Umid Bekmuhammad. Qatag’on davr qurboni Nazirqul Hasanovning hayoti va faoliyati

05Назирқул Ҳасанов ким?Унинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти қандай кечган?Бу саволларга жавоб беришдан олдин ўша давр ва Назирқул Ҳасанов фаолият кўрсатган замон ва у иши бевосита қамоққа олинган Хоразм округида қатағон сиёсати қандай олиб борилгани ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик.

Умид БЕКМУҲАММАД
ҚАТАҒОН ДАВР ҚУРБОНИ НАЗИРҚУЛ
ҲАСАНОВНИНГ ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ


1937-1938 йиллар. Инсоният тарихидаги маданий асрда большевиклар томонидан ер юзи қуруқлигининг олтидан бир қисмида амалга оширилган қатағон давр. Айнан ана шу жабру ситамли йилларда эркин фикрловчи зиёлилар, тадбиркор мулкдорлар, эътиқодига содиқ диндорлар, шунингдек » ўрмонга ўт кетса ҳўлу қуруқ ёнади » дегандек аҳолининг бошқа табақалари ҳам оммавий равишда қатағон қилиниб қамалди, сургун қилинди ёки отиб юборилди. Катта террор” даври-1937-1938 йиллардаги Хоразмда ўтказилган қатағон сиёсати туфайли бир йилнинг ўзида 1375 та воҳада яшаётган турли касб эгалари турли жазога тортилган.Уларнинг 394 таси 10 йилга , 107 таси 8 йилга МТЛга қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса, қолганлари отувга ҳукм этилган.
04Уларнинг орасида ўша вақтда Хоразм округ ижроия комитетининг раиси бўлиб ишлаётган Назирқул Ҳасанов ҳам бор эди.Афсуски бу инсоннинг қатағон даврдаги тақдири, ҳаёти ва фаолияти Р.Шамсутдинов, У.Бекмуҳаммадларнинг “Қатағон қурбонлари. Хотира. Хоразм вилояти” (Т,2009йил) ва Б.Ирзаев,Ю.Раҳмоноваларнинг “Хоразм вилояти.Хотира китоби” монографияларида ҳам ёритилмаган.  Фақатгина журналист Ислом Усмонов ҳали “қайта қуриш” давридаги ошкоралик сабаблигина “Ёш куч” журналининг 1990йилдаги №3-сонида Назирқул Ҳасанов фаолиятини тадқиқ қилишга киришган,шундан кейин ўтган 30йил ичида ушбу давлат ва жамоат арбоби ҳаёти ва қатағон давридаги кечмиши ўрганилмай келинаяпти.Республика “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа дотори Баҳром Ирзаевнинг сўзларига кўра,ДҲҚ архивидаги ҳужжатлар орасида Н.Ҳасановнинг ҳам делоси мавжуд бўлиб,бугунги кунда ундан нусха олиш,ҳаётини ўрганиш,фаолиятини тадқиқ имконияти мавжуд.
Хўш,Назирқул Ҳасанов ким?Унинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти қандай кечган?
Бу саволларга жавоб беришдан олдин ўша давр ва Назирқул Ҳасанов фаолият кўрсатган замон ва у иши бевосита қамоққа олинган Хоразм округида қатағон сиёсати қандай олиб борилгани ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик.
Тарихий ҳужжатларга кўра,1937 йил 2 июлда «Антисовет элементлар тўғрисида»ги қарор қабул қилиниб,шу қарор асосида НКВДнинг 00447 сонли («Қулоқлар тўғрисидаги буйруқ» деб ҳам аталган ўша вақтда) буйруғи тайёрланган. Унга кўра 1937 йил 5 августдан 1938 йил ноябр ўрталаригача НКВД ҳузурида махсус ташкил этилган “учлик”лар камида 800 000 кишини суд қилдилар ва улардан ярмини отувга ҳукм қилганлар. 1937 йил августдан НКВД миллий операциялар ўтказиш бўйича яна бир неча буйруқлар қабул қилади. Бу билан 1937-1938 йиллардаги террор қурбонлари миқдори деярли 350 минг кишига кўпайтириб юборилди.
Барча жойларда бўлганидек, Ички ишлар халқ комиссари Ежовнинг 1937 йил 30 июлдаги 00447-сонли мутлақо махфий тамғаси остидаги «Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва бошқа антисовет элементларни қатағон қилиш бўйича операция ўтказиш тўғрисида”ги оператив буйруғи Ўзбекистонда ҳам тезкорлик билан бажарилди.
Энди бевосита Хоразмда ўтказилган қатағон сиёсатига қайтадиган бўлсак,аслида қатағон давридаги тозалашга олдин «фатво» берилган—1923 йилнинг 12 июн куни Москвада бўлган РКП(б)нинг тўртинчи йиғилишида И.В.Сталин нутқ сўзлаб, унда шундай таҳдидона фикрларни билдириб ўтганди: » …Хоразм ва Бухоро ҳақидаги нутқимга қайтаман. Хоразм тўғрисида хоразмлик вакиллар бугунги йиғилишда қатнашмаётганлиги сабабли гапириб ўтирмайман.Қўлимдаги материаллар билангина Хоразмдаги партия, давлат ишини баҳолаш адолатдан эмас.Бу ерда Хоразм тўғрисида Бройдо (Бройдо — 1920-1921 йилларда РСФСРнинг Хоразмдаги мухтор вакили бўлиб ишлаган.) нима деган бўлса, буларнинг ҳаммаси ўтмишга таауллуқлидир. Хоразмнинг келгусидаги аҳволи учун бу катта аҳамиятга эга эмас.
