинг 2 ярмида Бухоро хонлигида ижтимоий- сиёсий мувозанат бузилиб, сарой ўйинлари авж олган эди.Тахт учун курашдек сиёсат саҳнасига дам у, дам бу гуруҳ вакили чиқиб турган пайтлар.Шайбонийлар, аштархонийлар сулоласининг заифлашганидан манғит уруғига мансуб бир гуруҳ кишилар ҳокимиятни қўлга олди.Шу тахлит ғайратли ва қаттиқўл сиёсатчи Муҳаммад Раҳимхон 1747 йили Бухоро тахтига чиқиб, амир мақомида давлатни бошқара бошлади. Унинг ҳокимият тепасига чиқишига ёрдам берган шахс амакиси Дониёлбий оталиқ эди.

Дониёлбий кўп йиллар давомида Бухоро ҳудудида энг катта таъсирга эга бўлган нуфузли Муҳаммад Ҳакимхон оталиқнинг туғишган укаси бўлиб, манғит уруғига мансуб эди. Ҳакимхоннинг вафотидан сўнг Дониёлбийга, шунингдек, салтанат ишларига таъсирини ўтказиб юришдек сиёсий фаоллик ҳам унга мерос бўлиб қолди.

1758 йили Муҳаммад Раҳимхон 45 ёшида вафот этгач, Дониёлбий унинг олти ёшли Фозилтўра исмли неварсини номигагина тахтга ўтқазиб, ўзи давлатни бошқара бошлади.Табийки, олти ёшли амир ва унинг суянчи Дониёлбий оталиқнинг бу тарзда сиёсат юритишидан норози бўлиб, 1758-60 йилларда Ўратепа, Нурота,Ҳисор ва Кармана беклари ғалаён бошладилар. Вазиятнинг издан чиқишини сезган Дониёлбий исёнкор беклар билан музокара бошлаб, олти ёшли амирни тахтдан тушириб, Қаршига ҳоким қилиб жўнатди. Тахтга юқоридаги сулола ва Раҳимхонлар оиласига мансуб Абулғозини номигагина хон қилиб кўтарди. Бу пайтда Дониёлбий атрофига садоқатли бўлиб туюлган Давлат қушбеги, Низомиддин қозикалонларни тўплаган эди. Аммо улар ғалаёнлар билан овора бўлиб юрган Дониёлбийнинг Бухорода йўқлигидан фойдаланиб, хазинани ўмаришни бошладилар.Шу туфайли ҳам халқ ўртасида Дониёлбийнинг аслида улар билан тили бир, шунинг учун ҳам жазоламаяпти, деган миш-мишлар пайдо бўлди. Кейинчалик Дониёлбийнинг эътиқодли ўғли Шоҳ Мурод бу каби миш-мишларни асосли деб ўйлаб, ҳар иккала нафсхўр амалдорни ўлдириб юборди.

Дониёлбий эса мулоҳазали, ақл-идрокли шахс бўлгани билан қаттиққўллик қилмас, кечиримли инсон эди. У кўпинча Бухорога бўйсунишдан бош тортган Шаҳрисабз ва Кенагас беклари билан музокара олиб бориб, бу интилишлар самараси ўлароқ, амирликда барқарорлик ҳукм сурди.

Фитрат “ Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври” асарида ундан олдинги манғит амирлари фаолиятига ҳам тўхталиб, шундай ёзган: “ Дониёлбий йигирма етти йил ҳукмдорлик қилиб, шаъбон ойида вафот этди.”

Ҳа, у номигагина бошқаларни тахтга ўтқазиб, амалда оталиқ унвони билан давлатни ўзи бошқарган.Шундай бўлса-да, Бухоро тарихига оид айрим асарларда Дониёлбий амир сифатида қайд этилган. Унинг йигирма етти йиллик ҳукмдорлик даврида тахтда Фозил ва Абулғози исмли қўғирчоқ амирлар ўтирган, улар Дониёлбий оталиқ ҳоҳишига қараб сиёсат юритганлар.

Дониёлбийнинг амакиси, марҳум амир Муҳаммад Раҳимхоннинг гўзал беваси Жаҳон ойимга уйланиши ўша вақтда катта шов-шувга сабаб бўлди. Жаҳон ойим унгача Хива хони Элбарсхонга ҳам турмушга чиққан бўлиб, Дониёлбий унинг учинчи эри эди. Дониёлбийнинг бундан ташқари яна кўплаб хотинлари ҳам бўлган. Фарзанди Шоҳ Мурод ўзининг эътиқоди, меҳнаткаш инсонлиги билан донг таратганди.

