
Билмадим, жаҳон адабиёти тарихида Ҳамид Олимжон билан Зулфияга қадар ҳам икки шоирнинг севги ва муҳаббатига асосланган бошқа оила бўлганмикин?.. Агар бўлмаган бўлса, шундай ғаройиб анъанани бизнинг икки машҳур ватандошимиз Ҳамид Олимжон билан Зулфия бошлаб берганлар. Davomini o'qish








Зулфия опа хонадонига кириб келганимизда жуда кўп шоиралар суҳбат қуриб ўтиришарди. Улар орасида Зулфия опа иссиқ юлдузи ва маъсум табассуми билан ажралиб турарди. Опа мен билан кўришиб, пешонамдан ўпиб қўйдилар. Қайсидир бир шеъримдан тўрт қатор айтдилар. Ўша пайтда кўнглим осмон билан қовушди. Ва негадир синфимиз хонасидаги Зулфия опанинг суратини, адабиёт дарсини ва шеър тинглашга келган қалдирғочларни эсладим. 