Партия тўғрисида у партия аъзоларининг 50% савдогарлар ва бошқалардир деди. Балким бу ўтмишда шундай бўлгандир.Лекин Хоразмда ҳозирги пайтда тозалаш олиб борилаяпти. Ҳали Хоразмга бирорта партия билети берилган эмас. Партия тўғрисида тозалашдан кейин гапирса бўлади. Айтишларича, Хоразмда бир неча минг партия аъзоси бор. Ўйлайманки, тозалашдан кейин у ерда 100дан ортиқ партия аъзоси қолмайди.Бухорода ҳам ўтган йили шундай аҳвол мавжуд бўлиб, 16 минг партия аъзоси бор эди. Маълумки, тозалашдан кейин 1000дан зиёд партия аъзоси қолди.»1
Сталиннинг бу фикри кўп йиллар давомида дастуриламал вазифасини ўтади.Натижада жойларда тозалаш, коллективлаштиришга қарши бўлган мулкдорларни «қулоқ», «ёт унсур» дея қамаб, сургун қилиш, эркин фикрли, эътиқодли инсонларни таъқиб қилиш авж олди.
Биргина 1929 йилда хонлик даврида қозикалон, Хоразм Халқ Республикаси даврида адлия нозири бўлган Бобоохун Салимов, 1907-1912 йилларда Истамбул университетида ўқиган, кейинчалик ХХР маданият нозири бўлиб ишлаган мулла Бекчон Раҳмоновлар жадид зиёлиси сифатида ўз уйларида отиб кетилади.
08Ана шундай қалтис бир вазиятда бегуноҳ қатағон бўлаётган инсонларни ажал домидан сақлаш мақсадида, кўпдан – кўп кишилар ноҳақ туҳмат, турли гумонлар билан азоб чекаётганликларини,Ўзбекистон комсомол қўмитасининг саркотиби Исроил Ортиқов (1907-1938)гина айта олган.
У 1932 йилнинг 23 –августида бўлиб ўтган ёшлар анжуманида мардлик билан беайб қатағон қилинаётган одамларни ажал домидан қутқаришга интилади: » Мана сизларга ахлоқ тузатиш уйида бўлиб ўтган бир факт.Бу ерда 15 ёшида 3 йиллик қамоқ жазосига ( бу тўғриси даҳшат) ҳукм қилинган бир бола ўтирибди.Бу бола ҳозиргача қамалиб ётиб, ёши 17 га етган. 16 ёшдаги бир бола бўлса, от ўғирлаб кетаётган одамни кўрган, лекин ўғрини ушлаш қўлидан келмаган,аммо ўғрини кўрганини сўзлагани учун қамалган.Ёки бир отни миниб айланиб юрганлиги учун, телба бўлиб қолган ўзбек аёлини қамашган.Шифокор бу хотиннинг телбалиги, уни суд қилишга қонун йўл қўймаслиги ҳамда уни тезлик билан озод қилиш зарурлигини кўрсатиб тушунтириш хати берсада, прокурор уни қабул қилмаган.
Янги Урганч қамоқхонаси бошлиғи, партия аъзоси, «Қизил Меҳнат» нишони билан мукофотланган Матчонов қонунларнинг бузилишига йўл қўйган.Бу киши қамоққа яқин қариндошларини кўриш учун келадиган хотинлар чиройли бўлса, аввал қамоқхона бошлиғи олдига киришни ёзилмаган қонун даражасига чиқарган.Аёлларга шундан кейингина ўз қариндошларини кўришга ижозат берилган.
Ёки, бир камбағал бечора эса заём учун 10 сўм қарздор бўлган, унинг камбағаллиги инобатга олиниб, қарзни тўлаш бир ҳафтага кечиктирилган.Шундай бўлса ҳам шу иш учун бу камбағални аксилинқилобчиликда айблаб суд қилганлар»2. дея ёшлар анжуманида минбардан туриб жасорат билан нутқ сўзлайди.
Шунингдек, Исроил Ортиқов, маданий турмуш каби сиёсатлар натижасида меҳнаткашларнинг аҳволи оғирлашаётганини, турмуш шароити ортга қараб кетаётганини, айирмачилигу шовинизм авж олиб, ишга қабул қилишда ҳам бунга эътибор қаратилаётганлигини танқид қилиб, дадиллик билан айта олган:
«Байналминал тарбия деймизу, колхозга қозоқларни қабул қилмаслик, ёғ заводи ва бошқаларга улуғ рус давлат шовинизми каби муносабатлар бўлган чиқишларни кўрамиз» деб алоҳида таъкидлаб ўтади.
Шу каби ўша даврда авж олган маданий турмуш даражасида яшаяпмиз деган ақиданинг ҳам нотўғрилигини айтади: «Мен бир уй билан танишдим. Мана шундай бир том тагида бўлган қоронғи, зах уйларда бир хонада хотинлар яшайди, иккинчи хонада эркаклар яшайди, булар билан бир қаторда отхона жойлашган. Ушбу одамлар ёнида от, туя, ҳўкиз, эшаклар боғланган. Ҳамма бинолар лойдан, тупроқдан ишланган бўлиб, ёғочдан ишланган иморатлар бутунлай йўқ»2.
Кўрганингиздек, ҳамма ёппасига «ура» деб турган, қатағон авжига чиққан пайтда жамиятни, қолаверса рус-совет шовинизмини танқид қилиш учун ҳаммадаям журъат, метин ирода топилавермасди.Исроил Ортиқов эса буни минбардан туриб ёшлар анжуманида ҳақиқий аҳволни, совет тузумининг нақадар қирғинбарот эканлигини дадил, баралла айта олган.
Гарчи, ушбу нутқи билан Исроил Ортиқов қатағон «машинаси»ни тўхтатиб қололмаган бўлсада, ноҳақдан айбланаётган инсонларни ажал домидан қутқаришга интилган, ўз даврининг мудҳиш сиёсатини ҳаққоний танқид қила олган. Бу советларнинг ситамли, хусусан, Сталиннинг қатағон сиёсати авж олган даврда рўй бераётган камчиликларни ҳаққоний, минбардан туриб айтилган ягона ҳодиса деса ҳам бўлади.
Афсуски, шундай шижоатли инсоннинг ўзи ҳам 1937 йил 14 октябрда ҳибсга олиниб,1938 йил 5 октябрда, ўзи баҳо берган ноҳақликлар қурбони бўлди-“халқ душмани” дея отувга ҳукм этилади.

