
Бальзак рус шоири Пушкин билан бир йилда (1799) туғилиб, ундан 13 йил кейин, 1850 йили ҳаётдан кўз юмган. Ана шу 13 йил унинг учун айниқса самарали бўлган. Аввало, у ёшлик ва йигитлик фаслларида ёзган битикларидан воз кечган ва ўз олдига ғоят улкан вазифани қўйган. У буюк итальян шоири Дантенинг “Илоҳий комедия”си ўрта асрларда Европа халқлари ҳаётига қандай зўр таъсир кўрсатган бўлса, XIX аср ҳаётига ана шундай таъсир кўрсата оладиган асарлар туркумини яратишга аҳд қилган ва бу туркумни “Инсоний комедия” деб атаган. У, Дантедан фарқли ўлароқ, ўз туркумида нариги дунё воқеаларини ва кишиларнинг у дунёдаги ҳаётини эмас, балки ўзи гувоҳ бўлган давр ҳодисаларини, замондошларининг серқатлам ва мураккаб ҳаётини акс эттиришга бел боғлаган. Бальзак “Ахлоқий этюдлар”, “Фалсафий этюдлар”, “Таҳлилий этюдлар” деб аталган уч туркумга жо бўлган романларида, адабиёт тарихчилари ёзганидек, XIX асрдаги француз жамияти анатомиясини очиб ташлайди. Davomini o'qish







Борхес ижодида китоб образи, аниқроғи, бадиий тафсилотга катта жой ажратилади. Худди шундай ролни унинг бошқа машҳур рамзлари — кўзгу ва лабиринтлар ўйнайди. Бу тасодифий ҳол эмас. Асарларини ўқирканмиз, «инъикос», «вариантлар кўплиги» адибнинг бадиий ижод фалсафасидаги асосий категориялар эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Жўшқин ва серқирра ҳаёт, объектив воқелик — бутун борлиқнинг мураккаб усулидек намоён бўлади. 