1785 йили Дониёлбий оталиқ вафот этгач, Шоҳ Мурод отасидек ўзи четда туриб, бошқанинг номи билан давлатни бошқаришни номақбул деб топди. Шу сабаб у ўша йили манғит уруғига мансуб амир сифатида давлатчилик сиёсатини юрита бошлади.

“ЯРИМ ПОДШО”ЛАРДАН ЎЗГАН АМИР

088 Гарчи у Чор Россиясига қарашли вассал давлатнинг ҳукмдори бўлсада, вақт ўтиб, нафақат уни назорат қилиш вазифаси топширилган Туркистон генерал-губернаторини, балки император аъёнларини ҳам писанд қилмайдиган даражага етди. Сабаби, бу инсон шахсан император аъло ҳазратлари билан мулоқот қилиб, ҳамма ишнинг уддасидан чиқадиган Бухорои Шариф амири Абдулаҳадхон эди…

Манғитлар сулоласидан еттинчи бўлиб Бухоро тахтига чиқиш насиб этган Абдулаҳадхонга ( 1885-1910 йилларда ҳукмронлик қилган) отаси Музаффархондан Чор Россиясига мағлуб бўлган амирлик мерос қолган эди.

1868 йилда тузилган Россия-Бухоро шартномасига кўра, гарчи империя вассал давлатнинг ички бошқаруви ва диний ишларига аралашмасада, амирликда етиштирилган хом ашё асосан Россияга ташиб кетиларди. Қолаверса, 1885 йилда Бухорода амирлик сиёсий фаолиятини назорат қилувчи “ Россия императори сиёсий агентлиги” иш бошлаб, амирликка бошқа хориж давлатлари маҳсулотлари келтирилишини таъқиқлашнинг қандай бажарилаётганини назорат қиларди. Яъни, Чор Россияси амирликнинг экспорт ва импортини тўлиқ ўз назоратига олишни мақсад қилган эди.

Фитратнинг 1930 йили Тожикистонда нашр эттирган Бухоро амирлиги тарихига доир китобида ёзилишича, “ Абдулаҳад мустамлакачиларнинг қўлида ўйинчоқдан бошқа нарса эмаслигини яхши англар эди. Шунинг учун ҳам у бор ғайратию ҳаракатини тижорат ва фисқу фужур ишларига сарфлади”.

Айниқса, амирлик амалдорлик ва ҳокимлик мансабларини, қози ва раис лавозимларини пора эвазига сотар, мансабга эришган кишининг чиройли қизи, синглиси бўлса, униям ҳарамига келтирарди. Шунингдек, ҳар йили кузда қози ва ҳокимлар Абдулаҳадхонга совғалар тортиқ қилар, аҳолининг энг сулув қизлариниям мажбуран туҳфага қўшиб, амирга инъом эди.

Бундан ташқари, Садраддин Айний “ Манғит амирларининг тарихи” китобида “ Абдулаҳад даврида савоим закотининг жами ва экин ерларидан олинадиган хастаулхирож ва жой чеграси ва йўл хирожи халқни талаш ва тарож этишга олиб келган эди” дея амирга, унинг даврига баҳо берган эди.

Абдулаҳадхоннинг ўғли ва вориси Саид Олимхон эса “ Бухоро халқининг ҳасрати тарихи” номли хотира асарида падари бузрукворини ижобий таърифлайди. Ваҳоланки, падари бузруквори амирлик аҳлининг пешона тери эвазига келаётган пахта, қоракўл ва бошқа хом ашёсини русияликларга сотишдан, қози, раис, ҳамда ҳокимлардан оладиган порани, Бухоронинг беҳисоб тиллаларини жамғаришдан бунёд бўлаётган бойликларини фақат маишатга сарфларди.

