Ассалому алайкум, Хуршиджон!
Оллоҳнинг шундай синовли кунлари ҳам бор экан. Ўзига таваккал қилиб, кўнгилни чўктирмай, бир нарсаларни қоралаб, олтмишбешвойлар сафида тамом хонанишин бўлиб уйда ўтирибмиз. Ҳар қалай, бола чақа қарамоғида бўлса ҳам, соғмиз, омонмиз. Шунисига ҳам шукр! Бошимизга бундан ҳам оғир, бундан-да ёмон кунларини солса нима қилар эдик, деб ўзингга ўзинг тасалли ҳам берасан. Davomini o'qish

Марғилонлик ёш ижодкор Шерзод Ортиқовнинг сизга тақдим этилаётган эсселарида дунё адабиётининг машҳур сиймолари Халина Посвятовская, Фёдор Достоевский ва Фуруғ Фарруҳзодга бўлган муносабати акс этган…
Осмоннинг нариги чеккасида Туз қирол ва Шакар шаҳзода бошқаргувчи салтанат бор эди. Номи Ишқ, мартабаси тақиқ, халқи қиёфасиз, бутун бойлиги бир тишлам олма экан. Бир кун бу ўлкани кўринмас ёв босибдию, олти томон зулматга чўмибди. Туз қирол Шакар шаҳзодани бағрига босганча қасридан чиқмабди.
Кунда ва жаҳонда рўй берган, бераётган ҳар бир ҳодиса шоир юрагида акс садо беради.Абдумажид Азимнинг сизга тақдим этилаётган шеърларида ҳам бу аён кўриниб турибди. 

“Дунё катта қишлоқ бўлиб қолди” деган гапни кўп бор эшитганмиз-у, аммо унинг моҳиятидаги ҳақиқатни ҳеч қачон ҳозиргидек теран ва бор салмоғи билан ҳис қилмаганмиз, десам, фикримга қўшилсангиз керак. Дунёнинг у четида содир бўлган фавқулодда ҳодиса қисқа фурсатда Ернинг бошқа бурчида яшаётган одамлар ҳаётига ҳам таъсир қиладиган бўлиб қолди. 

Тилимизнинг чин бойлигини мен Маъмура Зоҳидованинг шу асарида кўрдим. Гарчи, бошқа бир қанча адибларнинг асарларида ҳам тил ширали, бой, аммо “Бойчечак” шу нарсани махсус кўрсатиш учун ҳам ёзилгандай (Зуҳриддин Исомиддиновнинг қисса ҳақидаги мақоласидан).
Қозоқбой ака «Бойчечак» қиссаси ҳақида ёзган мақоласини «Мен Маъмура Зоҳид деган ёзувчи қизнинг борлигини билмас эканман» , деб бошлаганидек, мен ҳам Маъмура ижодидан бехабар эдим. Ўтган йил «Бойчечак»ни ўқиб бўлгач, жуда қаттиқ ҳаяжонланган ва Маъмурани асар билан қутлаган эдим.