Энди айнан Назирқул Ҳасановнинг ҳаёти ва фаолиятига тўхталадиган бўлсак, унинг ўзи 1937йилнинг 25 май куни Ўзбекистон коммунистик партиясининг 7 съезди делегати сифатида ёзган таржимайи ҳолида шундай дейди: “1903йилда Зомин туманидаги Ём қишлоғида камбағал деҳқон оиласида туғилганман.1914-16йилларда диний таълим олдим.Ундан сўнг 1,5 йил мобайнида Зоминдаги рус-тузем мактабида ўқидим.1916йилги халқ қўзғолонига ижобий муносабатим боис ўқишни ташлаб,деҳқончилик билан шуғулландим.Февраль инқилоби эсакўзимни очиб,ҳаётга теранқарашга ундади.Дастлаб комсомол ячейкаси туздик.Ундан сўнг турли шўро,партия топшириқларини бажардим.1920йилдан ВКП(б) аъзосиман.Жиззах туманининг партия қўмитасида,Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида шўро ташкилотларида масъул вазифаларда ишладим.1930йилдан 1933йилгача “Ўзколхозстрой”раиси,ундан сўнг республика ер ишлари халқ комиссарининг ўринбосари бўлиб ишладим.1934йилдан бери Хоразм вилоят ижроия қўмитаси раиси,Свердлов университетида биринчи йил сиртдан сабоқ олаётирман”.
Таржимайи ҳолдан ҳам кўриниб турганидек Назирқул Ҳасанов 17ёшидан бошлаб дастлаб Жиззахда,кейин бошқа вилоятларда,кейин республика миқёсидаги раҳбарлик вазифаларида фаолият кўрсатган.Айнан Хоразмда масъул вазифада ўз фаолиятини бошлаган даврда эса 31 ёшда бўлган.Маълумки бу даврда Хоразм вилоятининг раҳбари-вилоят партия қўмитасининг биринчи секретари вазифасида Нормат Исроилов ишлаган.Нормат Исроилов ҳам Назирқул Ҳасановнинг ҳамюрти-Жиззахдан эди.
Афсуски ҳар иккала Жиззахлик масъул раҳбарларнинг Хоразмдаги фаолияти узоқ давом этмади.Совет давлати миқёсида бошланган “Катта террор” сиёсати бошланиши билан ҳар иккала раҳбар ҳам Сталин даври қатағон сиёсатининг қурбони бўлишди.
1937йилнинг 5 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Коммунистик партияси марказий қўмитасининг бюро мажлисида Хоразм вилоят ижроия қўмитасининг раиси Н.Ҳасановнинг иши кўриб чиқилади.Бюро мажлисини бошқарган ЎЗкомпартия биринчи секретари Акмал Икромов ушбу масала юзасидан ахборот беради.Йиғилиш якунида бюро мажлиси қарор қилади:
1.Хоразм вилоят ижроия қўмитасининг раиси Н.Ҳасанов вазифасидан бўшатилсин.
2.Ҳасанов Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси аъзолигига номзодликдан чиқарилсин.
3.Ушбу бюро қарорининг лойиҳаси Марказий Қўмитанинг навбатдаги пленуми кун тартибига киритилсин.
Умумий шўъба мудири Кондратюк.
Ишдан бўшатилганининг эртаси куни-6 августда Назирқул Ҳасанов устидан жиной иш очилади ва тергов ҳаракатлари Урганч,Тошкент шаҳарларида бир йилдан кўп давом этиб, 1938йил 2 ноябрдаги СССР Олий Судининг Ҳарбий ҳайъати Н.Ҳасановни ЎЗЖКнинг 58,63,64,67 моддалари билан айблаб отишга ,молу мулкини мусодара қилишга ҳукм қилади.
Назирқул Ҳасанов Хоразмда фаолият кўрсатган 1934-37йилларда ғоят қийин давр бўлиб,бу пайтлари воҳа бўйича коллективлаштириш сиёсати натижасида вилоятдаги ҳар бир қишлоқда икки-учтадан колхозлар ташкил этилганди.Энди ушбу колхозларни техника билан таъминлаш вазифаси турарди.
Шунингдек ,1934йилда вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлаётган К.Алиев ишда йўл қўйган камчиликлари боис вазифасидан олинганди.Айнан вилоятга янги раҳбар тайинлаш ва йўл қўйилган камчиликларни тузатиш мақсадида Ўзбекистон марказий ижроия қўмитасининг раиси Й.Охунбобоев бошчилигидаги 40кишилик партия совет фаоллари Хоразмга келишади.Й.Охунбобоевнинг Хоразм вилоят партия кенгашида сўзлаган нутқига кўра, ташкил этилган колхозлар етарлича трактор билан таъминланмаган,ишлаб чиқариш қуввати ва одамларнинг турмуш шароити паст,юқумли касалликлар кўплаб тарқалиб соғлиқни сақлаш тизими ҳам давр талаби даражасида иш юритмаган.Қолаверса 1933йилда барча жойда бўлгани каби буғдой экинларига етказилган зарар сабабли воҳада ҳам очарчилик содир бўлган.
Вилоят фаоллари билан ўтказилган кенгашда Й.Охунбобоев вазиятдан чиқиш ва ишни яхши йўлга қўйиш мақсадида ишдан олинган К.Алиев ўрнига Марказқўм бўлим мудири Нормат Исроилов номзодини, вилоят ижроқўми раислигига Назирқул Ҳасанов номзодини тавсия этади.Й.Охунбобоев “Назирқул ўта билимли ва мулоҳазали ва рус тилини чуқур билади” дея таъриф беради.