Айниқса, Абдулаҳадхон Петербург, Москва, Кавказ шаҳарларига бориб, император Николай 2 ва унинг хотинига беҳисоб совға-саломлар бериб, уларнинг иштаҳасини янада карнай қилиб юборди. Бунинг эвазига амир Петербургдан ҳашаматли ҳовли жойлар, дабдабали боғ-роғлар, кошоналар сотиб олган.
Шунингдек, Қрим, Железноводск ва Кисловодск каби хушманзара шаҳарларда боғ, саройлар қурдириб, у ерларда вақтини русиялик ва оврўпалик сатанг хонимлар билан маишат қилиб ўтказди. Ваҳоланки, бу пайтда амирликнинг шаҳар, қишлоқлари кундан-кунга харобазорга айланиб борар, халқнинг кўз ёшлари эвазига вужудга келган бойликлар эса Абдулаҳаднинг Кавказдаги ишратбозлигига сарфланаётганди.

Бевосита император билан дардлашадиган даражага етган ва уни совға-саломларга ўргатган Абдулаҳад эса халқ “ ярим подшо” дейдиган Туркистон генерал- губернаторларини ҳам писанд қилмай, барча муҳим масалаларни “оқ подшо” нинг ўзи билан ҳал қиларди. Олган унвонлари бўйича у ҳатто, генерал-губернаторлардан ҳам ўзиб кетди.

Негаки, Абдулаҳад Розенбах, Вревский, Духовский, Иванов, Тевянов, Субботич-гордеков, Мишенко, Самсонов каби Туркистоннинг “ ярим подшо” ларига ҳам насиб қилмаган ҳарбий унвонларни олганди. Абдулаҳаднинг совға- саломларини қабул қилиб ўрганган Николай Романов амирни генерал-адъютант, кавалерия генерали, Петербургнинг киборлари ва рус князларига ҳам камдан –кам насиб этадиган “зоти олийлари” зодагонлик мартабаси, императорнинг энг олий “Андрей Первозванний” ордени, Терек казак қўшини фахрий атамани ва 5-Оренбург казак полкининг оталиғи сингари лавозим ҳамда унвонлар билан сийлаган.

Беҳисоб бойликлар ва императорнинг сийловидан талтайган амир давлат ишларини ўзига ўхшаган амалдорларга ишониб, қароргоҳини Бухорога қараганда салқинроқ бўлган Карманага кўчиради. У ерда ҳам вақтини маишат билан ўтказади. Шу пайтда мустамлакачиларга қарши туркий мусулмон ўлкаларда жадидчиликдек миллий уйғониш юзага келаётганди. Жадидлар йўлбошчиси Исмоил Гаспринский тобора қолоқлик ва ғафлатга чўкиб бораётган Туркистонда ҳам ислоҳатлар ўтказишга уриниб, 1893 йилда ўлкага келди.Туркистоннинг илғор зиёлилари билан учрашган Гаспринский бир пайтлар илм-маърифатда донғи чиққан Бухоро амирлигида яна маънавиятни юксалтирса бўлади, деган умидда 8 июн куни Абдулаҳадхон билан учрашди.Аммо амир ишратбозликка берилганидан Гаспринский ғоясини тушунишга ожиз, мутассиб кимсага айланган эди.Шу боис у жадидлар йўлбошчисига фақат ваъда бера олди, холос.

Бироқ, амирликда ҳам жадидчиликка қизиққан Абдулвоҳид Мунзим, Мирза Муҳиддин, Фитрат, Исмоил Аттор, Мулла Очилди, Садриддин Айний, Усмонхўжа, Отахўжа, Мазҳар Маҳзум, Бурҳон ва Муқимбек сингари тараққийпарвар ёшлар етишиб чиқаётганди. Ҳатто, мударрис Маржоний, домла Фозил, Мўминхўжа Вобкандий, мулла Худойберди Бойсуний каби маърифатпарварлар амир Абдулаҳадга жадид мактаби очишни таклиф ҳам қилишди. Аммо ишратбоз Абдулаҳад бу таклиф учун Маржонийни ўлдирмоқчи бўлди. Лекин Маржоний яширинча Қозонга қочиб кетишга улгурди. Унинг бошқа сафдошлари эса зиндонга ташланди.

1904 йилда Туркистонга иккинчи бор ташриф буюрган Гаспринский яна Абдулаҳад билан учрашиб, биттагина жадид мактабини очишга зўрға муваффақ бўлди. Бироқ кўп ўтмай, мактаб мутассиб руҳонийлар ва амир буйруғига кўра ёпилиб, мударрислар зиндонга ташланди.

