Бугун — 2020 йил 8 ноябрь куни қадимий озарбайжон шаҳри, шоира Хуршидбону Нотаон туғилган маскан душман ишғолидан озод этилди.
Озарбайжон мумтоз адабиёт тарихида жуда кўп истеъдодли шоиралар номи учрайди. Аммо, улар орасида Маҳсатий Ганжавий, Ҳайрон хоним ва Хуршидбону Нотавонлар алоҳида мавқега эгадир. Davomini o'qish

…Кўзларини очганида, бироз муддат қаерда ётганини эслолмади. Охирги кунларда касаллик туфайли тез-тез ҳушини йўқотавериб, хотираси ҳам ўтмаслашиб қолганди. Девордаги соатнинг занг чалишидан, қариялар уйининг иккинчи қаватидаги хонасида, темир каравотга ётганини аранг англагач, ўрнидан қўзғалди. 

2020 йилнинг 28 октябридан 29 октябрига ўтар кечаси Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Илоҳим, Аллоҳи Карим раҳматига олган бўлсин.
Ҳаммамиз ҳам болаликни соғинамиз, кўнглимизнинг туб-тубида, гарчи энди иложи йўқлигини яхши билсак ҳам, болаликка қайтгимиз келади. Аммо яшаган сари эсимиз кириб, ақлимиз тўлишиб бораркан, болаликда қилган буюк хатоларимиз кўзимизга энди эриш туюла бошлайди. Энди ўша хатоларни қилишга ошкора уяламиз, ҳатто ор қилишимиз ҳам мумкин. Эҳтимол, болаликдаги энг тоза самимият бизни аллақачон тарк этгани туфайли олис болаликка қайтгимиз келар-у, аммо зинҳор бола бўлгимиз келмас. Бора-бора болаликни ҳам соғинмай қўярмиз. Кўнгли боладек пок шоира Н.Одинаева биз катталарнинг ана шу фожиасини энг узун шеър қилган.
Ҳар нафасда уйғоқман (Шайх Алоуддин Мансурни хотирлаб)… Шанба 31октябр соат 18:15да SEVIMLI телеканалида томоша қилинг
Зулхумор Орифжонова шеърларини илк бор кутубхонамизда тақдим этганда бир оғиз гап ёзгандим: Зулхуморнинг шеърлари билан танишгач, (унинг шеърларини тавсия қилган) Жонтемирнинг адашмаганига ишондим.