Натижада кенгашда вилоят фаоллари Й.Охунбобоев кўрсатган ҳар иккала номзодни маъқул топишади.Шу тариқа Н.Ҳасановнинг Хоразмдаги уч йиллик раҳбарлик фаолияти бошланади.Назирқул Ҳасановнинг ана шу уч йиллик фаолияти ҳақида Хоразмнинг кекса авлод вакиллари шундай хотирлашганди:
Кекса журналист Маткарим Худойбергановнинг хотираларидан:
-Назирқул Ҳасановни мен “Инқилоб қуёши” газетасида ишлаган пайтимдан биламан.Назирқул Ҳасанов анча тўлиқ,гавдали бўлиб,вазмин сўзлар,ночорларга тезкорлик билан ёрдам кўрсатарди.Шошма-шошарликни асло ёқтирмасди.Шу билан бирга Назирқул ака ўта талабчан партия аъзолигига,раҳбарлигига тасодифан кириб қолган баъзи қоғозбоз,буйруқбоз шахсларни аёвсиз танқид қиларди.1935-36йилларда халқнинг турмуш шароитини яхшилаш,партия раҳбарлигидагиларнинг бюрократиясига чек қўйиш ҳақида вилоят раҳбариятининг халққа мурожати “Инқилоб қуёши” газетасида чоп этилди.Мен мурожаатга қўл қўйдириш учун обком котиби Нормат Исроилов,ижроқўм раиси Назирқул Ҳасановларнинг кабинетига кириб чиққанман.Ўшанда мурожаатни Назирқул ака синчковлик билан ўқиб айрим тузатишлар киритганди.Бу пайтда яна араб алифбосидан лотин алифбосига ўтилганига 4-5йил бўлганига қарамай воҳа аҳолиси ичида саводсизлик кўп эди.Шу боис Назирқул ака кечки савод курсларини ташкил этиб,ҳар бир колхоз,шаҳардаги ташкилотларда лотин ёзувида ўқитишни, “Инқилоб қуёши”ни ўқиб давр янгиликларини билиб боришни ташкил ва тавсия қилди.Шунингдек Нормат ака ва Назирқул акаларнинг ташаббуси билан Урганч шаҳрида,Хива,Ҳазорасп,Гурлан туманларида рус мактаблари ташкил этилди.Рус тилини ўрганишга иштиёқманд болаларга қўшимча машғулотлар ўтилиб,1936йилдан 5нафар Хоразм ёшлари Москва,Ленинград шаҳарларига ўқишга юборилди.
Шу каби ҳозирги УРДУ,олдинги Хоразм Давлат педагогика институтига ҳам 1935йилда айнан Нормат Исроилов ва Назирқул Ҳасановларнинг ташаббуси,уларнинг Тошкент,Москва шаҳарларига юборган таклиф,мурожатлари асос бўлган.Ўшанда олий таълим маскани-Хоразм ўқитувчилар тайёрлаш институти деб номланган.Институтнинг очилишида Нормат Исроилов,Назирқул Ҳасановларнинг қатнашгани вилоят газетаси-“Инқилоб қуёши” саҳифаларида ёритилган.
Ҳозирда 90 ёшли Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби,кинорежиссёр Солий Давлетовнинг отаси хотираларига таяниб айтишича(Болта Давлетов-1909 йилда туғилган.Москва олий партия мактабини тугатган.Ҳазорасп тумани партия кенгаши биринчи котиби бўлиб ишлаётган даврида -1937йилда қамоққа олинган)
-Ўша қатағон даврида Хивадаги Калтаминор ёнидаги Муҳаммад Аминхон мадрасаси биноси қамоқхонага айлантирилганди.Хоразмнинг турли жойларидан келган маҳбуслар бу ерда сақланар, маҳбуслар оёқ узатиб ётаолмас, чунки бино одамга тўла бўлиб, ёнбошлаб, ғужанак бўлиб ётардилар.Мадрасанинг катта нақшинкор эшигининг ўртасини тешиб маҳбусларнинг изидан келганлар билан суҳбатлашиш учун дарча очишганди.Отам-Болта Давлетов Ҳазорасп райқўмининг биринчи секретари бўлгани боис иш юзасидан Хоразм обкўмининг биринчи секретари Нормат Исроилов,облисполком раиси Назирқул Ҳасановлар билан ҳамкорликда ишлашган ва кейинчалик ўзининг хотираларида, “Жиззахлик ҳар иккала раҳбар Хоразмда яхши ишлашган”,дея эслаб юрарди.Кейинчалик отам қамоқдан озод бўлиб,Хонқа райқўмининг биринчи секретари,облисполком раиси вазифаларида ишлаганларидаям “менку қамоқдан озод этилиб иш фаолиятимга қайтдим,аммо кўпчилик ноҳақдан отилиб кетди.Улар орасида Жиззахлик раҳбарлар ҳам бор эди”,деб қўярди ўтган ҳаётини эслаганларида.
Назирқул Ҳасановнинг яқин танишларидан бўлган кекса журналист Маткарим Худойбергановнинг хотираларига кўра ва тарихий ҳужжатларнинг шаҳодатлик беришича, Жиззахлик раҳбарни вилоят НКВДсидаги Васильев қамоққа олган.
Сталин вафотидан сўнг “Катта террор” давридаги ноҳақдан “халқ душмани” сифатида айбланганлар иши қайта кўриб чиқилган даврда,турмуш ўртоғи Ҳасанова Сора Алиевнанинг аризаси боис, СССР бош прокуратураси 1957йил 26 ноябрда Назирқул Ҳасановни вафотидан сўнг оқлаш тўғрисидаги қарорини чиқаради.

067Nazirqul Hasanov kim?Uning hayoti va siyosiy faoliyati qanday kechgan?Bu savollarga javob berishdan oldin oʼsha davr va Nazirqul Hasanov faoliyat koʼrsatgan zamon va u ishi bevosita qamoqqa olingan Xorazm okrugida qatagʼon siyosati qanday olib borilgani haqida toʼxtalib oʼtishni joiz deb bildik.