Орадан олти йил ўтиб, 1910 йили Бухоро халқи бойликларини ўз маишатига сарфлаган жоҳил, ишратбоз амир Абдулаҳад оғир хасталикка чалиниб, вафот этди.

084

09
Umid BEKMUHAMMAD
BUXORO TARIXIDAN TARIXIDAN IKKI LAVHA
08

 Umid Bekmuhammad (Bekimmetov Umidjon Tojimurotovich) 1975 yilda Gurlan tumanidagi Saxtiyon qishlog’ida tug’ilgan.1997 yilda UrDUning tarix fakul`tetini tugatgan. 1997-98 yillarda “Oltin Meros” jamg’armasi viloyat bo’limida referent, 1998-99 yillarda “Orol-Kaspiy” ilmiy ishlab chiqarish korxonasida konsul`tant, 1999-2000 yillarda Gurlan tumani “Oltin Meros” jamg’armasi raisi, 2000-2002 yillarda Gurlan tuman ma’naviyat va markazi bosh mutaxassisi, 2002-2003 yillarda “Gurlan hayoti” gazetasi bo’lim mudiri, 2003-2004 yillarda “Qishloq hayoti” gazetasining Xorazm viloyati bo’yicha muxbiri, 2004 yilda Qoraqalpog’istondagi “Hamroz” gazetasida muharrir o’rinbosari, 2004-2005 yillarda Qozog’istondagi “Adabiyot va san’at” gazetasi, “Boychechak”, “Kamalak” jurnallarida bo’lim mudiri, 2005-2006 yillarda Gurlan tumani hokimligi ko’niktirish markazi rahbari, 2006-2007 yillarda Gurlan tumani hokimi yordamchisi, 2007-2010 yillarda Urganch Davlat Universiteti o’qituvchisi, 2010-2013 yillarda Rossiyaning Sankt-Peterburg shahridagi “Turon” gazetasida ma’sul kotib, 2013 yildan “Oltin Meros” jamg’armasi viloyat bo’limida ishlamoqda.
U.Bekmuhammadning O’zbekiston va xorijdagi 60 ta gazeta-jurnallarda 700 dan ko’p tarixiy-publitsistik maqolalari, “Gurlan”, Gurlan tarixi”, “Tariximizning teran tadqiqotchilari”, “Moziyning qora kunlari”, “Akademikning gurunglari”, “Moziydagi sirli o’limlar”, “Harbiy hiylalar”,“Qatag’on qurbonlari. Xotira.Xorazm viloyati”, “Qatag’on qurbonlari.5-kitob”, “Navoiyning armonlari”, “Xorazmga oshufta ko’ngillar” kabi 30 ta kitobi, “Xorazmga talpingan Pushkin” roman-essesi nashr etilgan.

08

AMIRLARNI QO’G’IRCHOQ QILGAN OTALIQ

091 Kanizaklardan biri go’zallikda tegi yo’q malikadan so’rashga zo’rg’a jazm eta oldi:
— Ey, malikai jahon, uch sohibi davlatning og’ushida oraom olding.Bularni har biridin nima xislat ta’bingga muvofiq bo’lib, sababi shodmonlig’ bo’ldi?

Kanizaklar davrasidagi turli mavzudagi suhbatlarga o’rganib qolgan Jahon podshoh oyim bu savolga nozu karashma bilan ohista shunday javob berdi:
— Husnni Elbarsxonda ko’rdum, xulqi xushni Rahimxonda ko’rdum, lazzati jimo’ni Doniyol otaliqdan topdim…
Malika o’sha paytgacha uch marta erga tekkan—Xiva xoni Elbarsxonga, Buxoro hukmdori Rahimxonga va Doniyol otaliqqa turmushga chiqqan, kanizagining savoliga esa har bir erining xislatini aytib bergandi. Lazzatni otaliqdan topdim, deya tan bergani esa Buxoroda hokimiyat jilovini qo’liga olgan shaxs Doniyolbiy edi.

18 asrning 2 yarmida Buxoro xonligida ijtimoiy- siyosiy muvozanat buzilib, saroy o’yinlari avj olgan edi.Taxt uchun kurashdek siyosat sahnasiga dam u, dam bu guruh vakili chiqib turgan paytlar.Shayboniylar, ashtarxoniylar sulolasining zaiflashganidan mang’it urug’iga mansub bir guruh kishilar hokimiyatni qo’lga oldi.Shu taxlit g’ayratli va qattiqo’l siyosatchi Muhammad Rahimxon 1747 yili Buxoro taxtiga chiqib, amir maqomida davlatni boshqara boshladi. Uning hokimiyat tepasiga chiqishiga yordam bergan shaxs amakisi Doniyolbiy otaliq edi.

