
Алп Эр Тўнга яқин тарихимизда унутилишга маҳкум қилинган шахс. Ҳатто мустақилликнинг дастлабки икки ўн йиллигида ҳам кўпчилик тарихчи, археолог ва шарқшунос олимларимиз “Афросиёб – афсонавий шахс” деб такрорлашдан нарига ўтишмаяпти. Davomini o'qish

Алп Эр Тўнга яқин тарихимизда унутилишга маҳкум қилинган шахс. Ҳатто мустақилликнинг дастлабки икки ўн йиллигида ҳам кўпчилик тарихчи, археолог ва шарқшунос олимларимиз “Афросиёб – афсонавий шахс” деб такрорлашдан нарига ўтишмаяпти. Davomini o'qish

Афросиёб ҳақида Шарқ оламининг, хусусан Эрон ва Туроннинг деярли ҳамма алломалари, адибу тарихчилари муайян тарзда маълумот бериб ўтганлар. Улардан баъзилари Афросиёбни золим подшо деб таърифлашса, (масалан, Беруний, Кошғарий, Наршахий, Табарий, Фирдавсий, Рашидиддин, Навоий ва бошқалар), баъзилари уни Туроннинг улуғ таянчи, дунёнинг машҳур ҳукмдорларидан бири сифатида тасвирлайдилар. Davomini o'qish
Бу – «Маснавий» китоби; Аллоҳ таолога етишиш ва Унга яқийнлик сирларини очишда унинг усули дин усулларининг усулидир; у Аллоҳннг буюк фиқҳидир, у Аллоҳнинг ёрқин шариатидир ва Аллоҳнинг очиқ-ошкор ҳужжатидир; Унинг «нури худди бир токча устидаги чироқ» нури мисолидирким, субҳ нуридан ҳам мунавварроқдир; У жонларнинг дарахтзорлари ва булоқлари сероб жаннатидир, улар орасида бир булоқ борки, уни Тарийқат ўғлонлари Салсабил дейдилар, мақом эгалари ва каромат соҳиблари учун у «яхшироқ мартаба», «энг яхши маскан ва энг гўзал истироҳатгоҳ бўлур» Davomini o'qish

Осмондан учиб ўтаётган турналар қалбларимизни ҳаяжонга солади. Улар токи зиғирдек кичик нуқтага айланиб кўк қаърига сингиб кетгунча ортидан қараб қоламиз. Турналар гоҳ арғамчи, гоҳ супра шаклини ясаб учадилар. Биз бундан рамзий маъно излаймиз. Улар гоҳ баландлаб ҳаволаниб учадилар, гоҳида пастлайдилар. Davomini o'qish

Бу исмни Хоразмда “Кадхудолар эли”, “хонга қиз бермаган беклар эли” дея довруқ қозонган Гурланда ҳамма яхши билади. Шунингдек , уни беклар сулоласидан чиққан шоир ҳам дейишади.Ана шундай таърифланадиган шоир Турсунбой Каримовдир. Турсунбой Каримовнинг бобосини барча хоразмликлар сингари гурланликлар ҳам ўз талаффузларига мослаб Худирганбек деб аташади. ХХ асрнинг бошларида яшаб ўтган Худирганбек Матниёзбек ўғли ҳақида афсуски тарихий маълумотлар кам. Davomini o'qish

Биантнинг она шаҳри Капкарда Кир лашкарлари томонидан забт этилади. Шаҳар аҳолиси энг қимматбаҳо буюмларини олиб қоча бошлайди. Фақат Биантгина ҳеч нарса олмай, бўш қўл билан шаҳардан чиқиб кетади. Буни кўрган ҳамшаҳарлари ундан: «Сен нега ҳеч нарса олмадинг?» — деб сўрашади. Шунда Биант: «Ҳамма нарсамни ўзим билан олиб юраман», — деб жавоб беради. Davomini o'qish

Таниқли шоир Сулаймон Раҳмон жаҳон адабиётининг буюк сиймоси Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маънавий маснавий» асарининг биринчи дафтарини таржима қилди. Унгача бу асарни Жамол Камол, Асқар Маҳкам ва Одил Икром таржимасида ўқиган эдик. Анча вақт аввал, Асқар Маҳкамга бағишланган мақоламда ёзганимдек, «Маснавий»нинг ҳар бир таржимаси ундаги ютуқ ва камчиликлари билан навбатдаги таржима учун қўйилган бир қадам бўлиб хизмат қилади. Диққатингизга ҳавола этилаётган мақолада Сулаймон Раҳмон нима учун бу машаққатли ишга киришгани сабабларини олдинги таржималарни таҳлил этган ҳолда очишга ҳаракат қилади. Яқин кунларда янги таржимадан парчалар тақдим этамиз. Қолаверса, Сулаймон Раҳмоннинг мақоласида билдирилган фикр-мулоҳаларни бўйича тасаввуфшунос олимларни ва ўқувчиларни баҳсу мунозарага даъват этамиз.
Davomini o'qish
Алпомиш. Ўзбек халқ қаҳрамонлик достони. Тошкент, «Тафаккур» нашриёти, 2014.335 бет
Бир сабаб бўлди-ю, ўтган йили “Мувозанат”ни кўздан кечиришимга тўғри келди. Ўшанда асарнинг жуда керакли ўринлари қисқарганидан кўнглим ўксиди. Ўйга толдим ва қатъий қарорга келдим: ҳур мамлакатим аҳли бу китобни тўлалигича ўқишлари, ўша давр ва одамлар хусусида маълум бир тушунчага эга бўлишлари зарур. Шу маънода асарни тўлдириб, баъзи таҳрирлар асосида, “Амал ҳавоси” номида азиз китобхонга ҳавола этишни лозим топдим. Davomini o'qish
Туркиянинг энг таниқли ёзувчиларидан бири Яшар Камол (Yaşar Kemal) 92 ёшида Истанбулдаги шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Шифокорларга кўра, атоқли адибнинг ўлимига юрак хасталиги ва нафас етишмаслиги сабаб бўлган. «Мен инсонларга зулм қиладиганлар ва уларни эзувчиларга қаршиман. Кимки одамларнинг бахтига ғов бўлса, мен уларга асарларим ва бутун ҳаётим билан қарши чиқаман», деб айтган эди Яшар Камол.
Адибнинг «Илонни ўлдирсалар» («Yılanı Öldürseler») романини тақдим этиш билан Яратгандан буюк адибни раҳматига олишини сўраймиз. Davomini o'qish

Ардоқли шоира Зулфияхоним ўзининг бой адабий мероси, фаол ижодкор сифатидаги фаолиятида ўзбек аёлларининг салоҳияти нақадар юксак эканини кўрсатиб берди. У латиф ижоди билан миллионлаб кишиларга эзгулик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ берди. У қолдирган бой меросда жаҳон шеъриятидан қилинган таржималар ўзбек адабиёти хазинасидан муносиб ўрнини топди. Сизга тақдим этилаётган таржималар шоиранинг мутаржимлик санъати уммонидан бир томчи холос. Davomini o'qish
Соғинганда излаб бир нишон
Қабринг томон мен оламан йўл.
Келтирардинг менга бир замон,
Энди ҳар чоғ мен элтаман гул. Davomini o'qish