Umid BEKMUHАMMАD
QАTАGʼON DАVR QURBONI NАZIRQUL
HАSАNOVNING HАYOTI VА FАOLIYATI

1937-1938 yillar. Insoniyat tarixidagi madaniy asrda bolьsheviklar tomonidan yer yuzi quruqligining oltidan bir qismida amalga oshirilgan qatagʼon davr. Аynan ana shu jabru sitamli yillarda erkin fikrlovchi ziyolilar, tadbirkor mulkdorlar, eʼtiqodiga sodiq dindorlar, shuningdek » oʼrmonga oʼt ketsa hoʼlu quruq yonadi » degandek aholining boshqa tabaqalari ham ommaviy ravishda qatagʼon qilinib qamaldi, surgun qilindi yoki otib yuborildi. Katta terror” davri-1937-1938 yillardagi Xorazmda oʼtkazilgan qatagʼon siyosati tufayli bir yilning oʼzida 1375 ta vohada yashayotgan turli kasb egalari turli jazoga tortilgan.Ularning 394 tasi 10 yilga , 107 tasi 8 yilga MTLga qamoq jazosiga hukm qilingan boʼlsa, qolganlari otuvga hukm etilgan.
Ularning orasida oʼsha vaqtda Xorazm okrug ijroiya komitetining raisi boʼlib ishlayotgan Nazirqul Hasanov ham bor edi.Аfsuski bu insonning qatagʼon davrdagi taqdiri, hayoti va faoliyati R.Shamsutdinov, U.Bekmuhammadlarning “Qatagʼon qurbonlari. Xotira. Xorazm viloyati” (T,2009yil) va B.Irzaev,Yu.Rahmonovalarning “Xorazm viloyati.Xotira kitobi” monografiyalarida ham yoritilmagan. Faqatgina jurnalist Islom Usmonov hali “qayta qurish” davridagi oshkoralik sababligina “Yosh kuch” jurnalining 1990yildagi №3-sonida Nazirqul Hasanov faoliyatini tadqiq qilishga kirishgan,shundan keyin oʼtgan 30yil ichida ushbu davlat va jamoat arbobi hayoti va qatagʼon davridagi kechmishi oʼrganilmay kelinayapti.Respublika “Qatagʼon qurbonlari xotirasi” muzeyi katta ilmiy xodimi, tarix fanlari boʼyicha falsafa dotori Bahrom Irzaevning soʼzlariga koʼra,DHQ arxividagi hujjatlar orasida N.Hasanovning ham delosi mavjud boʼlib,bugungi kunda undan nusxa olish,hayotini oʼrganish,faoliyatini tadqiq imkoniyati mavjud.
Xoʼsh,Nazirqul Hasanov kim?Uning hayoti va siyosiy faoliyati qanday kechgan?
Bu savollarga javob berishdan oldin oʼsha davr va Nazirqul Hasanov faoliyat koʼrsatgan zamon va u ishi bevosita qamoqqa olingan Xorazm okrugida qatagʼon siyosati qanday olib borilgani haqida toʼxtalib oʼtishni joiz deb bildik.
Tarixiy hujjatlarga koʼra,1937 yil 2 iyulda «Аntisovet elementlar toʼgʼrisida»gi qaror qabul qilinib,shu qaror asosida NKVDning 00447 sonli («Quloqlar toʼgʼrisidagi buyruq» deb ham atalgan oʼsha vaqtda) buyrugʼi tayyorlangan. Unga koʼra 1937 yil 5 avgustdan 1938 yil noyabr oʼrtalarigacha NKVD huzurida maxsus tashkil etilgan “uchlik”lar kamida 800 000 kishini sud qildilar va ulardan yarmini otuvga hukm qilganlar. 1937 yil avgustdan NKVD milliy operatsiyalar oʼtkazish boʼyicha yana bir necha buyruqlar qabul qiladi. Bu bilan 1937-1938 yillardagi terror qurbonlari miqdori deyarli 350 ming kishiga koʼpaytirib yuborildi.
Barcha joylarda boʼlganidek, Ichki ishlar xalq komissari Yejovning 1937 yil 30 iyuldagi 00447-sonli mutlaqo maxfiy tamgʼasi ostidagi «Sobiq quloqlar, jinoyatchilar va boshqa antisovet elementlarni qatagʼon qilish boʼyicha operatsiya oʼtkazish toʼgʼrisida”gi operativ buyrugʼi Oʼzbekistonda ham tezkorlik bilan bajarildi.
Endi bevosita Xorazmda oʼtkazilgan qatagʼon siyosatiga qaytadigan boʼlsak,aslida qatagʼon davridagi tozalashga oldin «fatvo» berilgan—1923 yilning 12 iyun kuni Moskvada boʼlgan RKP(b)ning toʼrtinchi yigʼilishida I.V.Stalin nutq soʼzlab, unda shunday tahdidona fikrlarni bildirib oʼtgandi: » …Xorazm va Buxoro haqidagi nutqimga qaytaman. Xorazm toʼgʼrisida xorazmlik vakillar bugungi yigʼilishda qatnashmayotganligi sababli gapirib oʼtirmayman.Qoʼlimdagi materiallar bilangina Xorazmdagi partiya, davlat ishini baholash adolatdan emas.Bu yerda Xorazm toʼgʼrisida Broydo (Broydo — 1920-1921 yillarda RSFSRning Xorazmdagi muxtor vakili boʼlib ishlagan.) nima degan boʼlsa, bularning hammasi oʼtmishga taaulluqlidir. Xorazmning kelgusidagi ahvoli uchun bu katta ahamiyatga ega emas.
Partiya toʼgʼrisida u partiya aʼzolarining 50% savdogarlar va boshqalardir dedi. Balkim bu oʼtmishda shunday boʼlgandir.Lekin Xorazmda hozirgi paytda tozalash olib borilayapti. Hali Xorazmga birorta partiya bileti berilgan emas. Partiya toʼgʼrisida tozalashdan keyin gapirsa boʼladi. Аytishlaricha, Xorazmda bir necha ming partiya aʼzosi bor. Oʼylaymanki, tozalashdan keyin u yerda 100dan ortiq partiya aʼzosi qolmaydi.Buxoroda ham oʼtgan yili shunday ahvol mavjud boʼlib, 16 ming partiya aʼzosi bor edi. Maʼlumki, tozalashdan keyin 1000dan ziyod partiya aʼzosi qoldi.»1
Stalinning bu fikri koʼp yillar davomida dasturilamal vazifasini oʼtadi.Natijada joylarda tozalash, kollektivlashtirishga qarshi boʼlgan mulkdorlarni «quloq», «yot unsur» deya qamab, surgun qilish, erkin fikrli, eʼtiqodli insonlarni taʼqib qilish avj oldi.