Doniyolbiy ko’p yillar davomida Buxoro hududida eng katta ta’sirga ega bo’lgan nufuzli Muhammad Hakimxon otaliqning tug’ishgan ukasi bo’lib, mang’it urug’iga mansub edi. Hakimxonning vafotidan so’ng Doniyolbiyga, shuningdek, saltanat ishlariga ta’sirini o’tkazib yurishdek siyosiy faollik ham unga meros bo’lib qoldi.

1758 yili Muhammad Rahimxon 45 yoshida vafot etgach, Doniyolbiy uning olti yoshli Fozilto’ra ismli nevarsini nomigagina taxtga o’tqazib, o’zi davlatni boshqara boshladi.Tabiyki, olti yoshli amir va uning suyanchi Doniyolbiy otaliqning bu tarzda siyosat yuritishidan norozi bo’lib, 1758-60 yillarda O’ratepa, Nurota,Hisor va Karmana beklari g’alayon boshladilar. Vaziyatning izdan chiqishini sezgan Doniyolbiy isyonkor beklar bilan muzokara boshlab, olti yoshli amirni taxtdan tushirib, Qarshiga hokim qilib jo’natdi. Taxtga yuqoridagi sulola va Rahimxonlar oilasiga mansub Abulg’ozini nomigagina xon qilib ko’tardi. Bu paytda Doniyolbiy atrofiga sadoqatli bo’lib tuyulgan Davlat qushbegi, Nizomiddin qozikalonlarni to’plagan edi. Ammo ular g’alayonlar bilan ovora bo’lib yurgan Doniyolbiyning Buxoroda yo’qligidan foydalanib, xazinani o’marishni boshladilar.Shu tufayli ham xalq o’rtasida Doniyolbiyning aslida ular bilan tili bir, shuning uchun ham jazolamayapti, degan mish-mishlar paydo bo’ldi. Keyinchalik Doniyolbiyning e’tiqodli o’g’li Shoh Murod bu kabi mish-mishlarni asosli deb o’ylab, har ikkala nafsxo’r amaldorni o’ldirib yubordi.

Doniyolbiy esa mulohazali, aql-idrokli shaxs bo’lgani bilan qattiqqo’llik qilmas, kechirimli inson edi. U ko’pincha Buxoroga bo’ysunishdan bosh tortgan Shahrisabz va Kenagas beklari bilan muzokara olib borib, bu intilishlar samarasi o’laroq, amirlikda barqarorlik hukm surdi.

Fitrat “ Amir Olimxonning hukmronlik davri” asarida undan oldingi mang’it amirlari faoliyatiga ham to’xtalib, shunday yozgan: “ Doniyolbiy yigirma yetti yil hukmdorlik qilib, sha’bon oyida vafot etdi.”

Ha, u nomigagina boshqalarni taxtga o’tqazib, amalda otaliq unvoni bilan davlatni o’zi boshqargan.Shunday bo’lsa-da, Buxoro tarixiga oid ayrim asarlarda Doniyolbiy amir sifatida qayd etilgan. Uning yigirma yetti yillik hukmdorlik davrida taxtda Fozil va Abulg’ozi ismli qo’g’irchoq amirlar o’tirgan, ular Doniyolbiy otaliq hohishiga qarab siyosat yuritganlar.

Doniyolbiyning amakisi, marhum amir Muhammad Rahimxonning go’zal bevasi Jahon oyimga uylanishi o’sha vaqtda katta shov-shuvga sabab bo’ldi. Jahon oyim ungacha Xiva xoni Elbarsxonga ham turmushga chiqqan bo’lib, Doniyolbiy uning uchinchi eri edi. Doniyolbiyning bundan tashqari yana ko’plab xotinlari ham bo’lgan. Farzandi Shoh Murod o’zining e’tiqodi, mehnatkash insonligi bilan dong taratgandi.

1785 yili Doniyolbiy otaliq vafot etgach, Shoh Murod otasidek o’zi chetda turib, boshqaning nomi bilan davlatni boshqarishni nomaqbul deb topdi. Shu sabab u o’sha yili mang’it urug’iga mansub amir sifatida davlatchilik siyosatini yurita boshladi.

