
Бизгача етиб келган қўлёзмаларнинг бирида асар номи форсча «Мунозараи мурғон» деб аталса, иккинчисида «Қушларнинг бир-бирига баҳс қилғонлари» деб аталади. Шоир асарида ўша даврдаги қатор социал гуруҳларнинг турли иллатлари — худбинлик, мақтанчоқлик, жаҳолат ва ҳоказоларни қаттиқ танқид қилади. Бу асар «Ҳусну Дил» достонидан олдин ёзилган бўлса ажаб эмас. «Қушлар мунозараси»нинг аниқланиши адабиётимиз тарихини янада бойитади. Davomini o'qish



Борхес ижодида китоб образи, аниқроғи, бадиий тафсилотга катта жой ажратилади. Худди шундай ролни унинг бошқа машҳур рамзлари — кўзгу ва лабиринтлар ўйнайди. Бу тасодифий ҳол эмас. Асарларини ўқирканмиз, «инъикос», «вариантлар кўплиги» адибнинг бадиий ижод фалсафасидаги асосий категориялар эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Жўшқин ва серқирра ҳаёт, объектив воқелик — бутун борлиқнинг мураккаб усулидек намоён бўлади. 