Birgina 1929 yilda xonlik davrida qozikalon, Xorazm Xalq Respublikasi davrida adliya noziri boʼlgan Bobooxun Salimov, 1907-1912 yillarda Istambul universitetida oʼqigan, keyinchalik XXR madaniyat noziri boʼlib ishlagan mulla Bekchon Rahmonovlar jadid ziyolisi sifatida oʼz uylarida otib ketiladi.
Аna shunday qaltis bir vaziyatda begunoh qatagʼon boʼlayotgan insonlarni ajal domidan saqlash maqsadida, koʼpdan – koʼp kishilar nohaq tuhmat, turli gumonlar bilan azob chekayotganliklarini,Oʼzbekiston komsomol qoʼmitasining sarkotibi Isroil Ortiqov (1907-1938)gina ayta olgan.
U 1932 yilning 23 –avgustida boʼlib oʼtgan yoshlar anjumanida mardlik bilan beayb qatagʼon qilinayotgan odamlarni ajal domidan qutqarishga intiladi: » Mana sizlarga axloq tuzatish uyida boʼlib oʼtgan bir fakt.Bu yerda 15 yoshida 3 yillik qamoq jazosiga ( bu toʼgʼrisi dahshat) hukm qilingan bir bola oʼtiribdi.Bu bola hozirgacha qamalib yotib, yoshi 17 ga yetgan. 16 yoshdagi bir bola boʼlsa, ot oʼgʼirlab ketayotgan odamni koʼrgan, lekin oʼgʼrini ushlash qoʼlidan kelmagan,ammo oʼgʼrini koʼrganini soʼzlagani uchun qamalgan.Yoki bir otni minib aylanib yurganligi uchun, telba boʼlib qolgan oʼzbek ayolini qamashgan.Shifokor bu xotinning telbaligi, uni sud qilishga qonun yoʼl qoʼymasligi hamda uni tezlik bilan ozod qilish zarurligini koʼrsatib tushuntirish xati bersada, prokuror uni qabul qilmagan.
Yangi Urganch qamoqxonasi boshligʼi, partiya aʼzosi, «Qizil Mehnat» nishoni bilan mukofotlangan Matchonov qonunlarning buzilishiga yoʼl qoʼygan.Bu kishi qamoqqa yaqin qarindoshlarini koʼrish uchun keladigan xotinlar chiroyli boʼlsa, avval qamoqxona boshligʼi oldiga kirishni yozilmagan qonun darajasiga chiqargan.Аyollarga shundan keyingina oʼz qarindoshlarini koʼrishga ijozat berilgan.
Yoki, bir kambagʼal bechora esa zayom uchun 10 soʼm qarzdor boʼlgan, uning kambagʼalligi inobatga olinib, qarzni toʼlash bir haftaga kechiktirilgan.Shunday boʼlsa ham shu ish uchun bu kambagʼalni aksilinqilobchilikda ayblab sud qilganlar»2. deya yoshlar anjumanida minbardan turib jasorat bilan nutq soʼzlaydi.
Shuningdek, Isroil Ortiqov, madaniy turmush kabi siyosatlar natijasida mehnatkashlarning ahvoli ogʼirlashayotganini, turmush sharoiti ortga qarab ketayotganini, ayirmachiligu shovinizm avj olib, ishga qabul qilishda ham bunga eʼtibor qaratilayotganligini tanqid qilib, dadillik bilan ayta olgan:
«Baynalminal tarbiya deymizu, kolxozga qozoqlarni qabul qilmaslik, yogʼ zavodi va boshqalarga ulugʼ rus davlat shovinizmi kabi munosabatlar boʼlgan chiqishlarni koʼramiz» deb alohida taʼkidlab oʼtadi.
Shu kabi oʼsha davrda avj olgan madaniy turmush darajasida yashayapmiz degan aqidaning ham notoʼgʼriligini aytadi: «Men bir uy bilan tanishdim. Mana shunday bir tom tagida boʼlgan qorongʼi, zax uylarda bir xonada xotinlar yashaydi, ikkinchi xonada erkaklar yashaydi, bular bilan bir qatorda otxona joylashgan. Ushbu odamlar yonida ot, tuya, hoʼkiz, eshaklar bogʼlangan. Hamma binolar loydan, tuproqdan ishlangan boʼlib, yogʼochdan ishlangan imoratlar butunlay yoʼq»2.
Koʼrganingizdek, hamma yoppasiga «ura» deb turgan, qatagʼon avjiga chiqqan paytda jamiyatni, qolaversa rus-sovet shovinizmini tanqid qilish uchun hammadayam jurʼat, metin iroda topilavermasdi.Isroil Ortiqov esa buni minbardan turib yoshlar anjumanida haqiqiy ahvolni, sovet tuzumining naqadar qirgʼinbarot ekanligini dadil, baralla ayta olgan.
Garchi, ushbu nutqi bilan Isroil Ortiqov qatagʼon «mashinasi»ni toʼxtatib qololmagan boʼlsada, nohaqdan ayblanayotgan insonlarni ajal domidan qutqarishga intilgan, oʼz davrining mudhish siyosatini haqqoniy tanqid qila olgan. Bu sovetlarning sitamli, xususan, Stalinning qatagʼon siyosati avj olgan davrda roʼy berayotgan kamchiliklarni haqqoniy, minbardan turib aytilgan yagona hodisa desa ham boʼladi.
Аfsuski, shunday shijoatli insonning oʼzi ham 1937 yil 14 oktyabrda hibsga olinib,1938 yil 5 oktyabrda, oʼzi baho bergan nohaqliklar qurboni boʼldi-“xalq dushmani” deya otuvga hukm etiladi.