“YARIM PODSHO”LARDAN O’ZGAN AMIR

033 Garchi u Chor Rossiyasiga qarashli vassal davlatning hukmdori bo’lsada, vaqt o’tib, nafaqat uni nazorat qilish vazifasi topshirilgan Turkiston general-gubernatorini, balki imperator a’yonlarini ham pisand qilmaydigan darajaga yetdi. Sababi, bu inson shaxsan imperator a’lo hazratlari bilan muloqot qilib, hamma ishning uddasidan chiqadigan Buxoroi Sharif amiri Abdulahadxon edi…

Mang’itlar sulolasidan yettinchi bo’lib Buxoro taxtiga chiqish nasib etgan Abdulahadxonga ( 1885-1910 yillarda hukmronlik qilgan) otasi Muzaffarxondan Chor Rossiyasiga mag’lub bo’lgan amirlik meros qolgan edi.

1868 yilda tuzilgan Rossiya-Buxoro shartnomasiga ko’ra, garchi imperiya vassal davlatning ichki boshqaruvi va diniy ishlariga aralashmasada, amirlikda yetishtirilgan xom ashyo asosan Rossiyaga tashib ketilardi. Qolaversa, 1885 yilda Buxoroda amirlik siyosiy faoliyatini nazorat qiluvchi “ Rossiya imperatori siyosiy agentligi” ish boshlab, amirlikka boshqa xorij davlatlari mahsulotlari keltirilishini ta’qiqlashning qanday bajarilayotganini nazorat qilardi. Ya’ni, Chor Rossiyasi amirlikning eksport va importini to’liq o’z nazoratiga olishni maqsad qilgan edi.

Fitratning 1930 yili Tojikistonda nashr ettirgan Buxoro amirligi tarixiga doir kitobida yozilishicha, “ Abdulahad mustamlakachilarning qo’lida o’yinchoqdan boshqa narsa emasligini yaxshi anglar edi. Shuning uchun ham u bor g’ayratiyu harakatini tijorat va fisqu fujur ishlariga sarfladi”.

Ayniqsa, amirlik amaldorlik va hokimlik mansablarini, qozi va rais lavozimlarini pora evaziga sotar, mansabga erishgan kishining chiroyli qizi, singlisi bo’lsa, uniyam haramiga keltirardi. Shuningdek, har yili kuzda qozi va hokimlar Abdulahadxonga sovg’alar tortiq qilar, aholining eng suluv qizlariniyam majburan tuhfaga qo’shib, amirga in’om edi.

Bundan tashqari, Sadraddin Ayniy “ Mang’it amirlarining tarixi” kitobida “ Abdulahad davrida savoim zakotining jami va ekin yerlaridan olinadigan xastaulxiroj va joy chegrasi va yo’l xiroji xalqni talash va taroj etishga olib kelgan edi” deya amirga, uning davriga baho bergan edi.

Abdulahadxonning o’g’li va vorisi Said Olimxon esa “ Buxoro xalqining hasrati tarixi” nomli xotira asarida padari buzrukvorini ijobiy ta’riflaydi. Vaholanki, padari buzrukvori amirlik ahlining peshona teri evaziga kelayotgan paxta, qorako’l va boshqa xom ashyosini rusiyaliklarga sotishdan, qozi, rais, hamda hokimlardan oladigan porani, Buxoroning behisob tillalarini jamg’arishdan bunyod bo’layotgan boyliklarini faqat maishatga sarflardi.

Ayniqsa, Abdulahadxon Peterburg, Moskva, Kavkaz shaharlariga borib, imperator Nikolay 2 va uning xotiniga behisob sovg’a-salomlar berib, ularning ishtahasini yanada karnay qilib yubordi. Buning evaziga amir Peterburgdan hashamatli hovli joylar, dabdabali bog’-rog’lar, koshonalar sotib olgan.
Shuningdek, Qrim, Jeleznovodsk va Kislovodsk kabi xushmanzara shaharlarda bog’, saroylar qurdirib, u yerlarda vaqtini rusiyalik va ovro’palik satang xonimlar bilan maishat qilib o’tkazdi. Vaholanki, bu paytda amirlikning shahar, qishloqlari kundan-kunga xarobazorga aylanib borar, xalqning ko’z yoshlari evaziga vujudga kelgan boyliklar esa Abdulahadning Kavkazdagi ishratbozligiga sarflanayotgandi.

