
Қутурган Исроилнинг Фаластин тупроғида беомон қирғин урушини олиб бораётгани ўзини шоир деб юрганларни эмас,табиий равишда асл шоирларни безовта қилмоқда. Ана шундай қирғинга қарши ўз овозини дунёга сочган шоирлардан бири Исфандиёр Назар бўлди. Ажойиб шоира Олима Набизоданинг таржимаси туфайли биз шоир овозини эшитиб, сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Агар “ҳар бир халқ ўз ҳукмдорига муносиб”, деган ибора тўғри бўлса, демак, дунёда адолатсизликнинг ўзи йўқ экан. Демак, ҳар ким экканини ўради. Демак, ҳар куни рўй бераётган адолатсизликлар, аслида, адолатсизлик эмас, балки адолатнинг юксак тантанасидир. Бу иборадан “тақдир ҳақ” ёки “ҳар ким пешонага ёзилганини кўради”, сингари диний ақидаларнинг ҳам тафти келиб туради. Ҳатто ундан (“тақдир” ва “пешона” ҳақидаги гапларга қанчалик зид кўринмасин) “табиий танлов” назариясининг ҳиди келаётганини ҳам сезиш мумкин. Бу ўринда XIX-асрда яшаб ўтган фаранг шоири Шарл Бодлернинг “Гадойларни дўппосланг!” номли кичик бир ҳикояси эсга тушади. Ҳикояни сизга тақдим этамиз. 