Endi aynan Nazirqul Hasanovning hayoti va faoliyatiga toʼxtaladigan boʼlsak, uning oʼzi 1937yilning 25 may kuni Oʼzbekiston kommunistik partiyasining 7 sʼezdi delegati sifatida yozgan tarjimayi holida shunday deydi: “1903yilda Zomin tumanidagi Yom qishlogʼida kambagʼal dehqon oilasida tugʼilganman.1914-16yillarda diniy taʼlim oldim.Undan soʼng 1,5 yil mobaynida Zomindagi rus-tuzem maktabida oʼqidim.1916yilgi xalq qoʼzgʼoloniga ijobiy munosabatim bois oʼqishni tashlab,dehqonchilik bilan shugʼullandim.Fevralь inqilobi esakoʼzimni ochib,hayotga teranqarashga undadi.Dastlab komsomol yacheykasi tuzdik.Undan soʼng turli shoʼro,partiya topshiriqlarini bajardim.1920yildan VKP(b) aʼzosiman.Jizzax tumanining partiya qoʼmitasida,Samarqand va Surxondaryo viloyatlarida shoʼro tashkilotlarida masʼul vazifalarda ishladim.1930yildan 1933yilgacha “Oʼzkolxozstroy”raisi,undan soʼng respublika yer ishlari xalq komissarining oʼrinbosari boʼlib ishladim.1934yildan beri Xorazm viloyat ijroiya qoʼmitasi raisi,Sverdlov universitetida birinchi yil sirtdan saboq olayotirman”.
Tarjimayi holdan ham koʼrinib turganidek Nazirqul Hasanov 17yoshidan boshlab dastlab Jizzaxda,keyin boshqa viloyatlarda,keyin respublika miqyosidagi rahbarlik vazifalarida faoliyat koʼrsatgan.Аynan Xorazmda masʼul vazifada oʼz faoliyatini boshlagan davrda esa 31 yoshda boʼlgan.Maʼlumki bu davrda Xorazm viloyatining rahbari-viloyat partiya qoʼmitasining birinchi sekretari vazifasida Normat Isroilov ishlagan.Normat Isroilov ham Nazirqul Hasanovning hamyurti-Jizzaxdan edi.
Аfsuski har ikkala Jizzaxlik masʼul rahbarlarning Xorazmdagi faoliyati uzoq davom etmadi.Sovet davlati miqyosida boshlangan “Katta terror” siyosati boshlanishi bilan har ikkala rahbar ham Stalin davri qatagʼon siyosatining qurboni boʼlishdi.
1937yilning 5 avgust kuni boʼlib oʼtgan Oʼzbekiston Kommunistik partiyasi markaziy qoʼmitasining byuro majlisida Xorazm viloyat ijroiya qoʼmitasining raisi N.Hasanovning ishi koʼrib chiqiladi.Byuro majlisini boshqargan OʼZkompartiya birinchi sekretari Аkmal Ikromov ushbu masala yuzasidan axborot beradi.Yigʼilish yakunida byuro majlisi qaror qiladi:
1.Xorazm viloyat ijroiya qoʼmitasining raisi N.Hasanov vazifasidan boʼshatilsin.
2.Hasanov Oʼzbekiston Kompartiyasi Markaziy Qoʼmitasi aʼzoligiga nomzodlikdan chiqarilsin.
3.Ushbu byuro qarorining loyihasi Markaziy Qoʼmitaning navbatdagi plenumi kun tartibiga kiritilsin.
Umumiy shoʼʼba mudiri Kondratyuk.
Ishdan boʼshatilganining ertasi kuni-6 avgustda Nazirqul Hasanov ustidan jinoy ish ochiladi va tergov harakatlari Urganch,Toshkent shaharlarida bir yildan koʼp davom etib, 1938yil 2 noyabrdagi SSSR Oliy Sudining Harbiy hayʼati N.Hasanovni OʼZJKning 58,63,64,67 moddalari bilan ayblab otishga ,molu mulkini musodara qilishga hukm qiladi.
Nazirqul Hasanov Xorazmda faoliyat koʼrsatgan 1934-37yillarda gʼoyat qiyin davr boʼlib,bu paytlari voha boʼyicha kollektivlashtirish siyosati natijasida viloyatdagi har bir qishloqda ikki-uchtadan kolxozlar tashkil etilgandi.Endi ushbu kolxozlarni texnika bilan taʼminlash vazifasi turardi.
Shuningdek ,1934yilda viloyat partiya qoʼmitasining birinchi kotibi boʼlib ishlayotgan K.Аliev ishda yoʼl qoʼygan kamchiliklari bois vazifasidan olingandi.Аynan viloyatga yangi rahbar tayinlash va yoʼl qoʼyilgan kamchiliklarni tuzatish maqsadida Oʼzbekiston markaziy ijroiya qoʼmitasining raisi Y.Oxunboboev boshchiligidagi 40kishilik partiya sovet faollari Xorazmga kelishadi.Y.Oxunboboevning Xorazm viloyat partiya kengashida soʼzlagan nutqiga koʼra, tashkil etilgan kolxozlar yetarlicha traktor bilan taʼminlanmagan,ishlab chiqarish quvvati va odamlarning turmush sharoiti past,yuqumli kasalliklar koʼplab tarqalib sogʼliqni saqlash tizimi ham davr talabi darajasida ish yuritmagan.Qolaversa 1933yilda barcha joyda boʼlgani kabi bugʼdoy ekinlariga yetkazilgan zarar sababli vohada ham ocharchilik sodir boʼlgan.
Viloyat faollari bilan oʼtkazilgan kengashda Y.Oxunboboev vaziyatdan chiqish va ishni yaxshi yoʼlga qoʼyish maqsadida ishdan olingan K.Аliev oʼrniga Markazqoʼm boʼlim mudiri Normat Isroilov nomzodini, viloyat ijroqoʼmi raisligiga Nazirqul Hasanov nomzodini tavsiya etadi.Y.Oxunboboev “Nazirqul oʼta bilimli va mulohazali va rus tilini chuqur biladi” deya taʼrif beradi.