Bevosita imperator bilan dardlashadigan darajaga yetgan va uni sovg’a-salomlarga o’rgatgan Abdulahad esa xalq “ yarim podsho” deydigan Turkiston general- gubernatorlarini ham pisand qilmay, barcha muhim masalalarni “oq podsho” ning o’zi bilan hal qilardi. Olgan unvonlari bo’yicha u hatto, general-gubernatorlardan ham o’zib ketdi.

Negaki, Abdulahad Rozenbax, Vrevskiy, Duxovskiy, Ivanov, Tevyanov, Subbotich-gordekov, Mishenko, Samsonov kabi Turkistonning “ yarim podsho” lariga ham nasib qilmagan harbiy unvonlarni olgandi. Abdulahadning sovg’a- salomlarini qabul qilib o’rgangan Nikolay Romanov amirni general-ad’yutant, kavaleriya generali, Peterburgning kiborlari va rus knyazlariga ham kamdan –kam nasib etadigan “zoti oliylari” zodagonlik martabasi, imperatorning eng oliy “Andrey Pervozvanniy” ordeni, Terek kazak qo’shini faxriy atamani va 5-Orenburg kazak polkining otalig’i singari lavozim hamda unvonlar bilan siylagan.

Behisob boyliklar va imperatorning siylovidan taltaygan amir davlat ishlarini o’ziga o’xshagan amaldorlarga ishonib, qarorgohini Buxoroga qaraganda salqinroq bo’lgan Karmanaga ko’chiradi. U yerda ham vaqtini maishat bilan o’tkazadi. Shu paytda mustamlakachilarga qarshi turkiy musulmon o’lkalarda jadidchilikdek milliy uyg’onish yuzaga kelayotgandi. Jadidlar yo’lboshchisi Ismoil Gasprinskiy tobora qoloqlik va g’aflatga cho’kib borayotgan Turkistonda ham islohatlar o’tkazishga urinib, 1893 yilda o’lkaga keldi.Turkistonning ilg’or ziyolilari bilan uchrashgan Gasprinskiy bir paytlar ilm-ma’rifatda dong’i chiqqan Buxoro amirligida yana ma’naviyatni yuksaltirsa bo’ladi, degan umidda 8 iyun kuni Abdulahadxon bilan uchrashdi.Ammo amir ishratbozlikka berilganidan Gasprinskiy g’oyasini tushunishga ojiz, mutassib kimsaga aylangan edi.Shu bois u jadidlar yo’lboshchisiga faqat va’da bera oldi, xolos.

Biroq, amirlikda ham jadidchilikka qiziqqan Abdulvohid Munzim, Mirza Muhiddin, Fitrat, Ismoil Attor, Mulla Ochildi, Sadriddin Ayniy, Usmonxo’ja, Otaxo’ja, Mazhar Mahzum, Burhon va Muqimbek singari taraqqiyparvar yoshlar yetishib chiqayotgandi. Hatto,
mudarris Marjoniy, domla Fozil, Mo’minxo’ja Vobkandiy, mulla Xudoyberdi Boysuniy kabi ma’rifatparvarlar amir Abdulahadga jadid maktabi ochishni taklif ham qilishdi. Ammo ishratboz Abdulahad bu taklif uchun Marjoniyni o’ldirmoqchi bo’ldi. Lekin Marjoniy yashirincha Qozonga qochib ketishga ulgurdi. Uning boshqa safdoshlari esa zindonga tashlandi.

1904 yilda Turkistonga ikkinchi bor tashrif buyurgan Gasprinskiy yana Abdulahad bilan uchrashib, bittagina jadid maktabini ochishga zo’rg’a muvaffaq bo’ldi. Biroq ko’p o’tmay, maktab mutassib ruhoniylar va amir buyrug’iga ko’ra yopilib, mudarrislar zindonga tashlandi.

Oradan olti yil o’tib, 1910 yili Buxoro xalqi boyliklarini o’z maishatiga sarflagan johil, ishratboz amir Abdulahad og’ir xastalikka chalinib, vafot etdi.

084

(Tashriflar: umumiy 1 268, bugungi 1)

Izoh qoldiring