Атоқли аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 10 март куни вафот қилганларини эшитиб, бу нурли инсон ҳақига Қуръони Карим тиловат қилдим, Аллоҳдан содиқ бандасини ўз раҳматига олишини сўрадим. Шайх ҳазратлари билан учрашуву суҳбатларимни, менинг таклифим билан истиқлол арафасида «Камалак» нашриётида «Имон» номли китобларини нашр этган пайтларни эсладим. Кутубхонам тўрида сақланаётган аллома совға қилган китобларни олиб, варақладим. Шайхдан улкан мерос қолди, бу мерос асрларча Ислом оламининг энг нодир хазинаси сифатида эъзозланишига шубҳам йўқ. «Хуршид Даврон кутубхонаси» интернет саҳифаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия изҳор этади. Davomini o'qish
Shoyim Bo’taev. Qora tuman

Субҳи козибда қўналға-мултажоларини тарк этиб бемаврид маскан-туманли тоғ сари йўл олишган беш нафар отлиқ — гуруҳнинг бошида қовогидан қор ёғиб Холбўта борарди. Яланг товони билан ахлат босиб олгандек бениҳоя тирриқланган, ичига чироқ ёқса ёримасди. Бунинг боиси, яқингинада лак-лак шердил йигитлари билан сурону ваҳима солиб, юрт сўраб юрганлиги-ю, бугун хўжасиникидан қувилган санқи итдек ярим тунда от ихтиёрини ўзига қўйганча бетайин-бемаврид йўлга тушганлиги ҳам эмас. Йўқ, у мундайин дарбадарликдан ҳам аччиқроқ хору зорликнинг таъмини татиган, шундаям олдинда маёқдай милтиллаб тургувчи шуълага — умидга ишонган эди. Davomini o'qish
Odil Ikrom. She’rlar
Одил Икром ўзбекнинг катта шоири, ўзбек китобхонини кўҳна Шарқ адабиётининг, бугунги тожик шеъриятининг энг нодир намуналари билан моҳирона қилган таржималари билан мунтазам таништириб бораётган мутаржим. Davomini o'qish
Sanobar To’laganova. «Quroq»ning ko’zi

Адиб сўзнинг жонини, юрагини ҳис қилиш, тафтида исинишга қандай ноил бўлдийкин? Бизнингча, бунинг туб илдизлари ҳаммаси бориб оилавий муҳити, унинг шаклланиши, наслий имконияти ва ато қилинган истеъдодига бориб тақалади. Унинг “Эртак билан хайрлашув” китобида “Гапни ўзимдан бошласам” деб ёзилган кичик ҳасби ҳолда ёзувчи бибиси ва “ҳар бир гапига мақол-матал қўшиб гапирадиган ва буларнинг барчасини ўзлари тўқийдиган” онаси ҳақида бир оғиз гапириб ўтади. Davomini o'qish
Iqbol Qo’shshaeva. Darvozasiz qolgan dunyo

Биз “ички дунё”, “руҳий олам”, “руҳият манзаралари”, “кўнгил мулки” каби ибораларни ишлатишни хуш кўрамиз. Шу жумлаларни ишлатмасак, гўё, нутқимиз рангсиз, жонсиз, “ўзига хос” чиқмаётгандек. Ўзимча ўйлаб қоламан… Чиндан ҳам нима у “ички дунё”? Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. Hikoyatlar va badialar

Бу ёзмаларни балки биз ўрганган расмана адабиёт деб бўлмас. Лекин журналистика ё публицистика ҳам эмас бу. Дарвоқе, тайин бир жанрга мансублик шартми? Дард билан, самимият билан ёзилиб, уни ўқиган одам завқланса, қониқиш ҳосил қилса — кифоя-да… Davomini o'qish
Nargiza Odinayeva. She’rlar
Бундан бир неча йил бурун Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Наргиза Одинаева ҳақида ёзган мухтасар мақоласида шундай ёзган эди: «Наргизанинг шеърларида олифтачилик йўқ. Шеърлари аллақачон ўзлаштирган йўлларда ёзилган. Аммо, улар ажиб бир – кутилмаган – чиройда балқийди. Демак, юрилавериб увадаси чиққан йўлларни истеъдод янгилар экан-да?!» Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Faqirlar

Жанна беморнинг қаерда ётганини кўриш учун фонарни кўтарди. Кўзига энг аввал ташланган нарса, эшикнинг рўпарасидаги тўшакда ётган бемор бўлди. Қўшниси чалқанча тушиб, мурда сингари қимир этмай ётарди. Жанна фонарини яқинроқ тутди. Ҳа, бу ўша эди. Боши орқага ташланган; совуқ, кўкариб кетган юзида ўлим сокинлиги. Davomini o'qish
Sayidali Ma’mur. She’rlar
Саидали Маъмур тожик китобхони учун авлоддошлари Лоиқ Шерали, Бозор Собир, Сорбон, Гулназар ва Гулрухсор каби севимли шоирдир. Унинг шеърлари аллақачонлар китобларидан кўп сонли мухлислари юракларига кўчиб ўтган. Davomini o'qish
Voqif Sultonli. Xoldor mushuk

Онаси бир ривоятни кўп айтарди: Бир кишининг боласи йўқ экан. Эртаю кеч Яратганга дуо қилиб, фарзанд сўраркан. Ҳалиги одамнинг бир ити ва бир мушуги ҳам бор экан. Улар ҳам ўз тилларида хўжайинлари учун дуо қиларкан. Ит айтаркан: “Эй Эгам, хўжайинимга етти ўғил ато қилгин, уларнинг ҳар бири бир бурдадан нон берса, бутун умр фароғатда яшайман”. Мушук айтаркан: “Худойим, хўжайинимга еттита кўр қиз бергин, ҳар бирининг қўлидаги бир бурда нонини ўғирлаб қочсам ҳам, бир куним ўтади”. Davomini o'qish
Gabriela Mistral. Onalar aytgan dostonlar.

Чилилик таниқли шоира, Нобель мукофоти лауреати Габриела Мистраль шеърият майдонига 1914 йили «Ўлим сонетлари» шеърий тўплами билан кириб келган. Лирикасида испан шеърияти анъаналари билан индейслар мифологиясидаги анимистик образлилик қўшилиб кетган. Шоира шеърларида оналик бахтидан махрум аёлнинг дардлари ёрқин акс этган. Davomini o'qish
Angel Karaliychev. Onaning ko‘z yoshi

Ёмғир ўт устида ётган сопол тувакчани ҳам тинмай чертади. Тувакча остида эса жажжигина қалдирғоч паноҳ топган. У совуқдан жунжукиб титрар, ёлғизликдан эса баттар эзиларди. Бошқа ҳамма қушлар учиб кетишди. Улар билан икки синглиси, опаси ҳам иссиқ ўлкаларга учишди. Бечора ташландиқ қушчани бу ёмғирли тунда ким қанотлари остига олиб иситади энди? У учолмаслиги туфайли шу сопол тувакча тагида тиришиб ўтирарди. Davomini o'qish