Natijada kengashda viloyat faollari Y.Oxunboboev koʼrsatgan har ikkala nomzodni maʼqul topishadi.Shu tariqa N.Hasanovning Xorazmdagi uch yillik rahbarlik faoliyati boshlanadi.Nazirqul Hasanovning ana shu uch yillik faoliyati haqida Xorazmning keksa avlod vakillari shunday xotirlashgandi:
Keksa jurnalist Matkarim Xudoyberganovning xotiralaridan:
-Nazirqul Hasanovni men “Inqilob quyoshi” gazetasida ishlagan paytimdan bilaman.Nazirqul Hasanov ancha toʼliq,gavdali boʼlib,vazmin soʼzlar,nochorlarga tezkorlik bilan yordam koʼrsatardi.Shoshma-shosharlikni aslo yoqtirmasdi.Shu bilan birga Nazirqul aka oʼta talabchan partiya aʼzoligiga,rahbarligiga tasodifan kirib qolgan baʼzi qogʼozboz,buyruqboz shaxslarni ayovsiz tanqid qilardi.1935-36yillarda xalqning turmush sharoitini yaxshilash,partiya rahbarligidagilarning byurokratiyasiga chek qoʼyish haqida viloyat rahbariyatining xalqqa murojati “Inqilob quyoshi” gazetasida chop etildi.Men murojaatga qoʼl qoʼydirish uchun obkom kotibi Normat Isroilov,ijroqoʼm raisi Nazirqul Hasanovlarning kabinetiga kirib chiqqanman.Oʼshanda murojaatni Nazirqul aka sinchkovlik bilan oʼqib ayrim tuzatishlar kiritgandi.Bu paytda yana arab alifbosidan lotin alifbosiga oʼtilganiga 4-5yil boʼlganiga qaramay voha aholisi ichida savodsizlik koʼp edi.Shu bois Nazirqul aka kechki savod kurslarini tashkil etib,har bir kolxoz,shahardagi tashkilotlarda lotin yozuvida oʼqitishni, “Inqilob quyoshi”ni oʼqib davr yangiliklarini bilib borishni tashkil va tavsiya qildi.Shuningdek Normat aka va Nazirqul akalarning tashabbusi bilan Urganch shahrida,Xiva,Hazorasp,Gurlan tumanlarida rus maktablari tashkil etildi.Rus tilini oʼrganishga ishtiyoqmand bolalarga qoʼshimcha mashgʼulotlar oʼtilib,1936yildan 5nafar Xorazm yoshlari Moskva,Leningrad shaharlariga oʼqishga yuborildi.
Shu kabi hozirgi URDU,oldingi Xorazm Davlat pedagogika institutiga ham 1935yilda aynan Normat Isroilov va Nazirqul Hasanovlarning tashabbusi,ularning Toshkent,Moskva shaharlariga yuborgan taklif,murojatlari asos boʼlgan.Oʼshanda oliy taʼlim maskani-Xorazm oʼqituvchilar tayyorlash instituti deb nomlangan.Institutning ochilishida Normat Isroilov,Nazirqul Hasanovlarning qatnashgani viloyat gazetasi-“Inqilob quyoshi” sahifalarida yoritilgan.
Hozirda 90 yoshli Oʼzbekistonda xizmat koʼrsatgan sanʼat arbobi,kinorejissyor Soliy Davletovning otasi xotiralariga tayanib aytishicha(Bolta Davletov-1909 yilda tugʼilgan.Moskva oliy partiya maktabini tugatgan.Hazorasp tumani partiya kengashi birinchi kotibi boʼlib ishlayotgan davrida -1937yilda qamoqqa olingan)
-Oʼsha qatagʼon davrida Xivadagi Kaltaminor yonidagi Muhammad Аminxon madrasasi binosi qamoqxonaga aylantirilgandi.Xorazmning turli joylaridan kelgan mahbuslar bu yerda saqlanar, mahbuslar oyoq uzatib yotaolmas, chunki bino odamga toʼla boʼlib, yonboshlab, gʼujanak boʼlib yotardilar.Madrasaning katta naqshinkor eshigining oʼrtasini teshib mahbuslarning izidan kelganlar bilan suhbatlashish uchun darcha ochishgandi.Otam-Bolta Davletov Hazorasp rayqoʼmining birinchi sekretari boʼlgani bois ish yuzasidan Xorazm obkoʼmining birinchi sekretari Normat Isroilov,oblispolkom raisi Nazirqul Hasanovlar bilan hamkorlikda ishlashgan va keyinchalik oʼzining xotiralarida, “Jizzaxlik har ikkala rahbar Xorazmda yaxshi ishlashgan”,deya eslab yurardi.Keyinchalik otam qamoqdan ozod boʼlib,Xonqa rayqoʼmining birinchi sekretari,oblispolkom raisi vazifalarida ishlaganlaridayam “menku qamoqdan ozod etilib ish faoliyatimga qaytdim,ammo koʼpchilik nohaqdan otilib ketdi.Ular orasida Jizzaxlik rahbarlar ham bor edi”,deb qoʼyardi oʼtgan hayotini eslaganlarida.
Nazirqul Hasanovning yaqin tanishlaridan boʼlgan keksa jurnalist Matkarim Xudoyberganovning xotiralariga koʼra va tarixiy hujjatlarning shahodatlik berishicha, Jizzaxlik rahbarni viloyat NKVDsidagi Vasilьev qamoqqa olgan.
Stalin vafotidan soʼng “Katta terror” davridagi nohaqdan “xalq dushmani” sifatida ayblanganlar ishi qayta koʼrib chiqilgan davrda,turmush oʼrtogʼi Hasanova Sora Аlievnaning arizasi bois, SSSR bosh prokuraturasi 1957yil 26 noyabrda Nazirqul Hasanovni vafotidan soʼng oqlash toʼgʼrisidagi qarorini chiqaradi.

05

(Tashriflar: umumiy 243, bugungi 1)

Izoh qoldiring